Иқтисодий муаммонинг қўйилиши ва уни сифат жиҳатдан таҳлил
қилиш. Бу босқич моделлаштириладиган объектнинг энг муҳим
хусусиятлари ва
хоссаларини ажратиб, уларни иккинчи даражалиларидан абстракциялашни;
объектнинг тузилмаси ва унинг элементларини боғловчи асосий боғланишларни
ўрганишни; объектнинг ҳолати ва ривожланишини тушунтирувчи (ҳеч бўлмаганда
дастлабки) гипотезаларни шакллантиришни ўз ичига олади.
Математик
моделни
қуриш.
Бу
босқич
иқтисодий
муаммони
формаллаштириш, уни тайинли математик боғланишлар ва
муносабатлар
(функциялар, тенгламалар, тенгсизликлар ва ҳ.к.) кўринишида
ифодалаш
босқичидир. Одатда аввал математик моделнинг асосий қурилмаси (тури)
аниқланади, сўнгра бу қурилманинг таркибий қисмлари (ўзгарувчилар ва
параметрларнинг аниқ рўйхати, боғланишлар шакли) аниқлаштирилади.
Моделни математик таҳлил қилиш. Бу босқичнинг мақсади моделнинг
умумий хоссаларини аниқлашдан иборат. Бу ерда тадқиқотнинг
соф математик
усуллари қўлланилади. Моделнинг аналитик тадқиқотида ечимнинг мавжудлиги,
ягоналиги, ечимга қайси ўзгарувчилар (номаълумлар)
кириши мумкинлиги, улар
орасидаги муносабатлар, бу ўзгарувчилар қайси доирада ва қандай
дастлабки
шартларга боғлиқ равишда ўзгариши, уларнинг ўзгариш йўналишлари ва шу каби
масалалар ойдинлаштирилади. Моделнинг аналитик тадқиқоти эмпирик (сонли)
тадқиқотига нисбатан шуниси билан афзалки, бунда олинаѐтган хулосалар моделни
ташқи ва ички параметрларининг ҳар хил тайинли қийматларида ўз
кучини
сақлайди.
Шунга қарамай, мураккаб иқтисодий объектларнинг моделлари жуда катта
қийинчилик билан аналитик тадқиқотларга келтирилади.
Аналитик усуллар билан
моделнинг умумий хоссаларини аниқлашнинг иложиси бўлмайдиган ҳамда моделни
соддалаштириш мақсадга мувофиқ бўлмаган натижаларга олиб келадиган ҳолларда
тадқиқотнинг сонли усулларига ўтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: