1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


Download 135.61 Kb.
bet11/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

2.Муҳаммад пайғамбар ҳаёти. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абд ал-Мутталиб Макка ва унинг атрофи тарихида “Фил воқеаси” номи билан машҳур бўлган жангдан 50 кун кейин таваллуд топди. Мисрлик мунажжим Маҳмуд подшонинг аниқлашича, Пайғамбарнинг таваллуд топишлари милодий сананинг 571 йил 21 апрель кунига тўғри келади. Отаси Абдуллоҳ Қурайшнинг Бану Ҳошим, онаси Омина бинт Ваҳб – Бану Зуҳра уруғидан эдилар.
Муҳаммад пайғамбар туғилишидан олдин онасининг қорнида 2 ойлик хомилалигида отаси Абдуллоҳ Шом сафаридан қайтаётиб йўлда вафот этади. Бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун арабларда саҳройи аёллардан сут-она топиб эмизиш одати бор эди. Ана шу одатга кўра, Муҳаммад пайғамбарни Саъд қабиласидан Халима исмлик аёлга эмизиш учун берилади. 4 ёшга етганида Қуръоннинг 94 сурасида баён этилган “Шаққи садр” воқеаси туфайли Халима Муҳаммад пайғамбарни онасига олиб келиб беради. Бўлажак пайғамбар 6 ёшга етганида Онаси Омина ҳам вафот этади. Ота-онадан эрта етим қолган Муҳаммад пайғамбар то 8 ёшгача бобоси Абдулмутталиб қўлида тарбияланди. Сўнгра уни амакиси Абу Толиб ўз ҳимоясига олди. Пайғамбар ёшлик чоғларида икки марта Шомга, бир марта Яманга карвон билан сафарга чиқди.
Араблар орасида ўзаро қон даъвоси сабаби билан бўлган урушларнинг энг оғир кечгани “Фижор жанги” ҳисобланади. Исломдан аввал ҳам арабларда Муҳаррам, Ражаб, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойлари муқаддас саналиб, уларда уруш таъқиқланган эди. Мазкур уруш мана шу ойларда бўлганлиги учун унга “Фижор жанги” - “Гуноҳкорлар уруши” деб ном берилган. Бу урушда Қурайш тарафида Муҳаммад пайғамбар ҳам унда иштирок этди. Тўрт йил давом этган бу уруш сулҳ билан ниҳояланди.
Муҳаммад пайғамбар 25 ёшга тўлганида Бану Асад уруғидан бўлган бой аёл Хадича бинт Хувайлидга уйланди. Муҳаммад пайғамбарнинг етти фарзандидан (Мориядан туғилган Иброҳимдан бошқа) 6 таси (Зайнаб, Умму Кулсум, Руқийя, Фотима, Қосим, Абдуллоҳ)нинг онаси Хадича бинт Хувайлид эди.
Маккадаги Каъба биноси устида томи бўлмаганидан, ёмғир сувлари уни емириб юборган эди. Кейинчалик бинони сел оқимидан сақлаш учун бир тўсиқ қурилган бўлса-да, у ҳам йиллар ўтиб емирилган эди. Пайғамбар даврида Макка аҳли Каъбани янгидан қуришга қарор қилдилар. Бу қурилишда Пайғамбар ҳам қатнашди.

Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling