1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Меҳнат нормаларининг қўлланиш мақсадига қараб
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВнорқТтяҚТопҚТихҚТдшэ.
15.2. Меҳнат нормаларининг қўлланиш мақсадига қараб
турларга бўлиниши Меҳнат сарфи нормалари ўзларининг қандай мақсадларга қаратилганига, асослаш характерига, катта-кичиклигига ва қўлланиш муддати қанчалик давом этишига қараб, бир қанча турларга (классификацияларга) бўлинади. Қандай мақсадларга қаратилганига қараб, меҳнат нормалари: вақт нормасига, маҳсулот ишлаб чиқариш нормасига, хизмат кўрсатиш вақт нормасига, хизмат кўрсатиш нормасига, ишчилар сони нормасига, бошқарувчанлик нормасига ва ниҳоят муддат нормаларига бўлинади. Вақт нормаси – маълум ташкилий-техникавий шароитларни мўлжалга олган ҳолда, бир ишни, хизмат турини ёки бир дона маҳсулотни ишлаб чиқариш имкониятларидан, ундаги илғор тажрибалардан тўла фойдаланишни ҳисобга олган, ҳар томонлама ва илмий асосланган иш вақти миқдоридир. Иш вақти сарфининг қабул қилинган (индексациясидан) шартли белгиларидан фойдаланиб, вақт нормасини (В нор) қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: ВнорқТтяҚТопҚТихҚТдшэ. Маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси деб, маълум бир вақт бирлигида бир ишчи ёки бир гуруҳ ишчилар томонидан ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулот бирлигига айтилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси (М нор) бир иш куни вақти миқдорининг бир дона маҳсулот ишлаб чиқаришга кетиши лозим бўлган вақт нормасига нисбати билан ифодаланади: Бу ерда: Тик – иш куни вақти миқдори; Внор - бир дона буюм ишлаб чиқаришга сарфланиши зарур бўлган вақт нормаси. Шуни такидлаш жоизки, маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси билан вақт нормаси ўртасида боғлиқлик мавжуд, аммо бу тескари боғлиқлиқдир. Агар маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси ошса, вақт нормаси камаяди. Аммо бу камайиш тўғри муносабатда бўлмайди, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошиш фоизи вақт нормасининг камайиш фоизига тенг эмас. Бу боғликликни қуйидаги формула орқали кўриш мумкин: Бу ерда: А – маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси ошганда вақт нормасининг камайиш фоизи,%; В – вақт нормаси камайганда маҳсулот ишлаб чиқариш нормасининг ошиш фоизи,%. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси 15 фоиздан ошса, у вақтда вақт нормаси 13 фоиз камаяди: Агар вақт нормаси 15 фоиз камайса, у вақтда маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси 17 фоиз кўпаяди: Ходим узоқ вақт бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган оммавий ва йирик серияли ишлаб чиқариш типларида фаолият кўрсатганда, унга маҳсулот ишлаб чиқариш нормаларини қўлланган маъқул, чунки ҳақиқий тайёрланган маҳсулот миқдорини маҳсулот ишлаб чиқариш нормасига таққослаб кўриб, норманинг бажарилиш ёки бажарилмаслик даражаси тўғрисида фикр юритиш мумкин. Ходим сермеҳнат ва ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган доналаб ёки майда серияли ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатганда эса, унга вақт нормаларини қўллаш керак, чунки бунда ҳақиқий тайёрланган маҳсулотга сарфланган вақт нормалари йиғиндисини шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга амалда сарфланган вақтга таққослаб кўргандагина вақт нормасининг бажарилиш даражаси ҳақида тўғри фикр юритса бўлади. Хизмат кўрсатиш вақт нормаси – бу, бир киши ёки бир гуруҳ кишилар томонидан битта мижозга хизмат кўрсатиш учун сарфланиши зарур бўлган вақт миқдоридир. Хизмат кўрсатиш вақт нормаси икки хил бўлиши мумкин. Биринчиси, бир киши ёки бир гуруҳ кишилар томонидан битта мижозга хизмат кўрсатиш учун сарфланиши зарур бўлган вақт. Масалан, сарторош битта мижознинг фақат сочини олиб қўйишга ёки паттачи битта мижозга битта патта сотишга сарфлаши учун зарур бўлган иш вақти миқдори. Иккинчиси, бир киши ёки бир гуруҳ кишилар томонидан бир иш куни давомида бир иш жойига ёки жиҳозга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган иш вақти миқдоридир. Масалан, битта тўқувчи иш куни давомида битта тўқувчи жиҳозига хизмат кўрсатиш учун режалаштирилган вақт миқдори. Вақт (маҳсулот ишлаб чиқариш) нормаси асосида иш куни давомида сарфланган вақтни иш ҳажми бир текис (стабиль) бўлмаганлиги ва уни бажариш қатъий регламентга солинмаганлиги сабабли тўғридан-тўғри меҳнатни нормаллашни ташкил этиш имкони бўлмаганда хизмат кўрсатиш нормаси билан ишчилар сони нормаларини белгилаш мақсадга мувофиқдир. Хизмат кўрсатиш нормаси деб, конкрет ташкилий-техникавий шароитда ишлайдиган, бир неча ходим томонидан бир иш куни давомида хизмат кўрсатилиши зарур бўлган жиҳозларнинг, аппаратларнинг, ишловчиларнинг, иш жойларининг ҳар томонлама асосланган сонига ёки хизмат кўрсатилиши режалаштирилган ишлаб чиқариш майдонининг маълум ҳажмдаги майдонига айтилади. Хизмат кўрсатиш нормаси нафақат бир хил, балки ҳар хил жиҳозларга, аппаратларга хизмат кўрсатишни ҳам назарда тутиши мумкин. Юқоридаги таъриф билан бир қаторда, бир ишчига ёки жиҳозлар гуруҳига, биргаликда хизмат кўрсатувчи ишчилар бригадасига хизмат кўрсатиш учун белгилаб қўйилган жиҳозлар сонига ҳам хизмат кўрсатиш нормаси деб аталади. Одатда, хизмат кўрсатиш нормалари аппаратура ишлаб чиқариш жараёнларида, кўп жиҳозга хизмат кўрсатишда ва ишлаб чиқаришнинг конвейер усули ташкил этилганда ва ниҳоят, хизмат кўрсатиш корхоналарида кенг қўлланилади. Хизмат кўрсатиш нормаси қуйидаги формула билан аниқланади: Бу ерда: ХН - хизмат кўрсатиш нормаси; ТИК - иш куни вақти, мин; ТИХ - иш куни давомида иш жойига хизмат кўрсатиш вақти, мин; ДШЭ - иш куни давомида дам олиш ва шахсий эҳтиёжни қондириш вақти, мин; ХКВН - жиҳозлар бирлигига, ишлаб чиқариш майдонларига, мижозга ва ҳ.к.ларга хизмат кўрсатиш учун режалаштирилган вақт нормаси, мин. Ишловчиларнинг сони нормаси деб маълум ҳажмдаги ва мавжуд ташкилий-техникавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, маълум сондаги жиҳозларга, аппаратларга, иш жойларига, мижозларга минимал даражада зарур ва етарли бўлган ходимлар миқдорига айтилади. Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ишчилар сонини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин: Бу ерда: Ис – мазкур мутахассисликдаги ишчилар сони; Ус - хизмат кўрсатиладиган жиҳозларнинг, ишлаб чиқариш майдонининг (м2 ) умумий сони; Хн - хизмат кўрсатиш нормаси; С - иш куни давомида ташкил этилган смена сони. Мисол, агар ишхонада 400 жиҳоз бўлиб, смена алмашиш коэффиценти - 2,3; иш вақтининг йиллик реал фонди – 242 иш куни; номинал фонди 268 кунга тенг, иш куни давомида бир жиҳозга хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган вақт нормаси – 10 минут бўлса, саккиз соатлик иш кунида жиҳозларни созлашга 12 минут кетса; иш куни давомида дам олиш ва шахсий эҳтиёжни қондириш вақти 30 минут бўлса, жиҳозларга хизмат кўрсатиш нормасини ва навбатчилар (чилангарлар) рўйхатдаги ўртача сонини ҳисоблаб чиқиш керак. Бунинг учун аввало, хизмат кўрсатиш нормасини аниқлаймиз: жиҳоз. Демак, хизмат кўрсатиш нормаси – ХНқ43,8қ44 жиҳозни ташкил этади. Энди навбатчи чилангарларнинг ўртача сонини топамиз: Демак, И с қ 22,1 қ 22 кишидан иборат. Бу ерда: И с - навбатчи чилангарларнинг ўртача сони; Х н - хизмат кўрсатиш нормаси; Ф н - иш вақтининг номинал фонди; Ф р - иш вақтининг реал фонди. Муҳандис - техник ходимларнинг ва хизматчилар меҳнатини нормалашда, вақт нормаси, хизмат кўрсатиш ва ишчилар сони нормаси билан бир қаторда бошқарув нормаси ҳам кенг қўлланилади. Бошқарув нормаси – бу, ҳар бир раҳбарга (бошлиққа, муҳандисга, устага ва ҳ.к.) бириктирилган корхона бўлимлари ёки ходимлар, ишчилар сонидир. Ишлаб чиқариш амалиётида шундай хизмат турлари, ишлар ёки унинг бир қисми бўлган операциялар борки, уларни бажариш ёки ижро этиш жараёнида икки ва ундан ортиқ ишчилар-ижрочилар биргалашиб, фаол қатнашишади. Мисол тариқасида тиббиёт соҳасидан беморнинг кўричагини операция қилишни олайлик. Бу бир қанча тиббиёт ходимлари ( ҳамширалар, жарроҳлар ва ҳ.к) биргалашиб, бу жаррохлик операциясини нафақат сифатли, балки тез ва ўта юқори маъсулият билан бажаришларини тақозо этади. Шу операцияни 10 нафар тиббиёт ходими ўртача бир соат (60 минут) давомида бажаришса, бундай ҳолда, улар тамонидан сарфланган вақт миқдори 10 соатни (ёки 600 минутни) ташкил этади. Меҳнатни нормалаш соҳасида бундай вақт сарфи йиғиндисининг муддат (давомийлик) нормаси деб ҳисоблаш қабул қилинган. Бу ўринда шуни такидлаш жоизки, муддат нормасининг вақт сарфи миқдори вақт нормаси миқдоридан анча кўп бўлади. Мисолимизда, ҳар бир киши томонидан сарфланган вақт миқдори нормаси 1 соат (60 минут) бўлса, муддат нормаси эса юқорида кўрсатганимиздек, 10 соат (600 минут), яъни вақт сарфи нормасидан 10 марта кўп. Шуни ҳам эслатиш лозимки, агар операцияни ёки бирон бир ишни бир киши бажарса, вақт нормаси билан муддат нормаси тенг бўлиши ҳам мумкин. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling