1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа


Download 369.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana03.02.2023
Hajmi369.29 Kb.
#1152542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Меҳнат муҳофазаси - бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал 
қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш 
қобилиятини сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий
техникавий, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика тадбирлар ҳамда воситалар 
тизимидан иборатдир.
Ваҳоланки, инсон ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолиятидан ташқари вақтда ҳам 
турли хил хавфли омиллар таъсирида яшайди. Шунга мос холда «Ҳаёт фаолият 
хавфсизлиги» фанининг объекти нафақат инсоннинг меҳнат фаолияти, балки унинг бутун 
ҳаёти давридаги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, санитария-гигиеник, 
техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва даволаш профилактика тадбирлари ҳамда 
воситалари мажмуидан иборатдир.
Илмий соҳани тавсифловчи тамойил ва тушунчаларнинг шаклланиши 
Файласуфларнинг фикрича, инсонга берилиши керак бўлган энг тўғри таъриф бу 
“Ноmо agens”дир, яъни ҳаракат қилувчи, ёки фаолият кўрсатувчи одамдир. 
Онгли равишда маълум бир мақсадга, натижага эришиш учун қилинган ҳар қандай 
ҳатти-ҳаракатни фаолият деб қараш мумкин.
Юқоридаги тасдиқдан келиб чиқадики, фаолиятни фақат инсонгина ўз онги ва 
тафаккури маҳсули сифатида олиб бориши, кўрсатиши мумкин. Айнан фаолият 
инсонларни бошқа тирик мавжудотлардан ажратиб туради, яъни фаолият ўзига хос 
хусусиятга эга бўлган активликнинг инсоний шаклидир. Бунинг оқибати ўлароқ фаолият 
инсонлар жамияти мавжуд бўлишлигининг энг зарур шартлардан биттаси бўлиб юзага 
чиқади.
Фаолиятнинг олий шакли меҳнатдир, чунки фақат меҳнат туфайлигина 
инсониятнинг барча моддий, маънавий ва бошқа турдаги бойликлари яратилади.
Фаолият ва меҳнатнинг шакллари хилма - хилдир. Улар турмушда, жамиятда, 
маданиятда, ишлаб чиқаришда, илмда ва бошқа ҳаёт соҳаларида кечадиган амалий, ақлий 
ва маънавий жараёнларни ўз ичига олади. 
Фаолият жараёнининг моделини умумий ҳолда иккита элементдан ташкил топган 
деб қараш мумкин. Булар бир-бири билан тўғри ва қайтма (тескари) алоқада бўладиган 
инсон ва муҳит элементларидир (2-расм). 


2-расм. Фаолият жараёни модели (”инсон – муҳит” тизими). 
Қайтма алоқалар моддий дунёнинг реактивлик хусусиятига, яъни ташқи таъсирга 
нисбатан қарши таъсир кўрсата олиш умумий қонуниятларига асосланган.
«Инсон - муҳит» тизими икки мақсадлидир: 
• биринчи мақсад - маълум бир натижага, самарага эришишдан иборат;
• иккинчи мақсад - юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз оқибатларни (инсон 
томонидан муҳитга нисбатан ва муҳит томонидан инсонга нисбатан) бартараф қилишдан 
иборатдир. 
Инсон томонидан бирор бир фаолият тури олиб борилганда биринчи мақсаддан 
ташқари иккинчи мақсад ҳам ҳар доим кўзда тутилган бўлиши керак. Акс ҳолда 
кўнгилсиз оқибатлар юзага келади. 

Download 369.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling