1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet73/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Узлуксиз хронометраж қуйидаги ҳолларда қўлланилади: аниқ операциянинг ҳамма бўлаклари (элементлари) вақт сарфлари миқдорларини аниқлашга зарурият туғилганда; операция элементларининг вақт сарфлари миқдори 10 секунддан кўп бўлганда.
Узлукли хронометраж қуйидаги ҳолларда қўлланилади: аниқ операциянинг айрим элементларидан кўпроқ қайтариладиганини, мураккаб, вақт миқдори жуда кўп бўлганларининг вақт сарфи миқдорини аниқлаш учун; танланган операция унча кўп элементлардан иборат бўлмаганда ва ниҳоят, операция элементларининг вақт сарфлари миқдори 3 секунддан кам бўлмаганда; шунингдек, операциянинг айрим элементлари бўйича хронометраж нотўғри ўтказилган, деб топилганда.
Операциянинг айрим элементлари, айниқса, вақт сарфлари миқдори 2 секунддан кам бўлган ҳолларда, узлуксиз ёки узлукли хронометраж орқали кузатилганда, уларнинг вақт сарфлари миқдорини секундомер орқали тўғри ўлчаш анча мураккаб. Бундай ҳолларда, хронометражнинг махсус тури – циклли хронометраж қўлланилади. Хронометражнинг бу тури одатдаги, узлукли туридан шу билан фарқ қиладики, бунда иш вақти сарфини кузатув давомида танланган операциянинг нафақат айрим қисқа муддатли элементлари (усул, ҳаракат, қимирлаш) таркиби, балки миқдори ҳам ҳар хил элементлардан иборат бўлган бир неча гуруҳларга бирлаштирилиб, ундан кейин ўша гуруҳларнинг вақт сарфи давомийлиги кузатилади.
Ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш амалиётида нафақат ҳақиқий ва режалаштирилган оператив иш вақти сарфларини аниқлаш, балки тайёрлов-якунлов, иш жойларига хизмат кўрсатиш каби иш вақти турларининг ҳам ҳақиқий режалаштирилган миқдорини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган заруриятлар учраб туради. Бундай ҳолларда тайёрлов-якунлов, иш жойига хизмат кўрсатиш вақти сарфлари хронометраж орқали кузатилади. Ўз навбатида, хронометражнинг бундай тури ҳам, махсус хронометраж, деб аталади.
Иш вақти сарфи кузатилиши зарур бўлган ходимлар миқдорига ва меҳнатни ташкил этиш шаклларига қараб хронометражнинг шахсий ва гуруҳли (бригадали) турлари ҳам мавжуд. Шахсий хронометраж деганда операциянинг битта ходим томонидан бажарилиши жараёнида оператив (асосий ва ёрдамчи) иш вақти сарфларининг кузатилиши ташкил этилганлиги тушунилади. Амалиётда, кўп ҳолларда, масалан, тиббиёт соҳасида жарроҳлик операциялари бир гуруҳ ёки тиббиёт ходимлари бригадаси томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда юқорида кўрсатилган операцияларни бажариш давомида оператив иш вақти сарфини кузатишда хронометражнинг гуруҳли ёки бригада шакли ташкил этилади. Ундан ташқари, гуруҳ ёки бригада таркибини тўғри аниқлаш, уларнинг аъзолари орасида меҳнат тақсимоти ташкил этилган ҳолатларни билиш мақсадида ҳам гуруҳли (бригадали) хронометраж қўлланилади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling