1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


Download 135.61 Kb.
bet18/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

2. Шофиъий мазҳаби. Унинг асосчиси имом аш-Шофиъий (767-820) кучли илоҳиётчи фақҳлардан бири бўлган; Маккада яшаган, Яманда қозилик қилган. Али авлодлари билан яқинлашганлиги учун 803 йилда қамоққа олинган. Авф этилганидан сўнг Мисрга келиб, Моликнинг шогирди сифатида фаолият бошлаган. 810 йилдан Боғдодда ўз таълимотини тарғиб қилган. Унинг “Китоб ал-умма” тўплами ислом ҳуқуқини анъанавий тартиб-қоидалар билан боғлашга қаратилган, фиқҳ асосларига тўла тавсиф бериб, ижмоъдан фойдаланишга алоҳида эътибор қилинган.
Шофиъий мазҳабининг усули ҳанафия ва моликия усулларининг ўзаро муросасига тарафдорлик қилишга уринган бўлса ҳамки, асосан моликияга мойил эди. Улар қиёсининг қўлланишида муайян чегарага йўл қўярдилар. Истиҳсон усули кўп хулосавий имкониятларни яратиш ва у шахсий (ғаразли) фикрларга асосланган ҳукмларга олиб боришидан ҳадиксирардилар. Шунинг учун улар қиёсга таяниб истиҳсоҳ – муайян ҳолатнинг қўлланишига мувофиқ равшан исботини берувчи, фикҳ қоидасини ишлаб чиққанлар. Масалан, сафарда бўлган шахснинг ўлик ёки тириклигини билмасдан унинг мол-мулкига меросхўрлик эгалик қилишлари мумкинми, деган саволга шофиъийлар рад жавобини берардилар. Бунга сабаб мерос эгасининг ўлими ҳақида исботловчи далилнинг йўқлигидир. Сурия ва Мисрда шаклланган бу мазҳаб ҳозирги вақтда Индонезия, Шарқий Африканинг баъзи мамлакатларида, жанубий араб султонликлари мусулмонлари орасида тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 27 фоизини ташкил этади.
3. Моликий мазҳаби. Асосчиси Молик ибн Анас (713-795) “Ашоб ал-Ҳадис” (Ҳадис тарафдорлари) оқимининг йирик намояндаси бўлиб, Муҳаммад пайғамбар давридаги диний ҳуқуқ тартибини ёқлаб чиққан. Ўзининг “Ал-Муваттоъ” (Оммавий, Барчага тушунарли) асарида Қуръон ва Суннани ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан. У муҳофазакор илоҳиётчи фақиҳлардан бири эди. Бу мазҳаб тарафдорлари ўзларининг номўътадиллиги билан ажралиб турарди. Улар ҳанафийларга нисбатан қиёсни қўллашда анча чек қўйишарди. Аммо ўзларининг истислоҳ қоидалари билан ҳанафиянинг истиҳсонига яқин турардилар. Ҳозирги даврда Моликия мазҳаби Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия ва бошқа мамлакатларда тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 17 фоизини ташкил этади.

Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling