1-мавзу. Фалсаф


Download 1.52 Mb.
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1545339
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.

онтология – борлиқ ҳақидаги қарашлар
логика – инсон тафаккури қонунлари ҳақидаги қарашлар


ФАЛСАФА


социология – жамият ҳақидаги қарашлар
Этика – ахлоқ ҳақидаги таълимотлар


Эстетика – нафосат ҳақидаги билимлар тизими

5


Инсоният тарихининг турли даврларида фалсафа нима ва у нимани ѝрганади деган саволларга турли мутафаккирлар турлича жавоб бериб келганлар. Фалсафа фанининг тараққиѐтида муайян умумий назарий қарашларни тушуниш учун талабалар қуйидаги мутафаккирларнинг асарларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.
1. Лукреций Карнинг «Нарсаларнинг табиати тѝғрисида», 2. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Астрономик рисолалар», 3. ал-Хоразмийнинг «Васая: аз – Зижжи мумтахана», 4. Ж.Брунонинг «Дунѐнинг икки системаси тѝғрисида суҳбат», 5.Дидронинг «Табиатни баѐн қилиш ҳақида фикрлар», 6. П.Гольбахнинг «Табиат системаси», 7. Гегелнинг «Табиат фалсафаси», 8. А.Герценнинг «Табиатни ѝрганиш ҳақидаги хатлар», 9. Ф.Энгельснинг «Табиат диалектикаси» асарлари, мустақиллик ва миллий фалсафа моҳиятини тушуниш учун И.А.Каримов асарларининг аҳамияти катта.
Улар инсон ҳаѐтининг маъноси ва мазмуни нима белгилайди, инсоннинг дунѐдаги ѝрни қандай, инсон дунѐни била оладими, фалсафа инсонни қайси жиҳатдан ѝрганади?, каби саволларга жавоб излаганлар. Бу муаммолар ҳақида турли даврларда яшаган мутафаккирлар турли хил фикрлар юритганлар ва кѝплаб асарлар ѐзганлар. Жумладан: бунга Арастунинг «Этикаси», Ибн Синонинг «ат-Тадабару моназил» (Давлатни бошқариш), Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билик», Аҳмад Яссавийнинг «Хикмат»лари, Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Эразм Роттердамскийнинг «Христиан жангчиси қуроли», Т.Гоббснинг «Инсон табиати», Б.Спинозанинг «Илоҳий-сиѐсий трактат» ва «Ақл камолоти ҳақида трактат», А.Гельвецийнинг «Инсон ҳақида», И.Кантнинг «Осмон умуий тарихи ва назарияси», «Соф ақлни танқиди», Гегелнинг «Руҳ фалсафаси», Л.Фейербахнинг «Христианликнинг моҳияти» асарлари мисол бѝла олади. Бу асарларнинг муаллифлари ѝз даврдаги илм-фан асосида инсоннинг бошқа мавжудотлардан туб фарқлари, моҳияти, ҳаѐтининг маъноси ва мазмуни, бу ѐруғ оламдаги ѝрни, ѝлими ва абадийлиги каби муаммоларни ѐритганлар.
Юқорида айтилганлардан маълумки, фалсафанинг баҳс мавзуси ҳар доим ѝзгариб келган. Лекин шу нарса кѝзга ташланадики, инсоннинг моҳияти ва борлиққа муносабатини ѝрганиш фалсафий тафаккурнинг негизини ташкил этади


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling