1-мавзу. Фалсаф
Download 1.52 Mb.
|
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д у н ѐ қ а р аш
- Фа л с а ф и й д у н ѐ қ а раш
3– савол. Фалсафанинг асосий функциялари.
Бу масала моҳиятини талабалар етарли даражада тушуниб олишлари учун фалсафа фанининг жамият ҳаѐтида катта ва бетакрор ролини, аҳамияти ва бажарадиган асосий вазифалари (функциялари) жуда ҳам кенг қамровли эканлигини улар ичидан энг муҳимларини танлаб олиш кѝникмасини ҳосил қилиш лозим. Фалсафа дунѐни бир бутун ҳолда, унда инсоннинг дунѐга муносабати ҳақидаги барча билимларни назарий жиҳатдан умумлаштириб, ѝзлаштириш асосида биз бир бутун дунѐ, борлиқ, материя, табиат, жамият, инсон, инсон онги ва тафаккури, инсоннинг дунѐни билиши тѝғрисидаги энг умумий қарашлари билан қуроллантиради. Фалсафа фанининг кѝплаб вазифалари ичида қуйидагилари энг муҳимларини ташкил қилади: Методологик вазифаси Ижтимоий вазифаси Талабалар фалсафий дунѐқараш мазмунини англашлари учун аввало дунѐқараш тушунчасининг моҳиятини билишлари лозим. Дунѐқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тѝғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ѝзининг ундаги ѝрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунѐқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир. Дунѐқарашнинг бир кишига ѐки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунѐқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ѐки бутун жамиятга хос дунѐқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунѐқараш деб юритилади. Ижтимоий дунѐқараш индивидуал дунѐқарашлар йиғиндисидан дунѐга келади, дейиш мумкин. Бунда ижтимоий дунѐқарашнинг умумий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим. Дунѐқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунѐқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бѝлиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаѐти, табиатга таъсири ва меҳнати жараѐнида вужудга келади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ѝз дунѐқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кѝрсатади. Фалсафий дунѐқараш инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ѝзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ѝз умри ва унинг мазмуни каби кѝпдан-кѝп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоѐн бѝлади. Фалсафий дунѐқараш, моҳият-мазмунига кѝра, маънавий фаолият бѝлгани боис, у борлиққа бѝлган онгли, инсоний муносабатнинг муайян йѝналишларини вужудга келтирган. Масалан, кишиларнинг жамиятдаги ахлоқий муносабатлари - ахлоқий дунѐқарашларида, ҳуқуқий муносабатлари - ҳуқуқий, сиѐсий муносабатлари - сиѐсий, диний муносабатлари - диний, экологик муносабатлари - экологик дунѐқараш шаклларида ѝз ифодасини топган. Буни тизим тарзида изоҳлайдиган бѝлсак, қуйидагича кѝриниш касб этади: Ахлоқий Эстетик Диний Экологик Ҳуқуқий Сиѐсий Бу тизимни ташкил қилган нисбатан мустақил дунѐқараш шакллари ѝзаро боғлиқликда, алоқадорликда ҳаракат қилади. Фалсафанинг дунѐқараш вазифаси унинг бошқа вазифалари билан чамбарчас боғлиқдир. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling