1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Иш вақти шахсий фотографиясининг кузатув варақаси


Download 4.29 Mb.
bet59/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Иш вақти шахсий фотографиясининг кузатув варақаси
(устки томони)

Кузатилган сана: 24.02.2001 йил.


Кузатув бошланиши:8.с.00 мин.
Кузатув тугалланиши:17с.00 мин.
Иш: 2101 маркали «Жигули» машинанинг таъмирланган олдинги эшикларини бўяш.
Ишлаш шароити: қониқарли.
Ходим: Сатторов С.
Ёши: 25
Иш стажи: 6 йил.
Юқорида кўрсатилган иш бўйича
иш стажи 4 йил.
Меҳнатга муносабати:-виждонан ёндашади.
Ходимнинг разряди: VIII
Ишнинг разряди: VIII
Кузатувчи: Қутлимуродов Ф.
Одатда, иш вақти сарфини кузатиш иш куни бошланиши билан тўғри келиши ёки келмаслигидан қатъи назар, ходим ишга ёки хизмат кўрсатишга киришганидан бошланади ва иш куни (смена) охирида ёки иш тугаганда кузатиш тўхтатилади. Агар ходим вазифани бажаришни иш куни (смена) бошланишдан олдинроқ бошласа, унда иш вақти сарфини кузатиш шу заҳотиёқ, яъни ишни бошлашдан бошланади. Ходим ишни ёки хизмат кўрсатишни кечикиб бошлаган бўлса, унда тегишли белгилар қўйилади, чунки бундай иш вақти сарфлари ходим томонидан меҳнат интизомини бузганлиги натижасида юзага келади ва улар танаффус вақтлари таркибига киради. Ходим тушлик пайтида ҳам ишлаётган ёки иш куни (смена) тугагандан кейин ҳам ишни давом эттираётган бўлса, иш вақти сарфини кузатиш тўхтатилмайди. Шунинг учун ҳам иш куни фотографияси ўтказиладиган кунда кузатувчи Ф.Қутлимуродов кузатилувчи С.Сатторовнинг ишлаш жойига иш бошланишидан 15-20 минут олдинроқ келиб, соатини иш бошланиши ҳақида хабар берадиган соатга тўғрилаши, кузатиш учун жой танлаши керак. Танланган жой шундай бўлиши керакки, унда кузатилувчи ходимнинг ҳамма ҳаракатлари яққол кўриниб турсин.
Унинг учун иш вақти сарфини кузатувчи мутахасис танланган жой билан кузатилиши зарур бўлган объект (ходим ёки жиҳоз) орасидаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги, энг яхшиси, 3 метр бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ундан ташқари, ходимнинг кундалик фаолиятига халақит бермаслик, асосий ишидан чалғитмаслик учун, иложи борича кузатувчи унинг иш вақти сарфини ўзи танлаган объектга кўринмайдиган жойда кузатгани маъқул.
Иш вақти сарфини кузатувчи тадқиқот ўтказилаётган технологик, ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнларини яхши билмоғи ва етарли даражада ўзлаштирган бўлиши шарт. Олинган маълумотларга тўғри ва қисқа вақт ичида ишлов беришни ҳамда уларни таҳлил қилишни билиши, аммо у ходимнинг ишни ёки хизматни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятига аралашмаслиги керак. Бундан ташқари, ходимга ҳар хил кўрсатмалар бериши, уни асосий иши ёки хизматидан чалғитиши, кузатиш жараёнида у билан суҳбатлашиши, меҳнат жараёнларини ва иш жойини ташкил этишга қандайдир ўзгартиришлар киритиши, раҳбарият фаолиятини ва кўрсатмаларини танқид қилиши ва ҳ.к.лар мутлақо мумкин эмас.
Иш вақти сарфини фотография қилиш қуйидаги тартибда жорий вақт бўйича ўтказилади: иш жойида бажарилган ишлар, хизматлар, юз берган ҳамма ўзгаришлар «Бажарилган ишларнинг номлари» деган устунга тўлиқ ва аниқ ёзилиб боради; иш жойида бирор ўзгариш юз берган зоҳати кузатувчи уни яна ўша устунга ёзиб қўяди ҳамда соатга қараб, бу ўзгариш қанча вақт давом этган бўлса, уни “жорий вақт” устунига шу ўзгаришдан олдинги ҳолат кўрсатилган ёзув тўғрисига ёзиб қўяди. Бир кузатувнинг охири ундан кейинги кузатувнинг бошланиши билан уланиб кетади.
Кузатув варақасидаги ёзувлар тушунарли, қисқа ва аниқ бўлиши керак. Масалан, умумий гап, яъни «Омборхонага кетди» деб ёзиш ўрнига аниқ қилиб: «Бўёқларни омборхонадан олиб келди», «Устадан топшириқни ва асбоб-ускуналарни олди» ва ҳ.к. деб ёзиш керак. «Бўёқни олиб келиб, ишлади» деган тахлитдаги ёзувларга йўл қўйиш мумкин эмас.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling