1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш


Download 4.29 Mb.
bet65/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

12.6. Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш
Иш вақти фотографиялари турларидан бири ҳисобланган ўз-ўзининг иш вақти фотографияси деганда, иш вақтини кузатувчи ўз иш вақти сарфларини қайд қилиб бориши тушунилади. Одатда, ўз-ўзининг иш вақти фотографиясида ходимнинг ҳамма иш вақти турлари эмас, фақатгина айримларини - унумсиз иш вақти сарфлари, яъни бекор (зое) кетган иш вақти турлари қайд қилиб борилади. Шунинг учун ҳам иш куни давомида ходимнинг иш вақти сарфлари зое кетишига қарши курашнинг энг самарали усулларидан бири – иш кунини ходимнинг ўзи кузатиши – фотография қилишидир. Бунда фақат ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарининг айби билан, ташкилий-техникавий камчиликлар (хом ашё, яримфабрикатлар, асбоб-ускуналар, транспортлар, аравачалар ва ҳ.к.лар билан таъминлашдаги узилишлар) сабабли энг кўп зое кетган вақт сарфлари ёзиб борилади.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш ишига айни бир қисқа вақтда жуда кўп ижрочи жалб этилиши катта жойларидаги _ катта-катта цехлардаги, ишлаб чиқариш участкаларидаги бекор кетган иш вақти сарфлари тўғрисида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш ва уларнинг зое кетиши сабабларини қисқа муддат ичида аниқлаш имконини беради.
Шахсий фотографияда битта кузатувчи битта ходим (айрим ҳолларда иккита ходим)нинг, гуруҳли фотографияда эса-10-15 ходимнинг иш вақти сарфини, аммо ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясида битта йўриқчи (инструктор) 30-50 ходимнинг ўз-ўзининг иш вақти фотографиясини ўтказишига тайёргарлик кўришга, уларга йўл-йўриқ бериши (инструктаж ўтказиш) ва хизмат кўрсатиш имконияти борлиги амалиётда исботланган. Шундай экан, иш вақти сарфини кузатишнинг бу услуби кам меҳнат талаб қиладиган турлардан бири ҳисобланади. Ва ниҳоят, бир иш куни давомида ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясини яхши ташкил этиш натижасида деярли ҳамма участкаларда ва цехларда фаолият кўрсатувчи катта миқдордаги ходимлар иш вақти сарфларини кузатиш имконияти борлигини кўп корхоналарнинг бу соҳада тўплаган тажрибалари ҳам тасдиқлайди.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясини ташкил этиш, бошқа услублар каби, бир-бири билан боғлиқ ва шу билан бир қаторда ҳар бири мустақил бўлган тўртта босқичдан иборат: кузатувга тайёргарлик кўриш; бевосита кузатиш ва иш вақти сарфларини қайд қилиш; кузатув натижаларига ишлов бериш ва уларни ҳар томонлама таҳлил этиш; меҳнатни ташкил этишни ва нормалашни такомиллаштиришга қаратилган бир қанча чора-тадбирларни ўз ичига олган режаларни ишлаб чиқиш.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясини муваффақиятли ташкил этиш асосан уни ўтказишга тўғри тайёргарлик кўрилишига боғлиқ. Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясини ўтказишга тайёргарлик кўриш дастлаб кузатув учун объектларни (бригадалар, участкалар, цехлар ва ҳ.к.) танлашдан бошланади. Одатда, бу мақсад учун унумсиз сарфланган, зое кетган иш вақти сарфлари энг юқори бўлган участкалар ёки цехлар танланади. Шу билан бирга, кузатув қанча давом этиши белгилаб олинади (иш кунининг биринчи ёки иккинчи ярми, тўла иш куни, бир неча иш куни), кузатиш вақти (иш куни, ҳафтасининг айни бошланишида, ўртасида ёки охирида), кузатиш учун ажратилган ходимлар сони, керакли миқдордаги кузатув варақалари ҳам аниқлаб олинади.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилишни ташкил этишга тайёргарлик босқичида юқорида кўрсатилганлардан назарда тутилган мақсад _ вақтни ўлчаш услуби, олдиндан тайёрлаб ва тегишли устунларга бўлиб ҳамда чизиб қўйилган кузатиш варақаларига қандай ёзиб бориш ҳақида тушунча беришдир. Бунинг учун ҳамма ишчиларга кузатув варақаси, қалам ва ўчирғич берилади. Юқорида кўрсатилганидек, 30-50 ходимга муҳандис-техник ходимлардан битта йўриқчи (инструктор) ажратилади.
Инструктаж олганидан кейин ходим ўз-ўзини фотография қилиш учун мўлжалланган кузатув варақасига (10-жадвал) иш куни давомида зое кетган иш вақтларини ва уларнинг ҳар бири қанча вақт давом этганлигини (одатда, 1 минутгача аниқликда алоҳида санаш усулида оддий соатдан фойдаланиб ўлчаганда) ёзиб борилади.
Иш вақтининг зое кетиш сабабларини ёзишни нафақат енгиллаштириш, балки тезлаштириш учун баъзи корхоналарда «Иш жараёнида зое кетган вақтнинг номлари» устуни олдиндан тўлдириб борилади. Ишчи эса унга бўш туриб қолган, зое кетган вақтнинг минутини ёзиб қўяди, баъзи турдаги бекор туриб қолишларнинг содир бўлиш сабабларини ҳам кўрсатади.
Ўз-ўзини фотография қилишнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, у оммавий ва фаол характерга эга бўлиб, зое кетган иш вақти ва унинг сабабларини аниқлаш воситасигина эмас, балки меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараёнидаги камчиликларни йўқотиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга ва амалиётга татбиқ қилишга раҳбарлар, муҳандислар, техниклар билан бирга ходимни ҳам кенг жалб қилиш воситаси ҳамдир.
Ўз иш куни давомидаги иш вақти сарфларини ходимнинг ўзи кузатиши – фотография қилишининг иқтисодий аҳамияти билан бирга ижтимоий соҳадаги энг самарали томони асосан шундаки, у иш вақтининг зое кетишига қарши курашга кенг ходимлар доирасини жалб қилади, уларни фаоллаштиради, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнидаги ҳар қандай камчиликларга муросасизлик ҳиссини тарбиялайди. Ўз-ўзининг иш вақти фотографиясини ўтказиш билан ишчилар меҳнатни, ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги ва уларни бошқаришдаги нуқсонларни очиб ташлашга, меҳнат самарадорлигини оширишга халақит берувчи ҳар қандай тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам берадилар, иш вақти зое кетишини бартараф қилишга қаратилган таклифлар киритиш билан ҳар бир ходимнинг меҳнат самарадорлигини ошириш учун кураш жараёнидаги фаол иштирокчига айланадилар.
Ходимларнинг, хизматчиларнинг, муҳандисларнинг умумий маълумотлари, ҳаётий тажрибалари, техникавий ва маданий даражалари ўсиши натижасида ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографияси ривожланиши, амалиётга кенг татбиқ этилиши йилдан-йилга янада ошиб боради.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling