1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа


Download 369.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana03.02.2023
Hajmi369.29 Kb.
#1152542
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Ишлаб чиқариш муҳити – инсоннинг меҳнат фаолияти амалга ошадиган майдон. 
Инсоннинг ҳаётий фаолият муҳити қулай (“комфорт”), рухсат этилган, хавфли ва 
фавқулодда хавфли ҳолатларда бўлиши мумкин. 
Қулай муҳит – инсоннинг ҳаёти ва соғлиги кафолатланган, иш қобилияти тўлиқ 
таъминланган, салбий таъсир этучи омиллар бартараф этилган ҳаётий фаолият 
шароитидир.
Рухсат этилган муҳит - инсоннинг иш қобилиятини тўлиқ намойиш этиши 
чекланган, меҳнат самарадорлигини пасайишига олиб келувчи, лекин фаолият даврида 
таъсир этувчи хавфли ва зарарли омилларнинг рухсат этилган миқдори таъминланган 
муҳит.
Хавфли муҳит – ишлаб чиқариш омиллари инсон соғлигига салбий таъсир этиб
узоқ таъсир этувчи касалликларни ёки табиий муҳитнинг салбий ўзгаришига олиб 
келувчи муҳит. 


Фавқулодда хавфли муҳит – таъсир этувчи омиллар қисқа вақт ичида турли хил 
жароҳатлар ёки бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши ва атроф-муҳитни бузилишига 
олиб келиш хавфи билан тавсифланади. 
Ноксосфера – доимий ёки даврий хавф содир бўладиган ёки мавжуд бўлган 
майдон. Ноксосфера майдонида хавфли ва зарарли омиллар миқдори (даражаси) доимо 
рухсат этилган миқдордан катта бўлади, 
С>РЭМ (ПДК); I> РЭД (ПДУ) 
Гомосфера – инсон ўз фаолият жараёнлари даврида бўладиган муҳит, жой, майдон. 
Ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш кенг миқёсда ташкилий, техник-
технологик, санитар-гигиеник тадбирлар ва техник воситалар мажмуини талаб этади.
Бизнинг жамиятимизни барқарорлаштиришда бу фан муҳим ижтимоий рол 
ўйнайди ва иқтисодиёт объектлари фаолиятининг хавфсизлиги даражасини оширишга 
улкан ҳисса қўшади.
Таксономия - бу мураккаб ҳодисалар, тушунчалар, обектларни синфлаштириш ва 
тизимлаштириш ҳақидаги фандир. Таксономия сўзи хавфларни қонун бўйича 
жойлаштириш деган маънони беради. Хавф кўп белгиларга ега бўлган мураккаб 
иерарҳик тушунчадир. Фаолият хавфсизлиги соҳасида илмий билимларни ташкил 
қилишда хавфларни таксономиялаш муҳим рол ўйнайди ва уларнинг табиатини чуқур 
билишга ундайди. 
Ҳозирча хавфларнинг етарлича тўлиқ, мукаммал таксономияси яратилмаган. Бу 
ўқитувчи ва олимлар олдида келгусида жуда катта илмий изланишлар олиб боришини 
кўрсатади. 
Хавфлар ҳозирги вақтда қуйидача таксономия қилинган: 

Download 369.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling