1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Иш вақти сарфини кузатишнинг гуруҳли фотографияси
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
12.4. Иш вақти сарфини кузатишнинг гуруҳли фотографияси
Иш вақтининг гуруҳли фотографияси индивидуал фотографиядан шу билан фарқ қиладики, бунда бир йўла бир нечта объектдаги иши ёки хизмат кўрсатиш жараёни кузатилади. Бу кузатувларнинг ҳар бири тегишли иш жойида муайян операцияни бажаради. Иш вақтининг индивидуал фотографияси, одатда, анчагина сермеҳнат. Шу боис у меҳнат ёки хизмат кўрсатиш жараёнини оператив ўрганиш воситаси бўла олмайди. Катта-катта ишлаб чиқариш участкаларида, цехларида жиҳозларнинг тўхташлари, оммавий касб ходимларининг иш билан бандлиги тўғрисидаги маълумотларни қисқа муддат ичида олиш ва улардан кундалик оператив раҳбарлик учун фойдаланиш имконини берадиган гуруҳли фотографиялар бу вазифани ижобий ҳал этишда ёрдам беради. Гуруҳли фотографиянинг индивидуал фотографиядан фарқи яна шундаки, бунда алоҳида вақт сарфлари ҳисобга олинмай, балки олдиндан белгиланган вақт (1-2-3 ва ҳ.к.мин.) орасида кузатувчи тегишли иш жойларини кўздан кечиради, кузатув варақасига ҳар бир иш жойида нималар содир бўлаётганлигини шартли белгилар билан ёзиб қўяди. Гуруҳ ходимлари иш кунини фотография қилишнинг кузатув варақаси олд томонига, яъни биринчи бетига кузатилаётган ишчиларга асосий тавсифлар беришдан ташқари ҳар бир меҳнат сарфига тегишли бўлган шартли белгилар-символлар қўйилади. Одатда, яхши эсда қолиши учун шартли белгилар-символлар сифатида иш вақти сарфлари турларининг биринчи ҳарфлари қўлланилади. Масалан, оператив иш вақти – ОП, тайёрлов-якунлов – ТЯ, иш жойига хизмат кўрсатиш – ИХ, ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффуслар – ИЧА ва ҳоказолар. Гуруҳлар фотографияси орқали иш куни давомида учрайдиган танаффуслар ва бекор туришлар ёзилади, уларни юзага келтирувчи сабаблар аниқланади ва белгилаб борилади. Битта кузатувчи томонидан биратўла бир гуруҳ ходимларнинг иш фаолиятини кузатиш, шахсий фотографиядаги каби иш вақти сарфларини тўхтовсиз ҳамда батафсил ёзиб боришга имконият бермайди. Оралиқ вақт миқдори кузатиладиган объектларнинг сонларига боғлиқ. Амалиётда қуйидаги оралиқ вақтлар қўлланилади: биратўла кузатиладиган объектларнинг сони 3 кишигача бўлса, кузатув варақасига ёзиб бориш ҳар 1 минутдан кейин, 4 тадан 7 тагача бўлса, ҳар 2-3 минутдан кейин, 8 тадан 10 тагача бўлса ҳар 3-5 минутдан кейин амалга оширилади. Ҳар бир кузатув орасидаги оралиқ белгилаётганда, иш куни (смена) давомида иш вақти сарфи қанчалик кўп ўлчанса (қайд қилинса) ва ҳар бир иш вақти сарфини қайд қилиш ораси қанча қисқа бўлса, олинган натижаларнинг аниқлик даражаси ошиб боришини ҳам эътибордан қочирмаслик мақсадга мувофиқдир. Гуруҳли фотографияни ўтказиш давомида шартли белгилардан, яъни символлардан фойдаланилганда ҳар бир иш вақти тури, одатдаги иш вақти классификациясида кўрсатилганига нисбатан яна кўпроқ ва майдароқ иш вақти турларига бўлинади. Масалан, биргина тайёрлов–якунлов иш вақти таркибида (составида) асбобларни олишга (ао), вазифалар билан танишишга (вбт), уста-раҳбар билан маслаҳатлашишга (убм), жиҳозни ростлашга (ЖР) алоҳида ажратиб кўрсатилади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling