1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа


 Хавфларнинг шаклланиш манбалари. Хавфлар таксономияси


Download 369.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana03.02.2023
Hajmi369.29 Kb.
#1152542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
 
1.3. Хавфларнинг шаклланиш манбалари. Хавфлар таксономияси. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги - инсон ҳаёти, соғлиги ҳамда унинг наслига таъсир 
этувчи реал хавфлар аниқ эҳтимоллик асосида бартараф этилган инсон фаолияти 
ҳолатидир.
Ҳаёт фаолияти – инсоннинг ўз манфаатларини қондириш мақсадидаги кунлик 
меҳнат фаолияти ва дам олиши, яъни инсоният яшашининг муҳим шартидир. Инсон 
яшаш даврида ўзининг моддий ва маънавий манфаатларини қондириш мақсадида яшаш 
маконини, муҳитини ўзгартиради. Шу сабабли, ”Ҳаёт фаолият хавфсизлиги” фани инсон 
организми билан уни ўраб турган муҳит ўртасидаги мураккаб ўзаро боғланиш ва 
таъсирни ўрганади. Маълумки инсон ўз фаолиятини табиий, маиший, ишлаб чиқариш, 
шаҳар муҳити ва фавқулодда ҳолатлар шароитида амалга ошириши мумкин. Инсон ҳар 
қандай муҳит шароитида фаолият юритмасин инсон ва муҳит ўртасида ўзаро қарама-
қарши таъсир юзага келади. Шу сабабли инсон фаолияти икки мақсадга йўналтирилган 
бўлади: 
1. Ўз фаолияти давомида маълум самарали мақсадга, манфаатга эришиш. 
2. Фаолияти даврида юзага келадиган кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш, яъни 
фаолиятни хавфсиз ва зарарсиз бўлишини таъминлаш.


Кўнгилсиз ҳолатлар деганда инсоннинг ҳаёти ва соғлига зарар етиши тушунилади. 
Инсон фаолияти давомида унинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказувчи ҳар қандай ҳолат, 
вазият, воситалар хавфлар дейилади. Хавфлар таъсирида инсон соғлигига зарар етади
ҳаёти хавф остида қолади ва организмнинг меъёрий фаолияти қийинлашади.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги – ушбу мақсадга олиб борувчи йўл, услуб ва 
воситалар мажмудир. У атроф-муҳит ва инсониятга таҳдид солувчи хавфларнинг 
табиатини, уларни юзага келиш ва таъсир этиш қонуниятларини, хавфларни юзага 
келишини олдини олиш тадбирларини, хавфлардан ҳимояланиш усуллари ва хавф 
таъсирида юзага келган салбий оқибатларни бартараф этиш йўлларини ўрганувчи илмий 
билимлар соҳаси ҳисобланади. 

Download 369.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling