1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Иш вақти сарфини моментли услуб билан кузатиш


Download 4.29 Mb.
bet67/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

12.7. Иш вақти сарфини моментли услуб билан кузатиш
Ходимларнинг иш вақти сарфларини шахсий фотография орқали бевосита кузатиш етарли маълумотлар, аниқ тадқиқотлар ўтказишга етарли имконият яратиши билан бир қаторда, уни ташкил этишнинг ўзи айниқса, биратўла катта миқдордаги ходимларнинг иш вақти сарфларини кузатиш назарда тутилганда кўп меҳнат сарфини талаб қилади. Бундай шароитларда аниқ маълумот билан таъминлашда бироз камчилиги бўлсада, ниҳоятда кам меҳнат сарфини талаб этадиган иш вақти сарфларини кузатишнинг моментлик услубидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 30 та ходимнинг иш вақти сарфини кузатиш учун шахсий фотография қўлланилганда 30 та кузатувчи керак бўлса, гуруҳлар ёки бригада фотографияси қўлланилганда уларнинг сони 6 тадан кам бўлмайди, аммо моментлик услуб қўлланилганда эса битта кузатувчининг ўзи етарли бўлади. Баъзи ҳолларда иш куни давомида ёрдамчи ходимларнинг иш билан бандлик коэффициентини аниқлаш учун битта кузатувчи 70 тагача ходимнинг фаолиятини кузатиши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, моментли услуб қўлланилганда кузатувчининг иш вақти сарфи шахсий фотография орқали кузатганга нисбатан 5-10 марта кам. Булардан ташқари, моментли услубнинг узига хос хусуситяларидан яна бири шундаки, бунда иш вақти сарфларини кузатувчи, иш жойида доим ҳозир бўлмасдан, олдиндан танланган вақт оралиғида кузатиладиган ходимларнинг иш жойларига тўсатдан ташриф буюради. Кузатувчи иш вақти сарфларини кузатишни тўхтатиши ҳам, бу жараённи бир қанча соатдан кейин, ҳатто бошқа иш кунида яна давом эттириши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлар, моментли услуб орқали олинган маълумотлар сифатига салбий таъсир этмаслиги амалиётда исбот этилган.
Моментли услуб, юқорида кўрсатилганлардан ташқари, қуйидаги жиҳатларга эга:

  • иш кунини фотография орқали кузатиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки жуда кийин бўлганда иш вақти сарфини ўрганиш мумкинлиги;

  • олинган натижаларнинг иш кунини фотография қилишга қараганда анча объективлиги, чунки ходим иш куни фотографиясидагидек таранг, жиддий туриб ишламайди, у одатдагидек, уша ўзи ишлаб турган изчилликда ишлайверади;

  • олинган натижаларни таҳлил қилишнинг кўп меҳнат талаб килмаслиги ва жўнлиги;

  • корхоналарнинг ишлаб чиқариш операцияси бир неча соатлаб ва бир неча кунлаб давом этадиган, меҳнатни кўп талаб этадиган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш участкаларида қўлланиш жуда қулай.

Иш вақти сарфларини кузатишнинг моментли услуби орқали эришиладиган асосий мақсадлар қуйидагилардир:

  • ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ишни ташкил этишнинг гуруҳли, бригада шаклларида, патокларда, участка ва цехларда фаолият кўрсатаётган кўп сонли нафақат ходимларнинггина эмас, балки жиҳозларнинг ҳам иш вақтидан фойдаланиш даражсини билиш;

  • иш, хизмат бажарувчининг иш куни давомидаги иш вақти сарфлари таркибини ўрганиш, ҳар бир иш вақти сарфи турларининг салмоғини, мутлақ миқдорини ҳамда жиҳознинг иш вақтидан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш;

  • ходимнинг ёки жиҳознинг иш куни давомида учрайдиган танаффус вақтлари миқдорини, ҳар бир танаффуснинг салмоғини, мутлақ миқдорини, ҳар бирини юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш ҳамда уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

  • меҳнат ва ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг ташкилий ҳолатини таҳлил этиш ва уларни янада такомиллаштиришга қаратилган, ташкилий-техникавий тадбирларни ўз ичига олган режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

  • тайёрлов_якунлов, иш жойига хизмат кўрсатиш вақт нормативларини ҳамда хизмат кўрсатиш нормаларини ишлаб чиқиш.

Амалиётда моментли кузатув услуби иш вақти сарфини ўрганишнинг статистик услуби деб ҳам қабул қилинган. Бу услуб шундан иборатки, иш вақти сарифни ўрганиш жараёнида кузатувчи унинг мутлақ миқдорини ёки жорий вақтни махсус кузатув варақасида қайд қилиб ўтирмайди, балки ҳар хил шартли (штрихли, нуқтали ва чизиқли) белгилар ёрдамида иш вақти сарфини категория ва турларга бўлиб, ундаги моментлар миқдорини ёзиб боради. Бошқача қилиб айтганда, иш вақти сарфини кузатувчи фақат далилларнигина (маслан, асбоб ва ускуналарни тахлаяпти, дам олаяпти, шахсий эҳтиёжини қондираяпти ва ҳ.к.), яъни иш ҳаракатидаги ҳар бир моментни кузатув варақасида қайд қилади, аммо бу ҳаракатларнинг ҳар бирига қанча вақт кетганлигини ёзмайди.
Моментли услубда иш вақти сарфини кузатиш ниҳоятда осон, унга махсус асбоблар керак булмайди, унинг объектив ва аниқ бўлиши эса тасодифий танлашнинг барча шароитларига риоя қилинишига, кузатувчи объектлари ҳолатини шахсий мулоҳазаларига асосан қайд этишдан воз кечишга батамом боғлиқ. Масалан, кузатувчи жиҳоз томонга бораётганида жиҳознинг узоқ вақт тўхтаб турганини кўрса-ю, лекин қайд қилиш пунктидан утаётган пайтида у юргизиб юборилган бўлса, жиҳозни ишлаб турган, деб ҳисоблаши керак.
Кузатувчи иш куни давомида иш вақти сарфини моментли услуб орқали кузатишга алоҳида тайёргарлик куриши зарур:

  • мазкур участкада ёки цехда иш жойлари қандай жойлашганлиги, қанча ходим ишлаши ва уларнинг меҳнати қандай шаклда ташкил қилинганлиги билан яқиндан танишиш;

  • цех ёки участка бўйича кузатув олиб бориладиган йўлларни (маршрутларни) танлаши, айланиб юрадиган йўналишлар бўйича қисқа йўлларни белгилаб олиши лозим, токи бир жойдан иккинчи жойга айланиб утиб боришга вақт кетмасин;

  • кузатув олиб борадиган йўналишда кузатув натижаларини ёзиб бориш учун тўхтайдиган жойни (ёзиб олиш пунктини) белгилаб олиши керак, чунки ёзиш пункти учун, одатда, шундай жой танланадики, бунда кузатувчи, кузатилувчи ходим билан бир қаторда бўлиши лозим. Доимий иш жойи бўлмаган ёрдмачи ходимларнинг иш вақти сарфини ўрганиш учун ёзиб олиш пункти белгиланмайди, балки кузатувчи муайян йўналиш бўйича кузатиб юрганида ходим ҳаракатида кўрган нарсани (далилни) қайд қилади. Кузатиш объектларининг сони кам, уларнинг ҳаммаси кузатувчининг кўриш доирасида бўлганида улар ҳолати битта пунктда туриб, лекин айланиб юришдаги сингари олдиндан танлаб қўйилган кетма-кетликда қайд этилади;

  • олиб борилган кузатув натижаларининг мумкин қадар аниқ, тўғри ва етарли бўлишини таъминлаш учун кузатув кўламини, яъни кузатув вақти ичида ёзиб олиш учун талаб қилинадиган моментлар миқдорини аниқлаши керак.

Иш вақти сарфининг турлари бўйича моментлар миқдорини қайд қилиш учун кузатувчи кузатилаётган ходимнинг иш жойидан ўтиб кетаётганда кўрганини ёзади. Шунинг учун бир кузатувчи айланиб ўтишда нечта ходимни кузатишга улгурган бўлса, шунча иш моментларига эга бўлади. Кузатувчи кузатув натижаларини махсус варақага ёзиб боради.
Иш вақти сарфини моментни услуб билан кузатганда моментлар миқдори математик-статистик қонунлар асосида чиқарилган формула (ёки формулага асосан тузилган жадваллар) орқали аниқланади.
Барқарор (стабил) ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёни учун моментлар (М) миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:



Барқарор бўлмаган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёни учун моментлар (М) миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:



Бу ерда: М- моментлар миқдори;


К- умумий иш вақти сарфида текширилаётган категориядаги конкрет иш вақти сарфи салмоғининг коэффиценти;
Р- кузатувлар натижасида йўл қўйилиши мумкин бўлган нисбий хатолар миқдори (кўпинча 3 фоиздан 10 фоизгача бўлган доирада белгиланади).
Коэффицент (К) миқдори илгари ўтказилган кузатув маълумотларига асосан, кузатувлар натижасида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар (Р) миқдори олинган аниқ маълумот ва умумий иш вақти сарфида конкрет иш вақти сарфининг (К) салмоғига асосан белгиланади.
Унча катта бўлмаган сарфларда кузатув натижаларининг аниқли фоизини камайтирмасдан ҳам Р нинг миқдорини ошириш мумкин.
Бир гуруҳ ходимлар устидан моментли кузатув услубида фотография қилишда ҳар бир ходим ҳақида аниқ маълумот олиш керак бўлса, ҳосил бўлган моментлар миқдорини гуруҳдаги ходимлар сонига кўпайтириш керак.
Иш вақти сарфининг кузатув ҳажмини аниқлашни тезлаштириш учун 11 ва 12 _ жадваллардан фойдаланиш мумкин. Уларда К ва Р ҳар хил даражада бўлганда қайд қилиниши керак моментлар (М) миқдори кўрсатилган.
11-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling