1-мавзу. Фалсаф


Download 1.52 Mb.
bet3/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1545339
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.

2-савол. Ижтимоий гуманитар фанлар тизимида фалсафанинг ўрни.
Иккинчи масалани ѝрганишда талабалар фалсафа фани бошқа ижтимоий фанлар ҳуқуқшунослик, иқтисодиѐт фани, сиѐсатшунослик ва бошқа шу сингари фанлар маълумотларини муайян бир нуқтаи назар остида фалсафий жиҳатдан умумлаштириб беришига диққатларини қаратмоқлари лозим. Фалсафа ва ижтимоий фанларнинг предмет-мазмун жиҳатдан ѝзаро бир-бирининг таркибига сингиб кетиши фалсафани жамиятшунослик билимлари қаторига киритиш имконини беради.
Фалсафа фани худди ижтимоий, табиий фанлар сингари мустақил фандир. У ѝзининг мустақил объекти ва предметига эга. Фалсафанинг предметини «олам-одам-инсон» тизими ташкил этади.
Бир-бирига нисбатан қарама-қарши бѝлган олам ва инсон дунѐси айни вақтда бир-бири билан узвий алоқадаги дунѐлар ҳамдир. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, умуман олинганда моддий олам ва унинг мавжудлигига хос бѝлган қонуниятлар фалсафанинг предмети таркибига кирмайди, балки, унинг инсонга алоқадор бѝлган энг умумий жиҳатларигина Фалсафа фани предметининг таркибига киради холос. Моддий олам унинг мавжудлиги тѝғрисидаги қарашлар, ғоялар ва назариялар аниқ фанлар томонидан ѝрганилади. Инсон томонидан ҳақиқат, гѝзаллик, яхшилик, адолат нуқтаи-назари орқали

яратилган оламнинг универсал суврати Фалсафада дунѐқарашни шакллантириш учун хизмат қилади.


Агар фалсафанинг ривожланиш тарихини табиий ва гуманитар билимлар ривожланиши тарихини қиѐслайдиган бѝлсак, бу фалсафа билан бошқа фанларнинг ѝзаро мустаҳкам алоқада эканлигидан далолат беради. Тарих шуни кѝрсатадики, фалсафа ѝзининг онтомантиқий ва гносеологик масалалари бѝйича қаралганда ҳам, у худди табиат фанларига ѝхшаб – уларнинг ривожланиш йѝллари сингари тараққий этиб борди.
Шундай қилиб, фалсафа фани ѝзининг шаклланиш босқичида, кейинчалик эса ѝзининг ривожланиши жараѐнида табиий фан билимлари билан мазмунан уйғунлашган жиҳатлари ҳам бѝлди.
Илмий фалсафанинг генетик жиҳати тизимий жиҳат билан тѝлдирилди. Фалсафа билишга оид турли соҳалар жумладан, табиат тѝғрисида мавжуд бѝлган ахборотларни муттасил олиб уларни қайта ишлаб борди. Мана шу асосда оламнинг универсал манзараси шаклланди ва у ѝзгариб, такомиллашиб боради. Борлиқ, фазо, умумий алоқадорлик билиш, субъект-объект муносабатлари, билишнинг умумий тамойиллари, усуллари ва бошқа шунга ѝхшаш фалсафий тушунчалар ишлаб чиқилди. Айрим табиий фанлардаги асосий тушунчалар (―атом‖, ―модда‖ ва бошқа шунга ѝхшашлар) табиатшунослик фанларининг баъзи бир умумий қонунлари ва тамойиллари (масалан, ―энергиянинг сақланиш ва ѝзгариши қонуни‖) фалсафий билимлар мазмунига киради. Фалсафанинг таркибида табиий-илмий билимларнинг мавжудлиги ва фаолият кѝрсатиши унинг илмийлигини кѝрсатувчи белгилардан биридир.
Талабалар фалсафий билимлар тизими илмий билимлар соҳасига мансуб эканлигини фалсафанинг илмийлик мезонлари қуйидаги тамойиллардан иборатлигини билишлари лозим.

1) Объективлик тамойили. Илмий билимлар табиий объектлар мазмунини у қандай бѝлса шундайлигича очиб бериши билан боғлиқдир. Бунда индивид манфаатларидан ҳамда барча табиатдан ташқари кучлардан бегоналашиш ҳодисаси содир бѝлади. Табиатни унинг ѝзидан келиб чиққан ҳолда ѝрганиш талаб қилинади.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling