1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Зарур бўлган кузатув миқдорини аниқлаш
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хронометражни ўтказишда керакли ўлчов (кузатиш) сонлари
- 14.3. Хронометражни ўтказишни ташкил этиш ва у орқали олинган маълумотларга ишлов бериш
Зарур бўлган кузатув миқдорини аниқлаш
Чет эл корхоналарининг амалиётида ҳам хронометражни ўтказиш учун зарур бўлган кузатув миқдорини аниқлаш соҳасида ҳанузгача ягона таклиф (тавсия) учрамайди. Айрим чет эллик олимларнинг бу борадаги фикри, тавсиялари ҳам асосан биз юқорида қайд этган ва тавсия қилган таклифлардан иборат. Масалан, АҚШдаги Дженерал электрик компаниясига тегишли саноат корхоналарида танланган операциянинг вақт сарфи миқдорига қараб қуйида кўрсатилган миқдорда иш вақти сарфини хронометраж орқали кузатиш тавсия этилади (17-жадвал): 17-жадвал Танланган операциянинг вақт сарфи миқдорига қараб кузатув сонлари
Иш вақти сарфини хронометраж ёрдамида ўлчаганда кузатув миқдорини аниқлаш жараёнида Американинг “Вестингауз электрик Корпорейшн” компанияси, нафақат операция ёки унинг элементлари вақт миқдорларини, балки уларнинг йил давомида қайтарилишини ҳам инобатга олишни тавсия этади (18-жадвал). 18-жадвал Хронометражни ўтказишда керакли ўлчов (кузатиш) сонлари
Хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўриш босқичларидан яна бири, уни бевосита ўтказишни таъминловчи шарт-шароитни етарлича яратиб беришдир. Ҳақиқатда кузатиладиган иш жойида танланган ходим унумли ва самарали ишлаши ёки хизмат кўрсатиши учун унга зарур шарт-шароит яратилмас экан, хронометражни ўтказиш натижасида керакли ва ишончли маълумотларга эга бўлиш имкони бўлмайди. 14.3. Хронометражни ўтказишни ташкил этиш ва у орқали олинган маълумотларга ишлов бериш Ходимлар хронометражга онгли равишда ишлаш билан жавоб беришлари учун уларга хронометраж нима эканлигини, нима мақсадда ва қандай қилиб ўтказилишини тушунтириш керак. Мисолимизда хронометраж ўтказишни ташкил этиш учун танланган операция «Харид қилинган, пойабзални мижозга топшириш». Хронометраж ўтказиш учун махсус кузатув варақаси – хронокартадан фойдаланилади. Унинг ички томони 19-жадвалда акс эттирилган. Хронометражни ўтказишни ташкил этиш учун мўлжалланган операция элементларининг рўйхати ва уларга мувофиқ ёзиб олиш, қайд қилиш (фиксаж) нуқталари хронокартанинг булар учун ажратилган махсус бўлимларига ёзиб қўйилади. Хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўриб бўлинганидан кейин хронокарта бўйича операция элементларини бажаришга кетадиган иш вақти сарфини кузатишга ва ўлчашга киришилади. Хронометраж ўтказишга киришишдан олдин иш шундай ташкил қилинган бўлиши керакки, бунда ходим ҳамма зарур нарсалар билан таъминланган, иш жойида тартиб ўрнатилган, асбоб-ускуналар, хом ашёлар ходимга яқин ва қулай ерга қўйилган, жиҳоз шай қилиб қўйилган, мойланган, мосламалар ва асбоб-ускуналар мустаҳкамлаб қўйилган, сифат жиҳатидан техникавий талабларга жавоб берадиган бўлиши керак. Кузатувчи хронометражни хронокартада кузатувни бошлаш белгиси қўйилган вақтдан бошлайди. У қайд қилиш (фиксаж) нуқтасини фаҳмлаш, секундомерга қараб вақт сарфини санаш, уларни хронокартага ёзиб бориш билангина чекланмасдан, балки ходим операциянинг мазкур элементини қандай бажараётганини ҳам кузатиб бориши керак. Бунинг учун хронокартада махсус бўлим бўлиб, у ерга операциянинг қандай элементида, кузатувнинг қайси тартиб рақамида мазкур операция учун белгиланган мазмундан чекиниш бўлишини ва у нимадан иборат эканлиги ёзилади. Операциянинг барча элементлари жорий вақт усулида хронометраж қилинганда кузатувчи жорий вақтни қайд қилар экан, у иш жараёнида учрайдиган танаффуснинг бошланиши ва тугаши пайтини, бу танаффус кузатилаётган операциянинг қайси элементи бажарилаётганда содир бўлганлигини, кузатувнинг қайси тартиб рақамига тегишли эканлигини, шунингдек, унинг сабабларини кўрсатиши керак. Хронометражни ўтказиш натижасида операциянинг ҳар бир элементи қанча давом этишини кўрсатувчи қатор миқдор ўлчовлари ҳосил бўлади, буни хронометраж кузатувларида хроноряд (хроноқаторлар) деб аталади. Хронометраж ўтказиб бўлингандан кейин, хронокартадаги маълумотларга ишлов берилади ва дастлаб операциянинг ҳар бир элементига кетган вақт сарфи давомийлиги аниқланади. Мисолимизда биринчи хроноқатордаги биринчи элеметнинг вақт сарфи миқдори 24 секундга, яъни жорий вақт миқдорига тенг. Иккинчи хроноқатордаги иккинчи элементнинг вақт сарфи миқдори (37-24) 13 секундга, учинчи қатордаги учинчи элементнинг вақт сарфи миқдори эса (2-12-37)95 секундга тенг ва ҳ.к.лар. Кузатилган операциянинг хроноқатордаги ҳамма элементлар вақт сарфи миқдорлари аниқлангандан кейин, хронометраж ўтказиш натижасида вужудга келган яроқли ва яроқсиз кузатувлар сонлари аниқланиб, ҳар бир элементнинг хроноқатордаги яроқли кузатувлар миқдорлари ёзилади. Агар ҳар бир хроноқатордаги элементлар ўзларининг вақт миқдорлари билан бир-бирларидан катта фарқ қилсалар(максимал ёки минимал вақт сарфи миқдорлари бўйича), унда, бундай кузатувлар яроқсиз, деб топилади. Улар доира ичига олиниб, кейинчалик бўладиган ҳисоб-китобларда қатнашмайдилар. Мисолимизда иккинчи хроноқатордаги учинчи ва олтинчи кузатувлар, яроқсиз кузатувлар, деб топилади. Шунинг учун иккинчи хроноқатордаги яроқли кузатувлар сони устунига «8» рақами, қолган (биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи хроноқаторларда) яроқли элементлар сони устунларига 10 рақамлари ёзилади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар қандай хроноқаторда операция мазкур элементининг давом этишида тафовутлар бўлади, яъни сарфланадиган минутлар ёки секундлар миқдори бир хил бўлавермайди. Бунинг сабаблари кўп. Улардан энг асосийлари қуйидагилардир: биринчидан, танланган операция элементларига сарфланадиган вақт миқдоридаги тафовутлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида объектив ёки субъектив сабабларга кўра юз беради. Масалан, ходим операция элементларини бажараётганда ўз ҳаракатини бир қадар сусайтириши ёки тезлаштириши, бошқа нарсага бир лаҳза бўлмасада, алахсиб қолиши мумкин. Бу ҳол операция элементи учун сарфланадиган вақт миқдорида тафовутлар бўлишига олиб келади. Операция элементларига сарфлар миқдори (хроноқаторда минут ёки секунд кўрсатгичлари) бир-биридан унча катта фарқ қилмасдан давом этса, унинг қатори ҳам деярли бир текис бўлади. Бундай текислик, юқорида қайд қилинганидек, хроноқаторларнинг барқарорлигини кўрсатади. Иккинчидан, хроноқаторларда элементларнинг давом этишида нотекис тафовутлар ҳам бўлади. Бу ҳол операция элементларини бажаришда ходимнинг кескин алахсираши, ёнидаги ходим билан гаплашиб қолиши, ишлатиладиган меҳнат қуролларини ўз жойига ва тартиб билан қўймаслиги, тўсатдан тушириб юбориши ва баъзи ташкилий-техник камчиликлар натижасида рўй беради. Хронкартадаги мазкур операцияни бажариш борасида юз берган бундай камчиликлар натижасида ортиқча сарфланган вақтлар хроноқаторларда юқорида қайд қилганимиздек, махсус белгиланади ва операциянинг шу элементи учун сарфланган ўртача вақт ҳисоб-китобига киритилмайди. Ва ниҳоят, учинчидан, кузатувчининг хатоси натижасида, яъни ҳар бир элементни бошланишидаги ёки тугалланганлигидаги жорий вақтлар нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин. Яроқли кузатувлар миқдори аниқланиб бўлгандан кейин, ҳар бир хроноқатор учун вақт сарфларининг давомийлиги йиғиндиси аниқланади. Биринчи хроноқаторнинг вақт сарфи давомийлик йиғиндиси (24Қ25Қ28Қ27Қ24Қ23Қ26Қ30Қ30Қ32)қ259 секундга тенг. қолган хроноқаторларнинг вақт сарфлари давомийлиги йиғиндилари ҳам худди юқорида кўрсатилган тартибда аниқланади. Хронокартанинг ўртача давомийлик устунидаги кўрсаткичлар ҳар бир элементнинг «давомийлик йиғиндиси»ни ўша элементнинг «яроқли кузатувлар сони»га бўлиш натижасида аниқланади. Масалан, операциянинг биринчи «мижоздан паттани олиб, уни маҳкамлаш» элементи учун бу кўрсаткич тенг бўлади. Хронокартадаги маълумотларга ишлов беришнинг навбатдаги босқичи – бу, танланган операциянинг ҳар бир элементи учун хронометраж тўғри ёки хато ўтказилганлигини аниқлашдир. Бошқача қилиб айтганда, хроноқатордаги кескин нотекис тафовутлар бартараф қилингандан кейин унинг ҳақиқий барқарорлик коэффициенти топилади. Бунинг учун операциянинг ҳар бир элементи ҳақиқий барқарорлик коэффициентининг ўша элементдаги максимал вақт давомийлигини минимал вақт давомийлигига бўлиш натижасида топилади. Бунда хато деб топилган элементлар қатнашмайди. Масалан, операциянинг “мижоздан паттани олиб, уни маҳкамлаш” элементининг ҳақиқий барқарорлик коэффициенти га тенг. Ҳамма элементлар учун шу тартибда аниқланган ҳақиқий барқарорлик коэффициентлари, ўша элементлар учун олдиндан тайёр берилган, нормалаштирилган барқарорлик коэффициентлари билан таққослаб кўрилади. Бунда қайси элементнинг ҳақиқий барқарорлик коэффициенти нормалаштирилганига тенг ёки ундан кичик бўлса, ўша элемент бўйича хроноқатор барқарор ва хронометраж тўғри ўтказилган, деб топилади. Агарда операциянинг бирон элементи бўйича ҳақиқий барқарорлик коэффициенти нормалаштирилганидан катта бўлса, ўша элемент бўйича хронометраж хато ўтказилган, деб ҳисобланади. Бундай ҳолда, ўша элемент учун қайтадан иккинчи марта ҳақиқий барқарорлик коэффициенти аниқланади. Бунинг учун ўша элементдаги кейинги (иккинчи) максимал давомийликни дастлабки минимал давомийликка ёки дастлабки максимал давомийликни кейинги минимал давомийликка (яхшиси, биринчи вариантни қўллаган маъқул) бўлиш натижасида иккинчи ҳақиқий барқарорлик коэффициенти аниқланади. Иккинчи марта аниқланган барқарорлик коэффициенти нормалаштирилган барқарорлик коэффициентидан кичкина ёки унга тенг бўлса, хронометраж ўша элемент(хроноқатор) бўйича тўғри ўтказилган ҳисобланади. Мобода, иккинчи марта аниқланган ўша ҳақиқий барқарорлик коэффициенти нормалаштирилган барқарорлик коэффициентидан яна катта бўлса, унда ўша элемент бўйича хронометраж хато ўтказилган, деб топилади. Бундай элементларнинг вақт сарфлари хронометражни қайтадан ўтказиш орқали кузатилади ва ўрганилади. Бундай ҳолда хронометражнинг танлаб ўтказиш усули қўлланилади ва операциянинг ўша элементларидан ҳар бири учун иккитадан, яъни бошланиш ва тугалланиш фиксаж нуқталари аниқланади. Ҳар бир хроноқатор учун барқарорлик коэффициентлари хронометражнинг ҳамма турлари (узлуксиз, узлукли ва циклли) бўйича аниқланиши шарт. Хроноқаторнинг нормалаштирилган барқарорлик коэффициенти кузатилаётган иш(операция) элементининг вақт сарфи миқдорига ва ишлаб чиқариш турларига (типларига) боғлиқлигини инобатга олган ҳолда олдиндан ҳисоблаб қўйилган бўлади (20-жадвалга қаранг). 20- жадвал Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling