1-мавзу. Фалсаф


Download 1.52 Mb.
bet6/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1545339
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.

Фалсафанинг методологик вазифаси. Юқорида санаб ѝтган фалсафанинг категориялари дунѐдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, энг умумий томонларини, боғланиш ва алоқадорлигини инъикос эттиради. Борлиқнинг турли томонларини ѝрганувчи алоҳида фанлар ѝзлари эришган ютуқларни изоҳлашда, улардан умумий хулосалар чиқаришда фалсафий методологик умумлашмалардан фойдаланишга муҳтож бѝладилар. Аниқ фанлар ривожланган сари фалсафий методологик умумлашмаларнинг аҳамияти ҳам ортиб боради.


Фалсафанинг гносеологик вазифаси қуйидагичадир. Фалсафа дунѐни билиш муаммосини ѝрганар экан, унинг умумий методларини ишлаб чиқиб, инсон билишининг бир бутун умумий назариясини яратади. Шу асосда инсон билиш, унинг ривожланиш тенденциялари ва энг умумий қонунларини очиб беради. Фалсафа инсон амалий тажрибасида ҳосил бѝлган билимларнинг ҳақиқатлигини текширувчи мезонларни ҳам тадқиқ этади.
Фалсафа инсон олдига аввало, ѝзини англаш ва сѝнгра борлиқни ѝрганиш масаласини ҳам қѝяди. Дунѐни билиш асосида инсоннинг ѝзгариб, сѝнг дунѐни оқилона англаб, амалий фаолиятида фалсафий умумлашмаларга таянади.
Умуман фалсафа алоҳида фанлар учун, уларнинг табиат ва жамиятнинг борлиқ ва онгнинг конкрет томонларини ѝрганишда, тадқиқ қилишда энг умумий метод ролини ѝйнайди. Бундай ҳолларнинг барчасида фалсафанинг гносеологик вазифаси намоѐн бѝлади.
Жамият тараққиѐтининг тарихий тажрибасини ҳозирги кундаги имкониятлари, заруриятларини билиш асосида унинг истиқболини аниқлаш – фалсафанинг ижтимоий вазифасидир.
Жамият ҳаѐтининг ҳозирги замон шароитида фалсафанинг аксиологик вазифаси кѝпроқ аҳамият касб этмоқда. Бу вазифанинг моҳияти шундаки, фалсафа инсон ҳаѐтининг моҳиятини унинг яшашининг асосий мазмунини, инсоннинг турмушдаги қадр-қиммати, жамиятда тутган ѝрни, унинг ахлоқий, гуманистик принциплар ва ғояларни баҳолаш асосида тушунтиради.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling