1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўришдаги босқичларидан бири – бу, кузатиш миқдорини аниқлашдир


Download 4.29 Mb.
bet75/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўришдаги босқичларидан бири – бу, кузатиш миқдорини аниқлашдир.
Ҳатто, энг барқарор ишда ёки хизмат кўрсатишда ходимга боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган ҳар хил сабабларнинг таъсири натижасида бир хил усулларга, ҳаракатларга, қимирлашларга кетган вақт сарфлари бир текис, яъни бир хил миқдорда бўлмайди. Шунинг учун ҳам кузатилиши учун объект қилиб танланган операциянинг ҳар бир элементига зарур бўлган вақт сарфи миқдорини тўғри аниқлашга, етарли ва ишончли маълумотга эга бўлиш учун иложи борича кузатув сони (миқдори)ни кўпайтиришга ҳаракат қилинади. Сабаби, кузатув жуда кўп миқдорда ўтказилганида ўлчаш жараёнида юз берган айрим четга чиқишлар, йўл қўйилган хатолар ўзаро бир-бирларини қоплайди. Аммо, кузатув миқдори жуда кўп бўлганда хронометражнинг бевосита ўтказиш муддатини сезиларли даражада узайтиради ва иш вақти сарфининг кузатув ишини анча мураккаблаштиради ҳамда хронметражни ўтказиш давомида кузатувчидан диққат ва эътиборни янада кучайтиришни талаб этади.
Хронометражни ўтказиш учун керакли кузатув миқдори аниқланаётганда (ҳисобланганда) ҳеч бўлмаганда қуйидаги ҳолатларни баҳоли қудрат инобатга олиш тавсия этилади: танланган операциянинг вақт сарфи миқдори қанча қисқа бўлса, кузатувлар сони шунча кўп бўлиши керак; хроноқаторлар орасидаги коэффициентлар қанча барқарор, яъни 1,0га қанчалик яқин бўлса, кузатув миқдори шунча кам бўлади; кузатиш ўтказиш учун объект қилиб танланган операция иш куни давомида қанча кўп қайтарилса (бажарилса), кузатув миқдори кўп бўлади ва ҳокозо.
Ишлаб чиқариш корхоналарида операциянинг ҳар бир элементига тегишли қаторларнинг барқарорлик даражаси етарли бўлган ҳолларда қуйидаги кузатув ёки ўлчаш миқдорлари тавсия этилади (15-жадвалга қаранг).
15-жадвал
Тахминий кузатиш ёки ўлчаш миқдорлари(энг камида)



Ишлаб чиқариш турлари
(типлари)

Операцияни ёки ҳар бир кузатувни ўтказиш муддати, мин. ҳисобида




0,1гача

0,1-0,25

0,25-0,5

0,5-1,0

1,0-2,0

2,0-5,0

5,0-10,0

10,0-20,0

20,0 ошганда

Оммавий

125

80

50

35

25

20

15

12

-

Катта серияли

-

-

35

25

20

15

12

10

-

Серияли

-

-

-

-

15

12

10

8

6

Кичик серияли

-

-

-

-

-

10

8

6

5

Кузатиш миқдори ҳисобланиши зарур бўлган меҳнат нормасининг сифатига (фоиз ҳисобида) қўйиладиган талабларга (йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар миқдорига) ҳам боғлиқ. Бу кўрсатгич оммавий ишлаб чиқариш жараёни учун-3-5%ни, йирик сериялигига-5-8%, сериялигига-8-10%, майда сериялигига ва якка ишлаб чиқариш тури учун эса-10-20%ни ташкил этади.


16-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling