1-мавзу. Эконометрик моделлаштириш асослари
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матнлари 1-4 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш
…,
) ,…, ) 1) Биринчи омиллар гуруҳи )– бу моделга киритиладиган ўзгарувчилар 2) Иккинчи омиллар гуруҳи ) …, ) – моделда қатнашмайди, лекин улардан ҳар бири тадқиқотчи томонидан кузатилаѐтган статистик жамланмада у ѐки бу қийматларда назорат қилинади 3) Учинчи омиллар гуруҳи ) ,…, ) – тасодифий ўзгарувчилар, улар тадқиқотчи томонидан назорат қилинмайди, лекин нинг ўзгаришига таъсир этмоқда. Агар биринчи гуруҳга сони бўйича кўп бўлмаган, лекин нинг ўзгаришига кучли таъсир қилган омиллар қирса, ушбу эконометрик модел аҳамиятли деб ҳисобланади. Бундан ташқари, қолган омиллардан кўпроқ сони 2 чи гуруҳга ва камроқ сони 3 чи гуруҳга киргани мақсадга мувофиқдир. 2.2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш Ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш эконометрика фанининг муҳим вазифасидир. Бу жараѐнда икки хил белгилар ѐки кўрсаткичлар иштирок этади, бири эркли ўзгарувчилар, иккинчиси эрксиз ўзгарувчилар ҳисобланади. Биринчи тоифадаги белгилар бошқаларига таъсир этади, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. шунинг учун улар омил белгилар деб юритилади, иккинчи тоифадагилар эса натижавий белгилар дейилади. Масалан, пахта ѐки буғдойга сув, минерал ўғитлар ва ишлов бериш натижасида уларнинг ҳосилдорлиги ошади. Бу боғланишда ҳосилдорлик натижавий белги, унга таъсир этувчи кучлар (сув, ўғит, ишлов бериш ва ҳ.к.) омил белгилардир. Ёки, истеъмолчининг даромади ортиб бориши натижасида унинг товар ва хизматларга бўлган талаби ошади. Бу боғланишда талабнинг ортиши натижавий белги, унга таъсир этувчи омил, яъни даромад эса омил белгидир. Омилларнинг ҳар бир қийматига турли шароитларида натижавий белгининг ҳар хил қийматлари мос келадиган боғланиш корреляцион боғланиш ѐки муносабат дейилади. Корреляцион боғланишнинг характерли хусусияти шундан иборатки, бунда омилларнинг тўлиқ сони номаълумдир. Шунинг учун бундай боғланишлар тўлиқсиз ҳисобланади ва уларни формулалар орқали тақрибан ифодалаш мумкин, холос. Умумий ҳолда қаралса, корреляцион муносабатда эркин ўзгарувчи X белгининг ҳар бир қийматига ( x i i 1...k ) эрксиз ўзгарувчи У белгининг ( y j j 1..s ) тақсимоти мос келади. Ўз-ўзидан равшанки, бу ҳолда иккинчи У белгининг ҳар бир қиймати ( y j ) ҳам биринчи X белгининг ( x i ) тақсимоти билан характерланади. Агар тўплам ҳажми катта бўлса, белги X ва У ларнинг жуфт қийматлари x i ва y j ҳам кўп x 0 бўлади ва улардан айримлари тез-тез такрорланиши мумкин. бу ҳолда корреляцион боғланиш комбинатсион жадвал (корреляция тўри) шаклида тасвирланади. Боғланишлар тўғри чизиқли ва эгри чизиқли бўлади. Агар боғланишнинг тенгламасида омил белгилар (X 1 , X 2 , ......., X К ) фақат биринчи даража билан иштирок этиб, уларнинг юқори даражалари ва аралаш кўпайтмалари қатнашмаса, K яъни y x a 0 a i Х i i 1 кўринишда бўлса, чизиқли боғланиш ѐки хусусий ҳолда, омил битта бўлганда y=а 0 +а 1 х тўғри чизиқли боғланиш дейилади. 1 Ифодаси тўғри чизиқли тенглама бўлмаган боғланиш эгри чизиқли боғланиш деб аталади. Xусусан, парабола y=а 0 +а 1 х+а 2 х 2 гипербола y a a 1 x 0 x даражали y a x a ва бошқа кўринишларда ифодаланадиган боғланишлар эгри чизиқсиз боғланишга мисол бўла олади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling