1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги –
Download 369.29 Kb. Pdf ko'rish
|
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги – инсонни техносфера билан қулай ва ўзаро хавфсиз
таъсирини ўрганувчи фандир. Инсон учун қулай ва хавфсиз фаолият шароитини яратиш қуйидаги вазифаларни ечишни талаб этади: 1. Хавфлар идентификацияси, яъни хавф манбалари, юзага келиш сабабларини соний баҳолаш ва таҳлил этиш. 2. Иқтисодий самарали йўллар асосида хавфларни бартараф этиш ёки хавфли ва зарарли омиллар таъсирини бартараф этиш. 3. Хавфли ва зарарли омиллар таъсири оқибатларини бартараф этиш ва мавжуд хавфлардан ҳимоялаш. 4. Яшаш муҳитининг қулай (“комфорт”) ҳолатини яратиш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги соҳасидаги амалий вазифаларнинг асосий йўналишлари бахтсиз ҳодисалар сабабларини олдини олиш ва хавфли ҳолатларни юзага келишини бартараф этишдан иборатдир. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» инсоннинг ҳаётида содир бўладиган турли формадаги хавфларни бартараф этиш ва улардан ҳимояланиш йўлларини ўрганишга қаратилган назарий фандир. У кенг қамровли илмий-амалий изланишлар ватадқиқотлар асосида ривожланиб, такомиллашиб боради. Инсоннинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашда, илмий-назарий изланишлар асосида вужудга келган қонунлар, низомлар, стандартлар, кўрсатмалар, қоидалар ва санитар-техник меъёрлар ҳамда уларни ўрганиш бўйича узлуксиз таълим-тарбия тизимини вужудга келтириш, уни ривожлантириш муҳим ўрин тўтади. Ҳозирги даврда айниқса, антропоген (инсон) омил яққол сезилмоқда. Антропоген омиллар бу инсоният ҳаёт фаолияти натижасидир. Фанининг асосий мақсади инсоннинг барча кўринишдаги фаолияти даврида юзага келадиган хавфли омиллар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари, фаолият хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришдаги фаолиятида хавфсиз ва соғлом иш шароитларини яратиш, экологиянинг мазмун моҳияти ва унинг асосий муаммолари,юзага келаётган эколгик инқирозлар ва уларнинг сабаблари ўрганишдан иборатдир Download 369.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling