1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш вақтининг ҳақиқий ва нормалаштирилган баланслари
(1-шаклнинг давоми)
Иш куни сарфи шахсий фотографиясининг кузатув варақаси (ички томони)
Иш вақтининг шахсий фотографиясини ўтказиш (ёзиб олиш, қайд қилиш) вақтида кузатувчи бошқа ишларга чалғимаслиги керак. Кузатиш жараёнида бўш вақт бўлиб қолса, ундан тушунтирув ёзувларини қайд этиш учун фойдаланиш лозим. Бу, олиб борилган кузатув натижаларини кейинчалик таҳлил қилишни енгиллаштиради. Кузатув жараёнида кузатувчи ҳар бир оператив ишни бажарганда тайёрланган маҳсулот миқдорини ҳисоблаши ва кузатув варақасига ёзиб бориши керак. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш нормаси қай даражада бажарилганлиги иш куни (смена) давомида меҳнат қилиш ёки хизмат кўрсатиш суръати бир текислиги – ҳар бир вақт бирлиги ичида ишлаб чиқариш нормасининг тақсимланганлиги тўғрисида қизиқарли маълумотлар олиш имконини беради. Ходимнинг ҳаракатини ёзиш, соатга қараш ва вақтни кузатув варақасининг тегишли устунига белгилаб қўйишлар, одатда, 15-20 секунд вақт талаб қилади. Шунинг учун шахсий фотографияни ўтказиш давомида вақтни кузатганда ярим минутгача (30 секундгача) аниқликда ёзиб борилади. Иш вақтининг индивидуал фотографияси таҳлилини жорий вақтдаги ҳар бир кўрсатгичдан унга ёндош бўлган олдинги кўрсаткични чегириб ташлаш йўли билан иш вақти сарфи айрим иш турлари учун қанча давом этганлигини ҳисоблашдан бошлаш керак. Ҳисоблаш натижасида бажарилган ишга сарфланган вақт қанча давом этганлиги аниқланади, вақт 1-шаклда кўрсатилгандек, «Давомийлик» устунига ёзиб қўйилади. Кузатиш натижасида олинган маълумотларни кейинчалик таҳлил қилиш учун иш вақти сарфларининг ҳар бири қайси турдаги сарфларга тааллуқли эканлигини аниқлаш керак. Бунинг учун қабул қилинган ҳар хил турдаги иш вақти сарфи туркумланиши (классификацияси)дан фойдаланилади. Муайян турга кирадиган мазкур иш вақти сарфини қисқартирилган шартли белги билан «символ» графасига ёзилади. Бажарилган барча ишлар (хизматлар) иш вақти сарфлари бўйича символлар устуни тўлдирилиб чиқилгандан кейин ҳақиқий ва нормалаштирилган (норматив) иш вақти балансларини тузишга киришилади. Бунда саккиз соатлик иш куни давомида мазкур категориядаги ходимлар ҳамма 480 минут иш вақтини қандай сарфлаганликлари кўрсатилади. Иш куни вақтининг ҳақиқий баланси қуйидаги тартибда тузилади: Аввал, кузатиш варақасида бир хил символга эга бўлган ҳамма сарфларнинг қанча давом этиши жамланади. Чиққан миқдор иш вақти балансининг тегишли устунига ёзилади. Символда кўрсатилган айрим турдаги ишлар бўйича сарфланиши мумкин бўлган иш вақтининг батафсил рўйхатини кузатув варақасида олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин. Ташкил этилган шахсий фотографияга биноан иш вақтининг ҳақиқий ва нормалаштирилган баланслари 5-жадвалда берилган. Иш вақтининг ҳақиқий баланси иш кунидан қандай фойдаланганлик, зое кетган иш вақти миқдори ва айрим сабаблар туфайли юзага келган танаффуслар ҳақида кенгроқ хулоса чиқаришга ва бир қанча кўрсаткичларни аниқлашга имкон беради. 1.Бир иш куни (смена) давомида иш вақтидан фойдаланишнинг ҳақиқий фоиз кўрсаткичи кузатиш натижасида аниқланган Ття, Топ, Тих, Тдо ва Тшэ иш вақти миқдорларининг йиғиндисини шу иш куни соатига бўлиб, чиққан натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади. 5-жадвал Иш вақтининг ҳақиқий ва нормалаштирилган баланслари
Сана 24.02.2001 Кузатувчининг имзоси 5-жадвалдаги маълумотлардан фойдаланилганда иш вақтидан фойдаланишнинг фоиз кўрсаткичи қуйидагича бўлади: . Бу ерда: К1 - иш вақтидан фойдаланиш фоизи; Тсм - иш куни (смена) вақти. 2. Ходимнинг иш билан бандлик даражаси. У қуйидагича аниқланади: . 3. Иш вақти сарфлари орасида энг аҳамиятлиси оператив иш вақтидир. Шунинг учун унинг салмоғи қуйидагича аниқланади: К3= . 4. Ходимнинг айби билан содир бўлган танаффуслар салмоғи қуйидагича аниқланади: .а 5.Ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффусларнинг салмоғи қуйидагича аниқланади: Мисолимизда ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффуслар йўқ. Иш вақтидан фойдаланиш кўрсаткичи ҳамда иш вақтининг ходимга боғлиқ ҳолда (меҳнат интизомини бузганлиги туфайли) зое кетиши ва корхонага боғлиқ ҳолда (ташкилий-техникавий сабаблар туфайли) зое кетиши кўрсаткичларини қўшганда 100% бўлиши керак: (К1К4 К5 ) 97,9 2,1 0 100% 6.Ходимнинг айби билан содир бўлган танаффусларни йўқотиш натижасида меҳнат унумдорлигини ошириш даражаси қуйидагича аниқланади: . 7.Ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффусларни йўқотиш натижасида меҳнат унумдорлигини ошириш даражаси қўйидагича аниқланади: Юқорида кўрсатганимиздек, ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффуслар йўқ. 8.Мақсадга мувофиқ сарфланмаган иш вақти миқдорларини йўқотиш натижасида меҳнат унумдорлигини ошириш даражаси қуйидагича аниқланади: Бу ерда:ТОП.НОР – норматив оператив иш вақтининг миқдори. Демак, меҳнат самарадорлигини ошириш фоизи 10,2% бўлади. Иш куни фотографиясини ташкил этиш натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилишнинг навбатдаги босқичи меҳнатни ташкил этишни, уни нормалашни ва иш вақтидан фойдаланишни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган режа ишлаб чиқишдир. Унинг намунавий шакли 6-жадвалда берилган. Шуни қайд қилиш жоизки, ташкилий-техникавий чора-тадбирларни ўз ичига олган режаларни ишлаб чиқиш, уларни иш жойларида, цехларда жорий этиш иш вақти фотографиясини ташкил қилишнинг нафақат охирги, балки энг асосий босқичлардан бири ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг, ишлаб чиқаришнинг айби билан содир бўлган танаффусларни ва мақсадга мувофиқ сарфланмаган иш вақти миқдорини йўқотиш натижасида меҳнат унумдорлигини оширишга фақат ишлаб чиқилган режада кўрсатилган чора-тадбирлар иш жойларига жорий этилгандан кейингина эришиш мумкин. Бусиз, иш вақти сарфини кузатиш шахсий фотографиясини ташкил этишнинг фойдаси ҳам, аҳамияти ҳам йўқ. 6-жадвал Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling