1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


- мавзу: Ислом таълимоти асослари


Download 135.61 Kb.
bet10/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

4 - мавзу: Ислом таълимоти асослари.
Режа:

  1. Ислом дини пайдо бўлгандаги ижтимоий иқтисодий шарт–шароитлар.

  2. Муҳаммад пайғамбар ҳаёти.

  3. Ваҳий нозил бўлишининг бошланиши. Макка даври.

  4. Исломнинг Мадина даври.


1. Ислом дини пайдо бўлгандаги ижтимоий иқтисодий шарт–шароитлар. Ислом дини дунёда кенг тарқалган жаҳон динларидан бири бўлиб, Осиё қитъасидаги Эрон, Покистон, Афғонистон, Туркия каби кўплаб мамлакатлар, Арабистон Ярим Ороли, Иордания, Сурия, Африка қитъасидаги Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливия, миср Араб Республикаси, Сомали сингари мамлакатлар халқлари, Эфиопия, Судан, Малайзия, Индонезия халқлари, Ливан, Ҳиндистон, Хитой ҳамда Филиппин аҳолисининг маълум бир қисми, Европа қитъасида эса, Болқон ярим оролида яшовчи халқларнинг бир бўлаги ислом динига эътиқод қилади. Шунингдек, ислом дини Марказий Осиё, Закавказэ, ва Шимолий Кавказ, Волгабўйи, Ғарбий Сибир ва бошқа айрим жойларда яшовчи аҳолининг бир қисмининг онги ва турмушида мавжуд бўлиб, бу халқлар турмуш-тарзига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ер юзида ислом динига эътиқод қилувчилар, яъни мусулмонлар сўнгги даврларда кескин ривожланиши натижасида ҳозирги кунда қарийб икки миллиардга яқинлашди ва сон жиҳатидан христианликдан сўнг иккинчи ўринда туради.
Ислом дини пайдо бўлиши арафасида арабларда полетеизмдан монотеизмга ўтиш ҳаракати, орзу-иштиёқи бўлганидек, яхудийликда ҳам политеизмдан монотеизмга ўтгунча бир қанча тарихий жараённи бошдан кечирган. Бу жараён ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамиятига ўтгунча бўлган даврни ўз ичига олади. Мана шу тарихий даврда яҳудий қабилалари кўп худоларга эътиқод қилганлар. Ҳар бир қабиланинг, ҳар бир уруғ, ҳатто шаҳарнинг ўз худоси бўлган; моддий олам ҳодисаларининг ҳар бир гуруҳи алоҳида худонинг номи билан боғланган. «Сенинг шаҳарларинг қанча бўлса, худоларнинг шаҳри ҳам шунчадир», дейилади Таврот ёзувларида. Яхудийликдаги маҳаллий авлиёлар ҳисобланмиш Исо (Иисус), Навин, Иброҳим (Авраам), Ишоқ (Исаак) Ёқуб (Иаков), Юсуф (Иосиф) кабилар бошқа динларда, шу жумладан исломда пайғамбар деб тан олинган.
Арабистон Ярим оролида яхудийлик билан бир қаторда монотеистик таълимотни тарғиб қилувчи христиан жамоалари ҳам мавжуд эди. Улар арабистонга таҳминан милодий йил тақвимининг бошларида кириб келган бўлишлари мумкин. Масалан, 471 йилдан эътиборан христиан черковлари Қадимги Шарқ черковлари деб атала бошланган. Христианликнинг бир тармоғи бўлмиш несторианлар эса, энг аввало, Оссурийлар орасида тарқалган. Буларнинг диний жамоалари ҳозир ҳам Сурияда, Ироқда, Эронда ва Ҳиндистонда бор.
Арабистон ярим оролида исломнинг вужудга келиши арафасида яҳудийлик, христианлик, ҳаттоки зардуштийлик ва монизм таълимотлари бу минтақаларда кенг тарқалгани ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд. Мазкур динларга эътиқод қилувчи қабилалар билан араб қабилаларининг алоқалари мавжуд бўлиб, бир-бирларига таъсири сезиларли даражада бўлган. Жумладан, меҳнат фаолиятида, савдо-сотиқ ишларида, ҳаттоки урф-одат, турмуш тарзи, маънавиятининг ривожланишида ўз ифодасини топган.
Арабларнинг исломдан олдинги маънавияти уларнинг яшаш шароити, меҳнат фаолияти, руҳияти, дунёқарашининг шаклланиши эса мавжуд полетеистик (кўпхудолик) динлари таъсирида бўлган. Шу нарса аёнки, яхудийлик ва христианликда политеизмдан монотеизмга ўтиш исломдан олдин вужудга келган. Исломда эса бу жараён VI асрнинг ва VII асрнинг бошларида қарор топди.
Ислом ва бошқа жаҳон динларининг политеизмдан монотеизмга ўтиш тарихи бу жараённинг муайян эволюцияси даври ўтиши натижасида юзага келишини кўрсатади. Араб халқларининг маънавияти ўша даврдаги турмуш тарзи, диний эътиқодлари доирасида шаклланган ва ривожланган. Ислом динининг вужудга келиши билан уларнинг маънавияти, ҳаёт тарзи ва қарашларида секин-аста туб ўзгаришлар содир бўлишига олиб келган.
Бир сўз билан айтганда ислом дини арабистон ярим оролидаги вазииятни эътиборга олиб исломдан олдинги даврни Жоҳилия даври деб атади. Бу сўз араб тилида “Жоҳиллик”, “Билмаслик”, “Нодонлик” маъноларини англатади. Чунки бу даврда араблар орасида ал-васанийя – яъни кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан бехабар эдилар. Бундан ташқари халқ орасида қизларини тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа бир қатор ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган бўлиб, ислом дини бундай одатларга чек қўйди. Араблар орасида кўпхудолик шу даражада авж олган эдики, хатто ҳар бир қабила ва ҳар бир оиланинг ўз худоси бўлган. Шунинг учун ҳам исломдан олдин Каъбани ичида 360 та бут ва санамлар бўлган. Кейинчалик муҳаммад пайғамбар Маккани фатҳ қилгач, буларни синдириб ташлашни буюурган.

Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling