1-мавзу. Эконометрик моделлаштириш асослари


Дастлабки маълумотларни тайёрлаш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana18.06.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1577896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Маъруза матнлари 1-4 мавзу

Дастлабки маълумотларни тайёрлаш. Моделлаштириш ахборот тизимига 
қатъий талаблар қўяди. Шу билан бирга ахборот олишнинг ҳақиқий имкониятлари 
амалда қўллаш учун мўлжалланган моделларнинг танланишини чегаралаб қўяди. 
Бунда нафақат (аниқ муддатларда) ахборот тайѐрлашнинг амалдаги имконияти, 
балки тегишли ахборот массивларини тайѐрлашнинг сарф-харажатлари ҳам 
эътиборга олинади. Бу сарф-харажатлар қўшимча ахборотдан фойдаланиш 
самарасидан ошиши керак эмас. 
Сонли ечиш. Бу босқич масалани сонли ечиш учун алгоритмларни ишлаб 
чиқиш, ЭҲМларда дастурлар тузиш ва бевосита ҳисоблашлар ўтказишни ўз ичига 
олади. Бу босқичдаги қийинчиликлар, биринчи навбатда, иқтисодий масалаларнинг 
катта ҳажми, жуда катта ахборот массивларини қайта ишлаш заруриятидан келиб 
чиқади. 
Сонли усуллар билан ўтказиладиган тадқиқот аналитик тадқиқот 
натижаларини жиддий тўлдириши мумкин, кўпгина моделлар учун эса у амалга 
ошириладиган бирдан-бир тадқиқот бўлади. Сонли усуллар билан ечиш мумкин 
бўлган иқтисодий масалалар синфи аналитик тадқиқот қилиш мумкин бўлган 
масалалар синфидан анча кенгроқ. 
 
 
 
 


Назорат учун саволлар 
 
1. Модель ва иқтисодий модель нима? 
2. Иқтисодий-математик модель нима, моделлаштириш деганда нимани 
тушунасиз ва у қандай элементларни ўз ичига олади? 
3. Моделлаштиришни қўллашнинг тарихи ҳақида нима биласиз ва иқтисодий-
математик усуллар деб нимага айтилади? 
4. Назарий-аналитик, амалий, макроиқтисодий ва микроиқтисодий моделларга 
таъриф беринг. 
5. Қандай моделлар функционал, тузилмавий, детерминирланган ва стохастик 
моделлар деб аталади? 
6. Статик, динамик, чизиқли, чизиқсиз, фазовий ва нуқтавий моделлар ҳақида 
нима биласиз? 
7. Математик иқтисодиѐтнинг эконометрикадан фарқи нимада? 
8. Моделлаштиришнинг қайси босқичларини биласиз ва моделлаштиришнинг 
биринчи иккита босқичининг моҳияти нимада? 
9. Моделлаштиришнинг сўнгги тўртта босқичи нимага мўлжалланган? 
10. Математикадан иқтисодиѐтда фойдаланиш қандай имкониятлар беради? 



Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling