1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


-мавзу: Иш вақти сарфини кузатиш услублари.(2 соат)


Download 4.29 Mb.
bet56/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

12-мавзу: Иш вақти сарфини кузатиш услублари.(2 соат)

  1. Иш вақтини кузатиш услублари

  2. Иш вақти сарфини кузатиш босқичлари

  3. Иш вақти сарфини ўрганишнинг шахсий индивидуал фотографияси

  4. Иш вақти сарфини кузатишнинг гурухли фотографияси.

  5. Иш вақти сарфини кузатишнинг бригада фотографияси

  6. Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш

  7. Иш вақти сарфини моментли услуб билан кузатиш.



12.1. Иш вақти сарфини кузатиш услублари
Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш соҳасидаги амалий ишда бевосита иш ёки хизмат кўрсатиш жойида, иш вақтини ўрганиш-кузатиш муҳим аҳамиятга эга.
Иш вақти сарфларини кузатишдан асосий мақсад қуйидагилардир:

  • айрим ишларни, хизматларни, операцияларни ва операция бўлакларини (элементлари) бажариш учун ҳақиқатда сарфланадиган иш вақти миқдорини ўрганиш, ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган ходимлар томонидан қўлланиладиган илғор усул ва услубларни излаб топиш, ўрганиш, таҳлил этиш ва уларни амалиётга жорий қилиш;

  • самарали ишлашнинг ёки хизмат кўрсатишнинг энг яхши усул, услубларини, тартибларини, шунингдек, иш вақтидан унумсиз фойдаланиш сабабларини аниқлаш;

  • операцияларнинг айрим бўлаклари (элементлари)ни бажаришда энг мақбул изчилликни аниқлаш;

  • ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш корхоналарида ички меҳнат тақсимоти, потокли ишлаб чиқаришда ва кўп жиҳозга, иш жойига хизмат кўрсатишда меҳнатни ташкил этиш ва уни режалаштириш учун зарур ва етарли миқдорда маълумотлар олиш;

  • ишлаб чиқаришда, хизматлар кўрсатишда иш вақтининг зое кетиш сабабларини ва меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш;

  • меҳнат нормаларини бажарганлик ёки бажармаслик сабабларини аниқлаш;

  • иш вақтидан самарали фойдаланиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш ва ҳ.к.лар.

Демак, иш вақти сарфини кузатишга меҳнат самарадорлигини ошириш омили сифатида қарашимиз керак. Бу асосий масала бўлиб, мана шу ҳол корхоналарда кузатиш йўли билан иш вақти сарфини ўрганишнинг мазмунини ва амалиётини ташкил этади.
Иш вақти фотографияси кузатиш объектларига қараб учга бўлади:

  • иш вақти фотографияси – бу, ижрочи вақтининг сарфланишини кузатиш;

  • ускуналардан фойдаланиш фотографияси – бу, машиналар, жиҳозлар, агрегатларнинг ишлаш ва бекор туриш вақтларини кузатиш;

  • ишлаб чиқариш жараёни фотографияси – бу, ижрочи ишини ва хизмат кўрсатиётган ускуналар, жиҳозлар ишини бир вақтнинг ўзида кузатиш.

Бир вақтда кузатиладиган объектлар сони қанчалигига қараб иш вақти фотографияси индивидуал, гуруҳли ва бригадали турларга бўлинади.
Меҳнатни нормалашда иккита кузатув услубидан: иш вақтини бевосита ўлчаш ва иш вақтини кузатишнинг моментлик услубларидан фойдаланилади.
Иш вақти сарфини бевосита ўлчаш услубининг ижобий томонлари: меҳнат жараёнларини ва жиҳозлардан фойдаланишни батафсил ўрганишга ва ҳар бир ишни, хизмат турини бажариш усул ва услублари, уларнинг элементларини бажариш тартиблари ва ниҳоят, вақтнинг ҳар бир турдаги сарфига кетган миқдори тўғрисида етарли маълумотлар олишга имконият яратади, ундан ташқари, иш вақти сарфларининг ўртача миқдорини ва шу иш вақти турларининг иш куни(смена) давомидаги ҳақиқий иш куни балансидаги аҳамиятини ва салмоғини аниқлашга ҳам катта ёрдам беради.
Иш вақти сарфини бевосита ўлчаш услубининг камчиликлари: а) кузатиш жараёнини ташкил этиш узоқ муддатни ва кузатиш натижасида олинган маълумотларни таҳлил этиш, уларга ишлов бериш кўп меҳнат сарфини талаб қилади; б) битта кузатувчи томонидан катта гуруҳдаги ходимларнинг иш фаолиятини ва жиҳозларнинг ишлаш жараёнларини кузатиб бўлмайди.
Иш вақти кузатуви моментли услубининг ижобий ва салбий томонлари ушбу масалага тегишли махсус параграфда батафсил ёритилади.
Меҳнатни нормалаш амалиётида иш вақти сарфини кузатиш ва кузатиш натижасида олинган маълумотларни қайд қилиш (рўйхатга олиш)нинг бу амалларни бажариш усулларига қараб визуал, автоматли ва масофали турлари учрайди. Улар бундай турларга ажратилишининг асосий сабаби – иш вақтини кузатишда ва олинган натижаларни қайд қилишда ҳар хил техник воситаларнинг қўлланишидир.
Кузатиш услублари ва уларнинг турлари, иш вақти сарфини ўрганиш мақсадларига, кузатув объектларининг сонига, кузатиш усулларига, олинган натижаларни қайд қилиш ва ҳ.к.ларга қараб иш вақти сарфини ўрганиш (кузатиш) услубларининг турлари 4-чизмада берилган.
Иш вақти сарфини кузатишнинг визуал услубида кузатувчи вақтни ўлчайдиган приборларнинг (соатни, секундомерни ва ҳ.к.) кўрсатишига қараб олинган натижаларни қўлда ёзиб боради.
Иш вақти сарфини кузатишнинг автоматик услубида кузатиш натижаларини махсус қурилма орқали кино тасмага, ёруғликни яхши сезадиган қоғозга, магнит тасмага ва оддий қоғозга, кузатувчини иштирок эттирмасдан, қайд қилинади, яъни рўйхатга олинади.
Ҳар бир ходимнинг иш куни (смена) давомидаги ҳақиқий иш вақти сарфларининг тўла аксини, миқдорини билиш учун шундай кузатиш усулини танлаш керакки, унда у ёки бу турдаги меҳнат жараёнини бажараётган ходим унинг вақтини кузатиш учун махсус ажратилган тадқиқотчини кўрмасин. Ўз навбатида, бундай тадқиқот (кузатиш) иш вақтини кузатишнинг масофали услуби, деб номланади. Бу услуб асосан саноат телевидениеси ёрдамида амалга оширилади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling