1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа
Исломда ҳам унинг тарихий тараққиётида бундай бўлинишлар бўлган
Download 135.61 Kb.
|
1-ЖН Диншунослик
Исломда ҳам унинг тарихий тараққиётида бундай бўлинишлар бўлган.
VII асрнинг иккинчи ярмидаёқ даставвал хорижийлар (Ал-хавориж, хаража-диндан чиқмоқ мазмунида) йўналиши шаклланган, сўнгра яна икки йирик оқим-суннийлик ва шиаликка ажралган. Юзаки қараганда, исломга эътиқод қилувчилар орасидаги ихтилоф фақат диний масалалар туфайли туғилганидек туюлди. Аслида эса бундай эмас. Тарихдан маълумки, исломнинг шаклланиши, мустақил динга айланиш даври узлуксиз давом этган жангу жадаллар билан ўтган. Зеро, Пайғамбар (с.а.в.) Муҳаммад давридан бошлаб Али даврига (661 йилга) қадар ва ундан сўнг ислом Арабистондан тортиб, Шимолда Озарбайжонгача, Шарқда Мовароуннаҳрга қадар, Жанубда Араб денгизига, Ғарбда эса Триполитанияга қадар ёйилган. Араб истилочилари Мовароуннаҳр (араблар Ўрта Осиёни шундай атама билан – “Дарё ортидаги ерлар” деб атаганлар)ни босиб олишни VII асрнинг 70-йиллардан бошлаб фақат VIII асрнинг бошларига келгандагина тўлиқ тугаллашга муваффақ бўлганлар. Чунки, маҳаллий халқлар араб истилочиларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Бу жараённи тасдиқловчи Муқанна, Сумбад Муғ, Ғурак, Дивашти бошчилигидаги йирик халқ қўзғалонлари тарихдан маълум. Бошқа мамлакат ва халқлар ҳаётига исломни киритиш ва босқинчиларга қарши қўзғолонлар кейинги асрларда ҳам давом этган. Ислом IX-X асрларда Татаристон, X-XII асрларда Бошқирдистонга киритилган; Қозоғистон ва Қирғизистонда эса бу жараён XIX асрда ҳам давом этган. Диннинг бундай кенг миқёсда ёйилишида ишонтириш, маърифат, тарғибот йўллари асосий омиллардан бўлган. Марказий Осиё халқлари ҳаётига ислом йўналишларини (асосан суннийлик) тарғибот ёки араб истилоси орқали киритилиши билан бир вақтда ислом маданияти, маънавиятини маҳаллий халқлар ўртасида кенг ёйилиши кузатилади. Бу худудда суннийликнинг ҳанафия мазҳаби қонун-қоидаларини маҳаллий халқлар ҳаётига сингдириш суннийликнинг бошқа мазҳабларга нисбатан тезроқ амалга ошди. Имом Аъзам асос солган ҳанафия мазҳаби бошқа мазҳабларга нисбатан, биринчидан, диний бағрикенглик (яъни бошқа мавжуд динлар ва уларнинг урф-одатлари ҳам давом этиш имконияти); иккинчидан, мўътадил мазҳаблиги (яъни маҳаллий халқлар, миллатларнинг хусусиятларига мос келиши, унинг талабларини оддий одамларга мос келиши); учинчидан, бу мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг ортиб бориши ва ҳозирги вақтда мусулмонларнинг кўпчилиги яъни 93%и ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиши билан ажралиб туради. Ислом эволюциясида вужудга келган йўналишларнинг муҳим жиҳатларидан бири халқлар маънавиятини шакллантиришга йўналтирган қонун-қоидалар ва диний эътиқод талабларидир. Ислом динини қабул қилган ҳар бир мусулмон учун диний маросимчилик талабларини бажаришдан ташқари ҳаётда ҳалол, пок, виждонли бўлиш, халол ва харомнинг фарқига бориш, бошқаларнинг мулкига кўз олайтирмаслик; оила қуриш билан ўз фарзандларини ислом таълимоти, талаби руҳида тарбиялаш, ҳалол меҳнат қилиш билан кун кечириш каби ахлоқий нормалар мужассам бўлиши талаб қилинади. Шунингдек, бу таълимотда давлат, жамият ота-она, ватанга муҳаббат инсонпарварлик, адолат, ҳалолик мезонлари халқлар маънавияти шаклланишининг асосини ташкил қилган. Бундай даъватлар ислом эволюциясининг қайси даврида бўлмасин ўзининг тарбиявий аҳамиятини йўқотмаган аксинча ислом динига эътиқод қилганлар маънавиятини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келган. Унинг бу жиҳати, ҳозирги фуқаролик жамият шакллантирилаётган мамлакатимизда, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришга қўшаётган ҳиссаси ижобий баҳоланиб муҳим тарбиявий-ахлоқий аҳамият касб этмоқда. Жаҳон динлари ичида энг кенжаси бўлган ислом дини тез орада жуда кўп халқлар ва миллатлар ҳаётига кириб бориб, уларнинг турмуш тарзидан муносиб ўрин олишидан ташқари кўпгина шарқдаги давлатларнинг бошқариш мафкурасига айланди. VIII-IX асрларда ислом эволюциясида турли йўналишлар, мазҳаблар вужудга келишига қарамай ислом таълимоти (унинг асосий манбалари Қуръони карим ва ҳадиси шариф)га кишиларнинг ҳаётида, хусусан уларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашларининг шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Download 135.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling