1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Хронометраж ўтказиш олдидан объект танлаш ва унга


Download 4.29 Mb.
bet74/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

14.2. Хронометраж ўтказиш олдидан объект танлаш ва унга
тайёргарлик кўриш
Иш вақти сарфларини кузатиш услубларидан бири ҳисобланган хронометраж ўтказишни ташкил этиш натижасида олинган маълумотларнинг тўғрилиги, сифатлилиги кўп ҳолларда уни ўтказишга етарли даражада тайёргарлик кўришга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида, хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўриш асосан қуйидаги ишларни бажаришдан иборат: хронометражни ўтказишдан кўзланган мақсадга қараб объектни, ходимни танлаш; операцияни усул, ҳаракат ва қимирлаш каби майда элементларга бўлиш; уларнинг ҳар бири учун фиксаж нуқталарини белгилаш; операция элементларининг вақт сарфларига таъсир этувчи омилларни ва хронометражни ўтказиш миқдорини аниқлаш; кузатиш давомида керакли шарт-шароитларни ва хронометражни тўхтовсиз ўтказишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; танланган ходимни тайёрлаш, унга йўл-йўриқ (инструктаж) бериш; хронометраж учун қўлланиладиган махсус хронокартани тўлғизиш ва ҳоказолар.
Хронометраж ўтказишни ташкил этиш натижасида кутилган мақсадга қараб ҳар хил объект танланади. Агар хронометраж маълум бир операцияни вақт сарфини нормалаштириш, оператив вақт нормативларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотларни олиш ёки вақт нормасини ҳисоблаш мақсадида ўтказиладиган бўлса, ундай ҳолда шундай иш жойлари кузатув объекти бўладики, улар соз машина ёки механизмлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ундан ташқари, иш жойи қандай ҳалатда эканини текшириб кўриш ва кузатиш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган камчиликларни тузатиш керак. Бу, биринчи галда, ўрганиладиган усуллар ва ҳаракатлар бажарилишини енгиллаштирадиган мосламалар ва асбоб-ускуналар билан узлуксиз таъминланиб туришга ва нормал ташқи муҳит шароити (иссиқлик, намлик, ёритилганлик ва ҳ.к.) яратилганлигига боғлиқ.
Хронометраж учун танланган ходимнинг нафақат малакаси юқори, балки ишлаб чиқариш тажрибалари ва кўникмалари ҳам етарли бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда ижрочи меҳнат усулларини бажаришнинг оқилона услубларини тўлиқ эгалланган ва топшириқларни миқдор кўрсаткичлари жиҳатидан ҳам ўз ихтисосидаги ишловчиларнинг кўпчилик қисмига нисбатан юқорироқ даражада мунтазам бажариб келаётган бўлиши керак. Бунда унинг юксак меҳнат натижаларига ҳаддан ташқари иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш суръати ҳисобига эмас, балки маҳорат ҳисобига эришаётган бўлиши жуда муҳим. Ундан ташқари, бажариш даражаси ўша иш(операция) турини бажараётган участка ёки цех ходимлари меҳнат нормаларининг ўртача кўрсаткичларидан юқори бўлиши зарур. Бундай ҳолларда меҳнат нормаларини бажармаган ходимларнинг меҳнат кўрсаткичлари ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисобланган меҳнат нормасини ўртача бажариш даражаси кўзда тутилган.
Масалан, Тошкент трактор ишлаб чиқариш корхонасида “Т-28Х-4” русумли пахта териш машинасини йиғишда 10 та ходим банд бўлиб, уларнинг меҳнат нормаларини бажариш даражалари иш вақти сарфини кузатишни ташкил этишдан олдин қуйидагича бўлган (% ҳисобида):
Аҳмедов З-108; Юртайкин С-113;
Носов Ф.-101; Усмонов М-111;
/озибеков А-96; Гусев П- 114;
Филин Г-103; Кабанов А-98;
Яқубов Т-110; Тоиров А-104.

Пахта териш машинасини йиғиш билан банд бўлган гуруҳ аъзоларининг меҳнат нормаларини ўртача бажариш даражаси А./озибеков ва А.Кабановларнинг меҳнат кўрсаткичларини ҳисобга олмаганда, қуйидагича:





Шундай экан, меҳнат нормасини 108%га бажарган З.Аҳмедовнинг ишлаш фаолияти хронометраж орқали кузатилади ва ўрганилади.


Хронометраж оператив вақт сарфини нормалаш ёки оператив вақт нормативларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотларни олиш мақсадида ўтказилса, иш жойларини ташкил этишни яхшилашга, уларни керакли хом ашёлар билан ўз вақтида таъминлашга, жиҳозлар ишлатилмасдан, бекор туриб қолиш ҳолларини бартараф этишга катта эътибор берилиши лозим.
Агар, хронометражни ўтказишдан мақсад, илғор иш усуллари ва услубларини аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва амалиётга кенг татбиқ этиш бўлса, бундай ҳолда нафақат илғор, балки меҳнат нормаларини ўртача бажараётган ходимлар ҳам объект сифатида танланадилар. Чунки, тажриба шуни кўрсатмоқдаки, меҳнат нормаларини ўртача бажараётган ходимлар улар танланган операцияни илғор ишчи томонидан бажарганда сарфланган оператив вақт миқдорига нисбатан кўпроқ вақт сарфласалар-да, у ёки бу операция усулларини ишлаб чиқариш илғорларига қараганда анча самарали бажарадилар ёки ўша операциянинг бошқа элементларига бир хил миқдорда вақт сарфлаш билан бир қаторда уларни илғор ишчига нисбатан қулай, ўнғай ёки осон усуллар билан бажаришлари ҳам мумкин. Хронметражни бундай мақсад учун ўтказиш олдидан иш жойларида меҳнатни ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмайди ва амалга оширилмайди.
Мободо, хронометражни ўтказишдан мақсад меҳнат нормаларини бажармаслик ёки юқори бажариш сабабларини аниқлаш бўлса, ундай ҳолда кузатув объектлари бўлиб меҳнат нормаларини сурункасига бажармайдиган қолоқ ва юқори даражада бажарадиган илғор ходимлар танланадилар ва хронометражни ўтказиш натижасида олинган маълумотлар меҳнат-оператив вақт нормативларини ва илғор ходимларнинг иш фаолияти бўйича хронометраж ўтказиш эвазига олинган натижалар билан солиштирилиб кўрилади.
Кузатиш объекти танлангандан кейин ўрганиладиган операция муфассал равишда таърифлаб берилади. Унда айнан қандай операция бажарилаётганлиги, у қандай материалдан ёки хом ашёдан тайёрланиши, қандай жиҳозлардан, асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланиш лозимлиги кўрсатилади. Таърифда ходимнинг фамилияси, исми, шарифи, табел номери, профессияси, мазкур ишдаги ёки хизматдаги стажи, тариф разряди ва ҳ.к.лар ёзилади.
Таърифда иш жойининг ташкил қилиниши ва унга хизмат кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор берилади. Бунда энди мавжуд вазиятни, ҳолатни ёзиш билангина чекланиб бўлмайди: иш жойининг режалаштирилиши, асбоб-ускуналарнинг жойлашишини, иш жойининг ходим учун керакли бўлган ҳамма нарсалар билан таъминланганлиги, ишнинг ташкил қилиниши ва унга хизмат кўрсатиш жараёнидаги камчиликларни аниқлаш керак. Шунингдек, мазкур корхонада иш жойининг ташкил қилиниши билан унга хизмат кўрсатиш тартибини ўша соҳадаги ишлаб чиқариш илғорлари қўллаётган усул, услуб ва шароитлар билан таққослаш лозим. Мана шу хилдаги текширишлар натижасида шундай тадбирлар ишлаб чиқиладики, улар ёрдамида аниқланган камчиликларни тезда бартараф қилиш мумкин бўлади.
Иш жойини ташкил қилиш ва унга хизмат кўрсатишни яхшилашнинг бундай тартиби хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўришнинг моҳиятини, асл маъносини очиб беради.
Хронометражни ўтказиш олдидан объект танлангандан кейин ўша объект бажариши зарур бўлган операция таркибини ташкил этувчи элементларга, яъни усуллар йиғиндисига, усулларга ҳамда ҳаракат ва қимирлашларга бўлинади. Ўз навбатида, танланган операциянинг элементларга бўлиниш даражаси қуйидаги ҳолларга боғлиқ: 1) ишлаб чиқариш турлари (типлари). Хронометраж учун танланган операция оммавий ишлаб чиқариш турларида, якка, ҳатто, серияли ишлаб чиқариш турларига нисбатан кўп элементлар; 2) агар танланган операция ўта мураккаб ва меҳнат сарфини кўп талаб қилса, ундай операция оддий ва кам меҳнат сарфини талаб қиладиган операцияга нисбатан кўп элементларга бўлинади.
Танланган операция қанчалик кўпроқ усул, ҳаракат ва қимирлаш каби элементларга бўлинса, шунчалик кераксиз ва нотўғри бажарилаётган элементларни аниқлашга, уларни янада чуқурроқ таҳлил этишга етарли шарт-шароит яратилишига имкон беради. Шу билан бирга, бу жараён жуда юқори малакавий кузатишни ташкил этишни ва хронометражни ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлган муддатни анча узайтиради.
Мазкур операцияни нормалаш ёки оператив вақт нормативини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумот олиш мақсадида узлуксиз(ялпи) хронометраж ўтказилса, операциялар қуйидаги тартибда элементларга бўлинади: энг олдин операциянинг мазмуни ва уни бажариш тартиби батафсил таърифланади, у пухта таҳлил қилинади. Таърифни таҳлил қилишдан мақсад: ходимлар қўллаган усул, ҳаракат ҳақиқатдан ҳам зарурми, уларни бажаришдаги изчиллик мақсадга мувофиқми, ходим иш жараёнида қилаётган меҳнат ҳаракатлари, қимирлашлари ўринлими, керагидан ортиқ ҳаракатлар, қимирлашлар қилаётгани йўқми каби масалаларни аниқлашдир. Мана шундай таҳлил асосида операцияларнинг рационал таркиби ва ҳаракатдаги изчиллик аниқланади. Шу билан бир вақтда операция айрим усулларга ёки усулларнинг технологик мажмуаларига бўлинади.
Масалан, чилангарлик жиҳозида втулкани йўниш операциясини қуйидаги элементларга бўлиш мумкин:

  • детални олиш, уни гардишга яқинлаштириш ва ўрнатиш;

  • халқа ва гайка олиш, уларни гардишга қўндириш ва мустаҳкамлаш;

  • жиҳозни юргизиб юбориш;

  • олмосни яқинлаштириш;

  • детални йўниш;

  • олмосни йўнилган деталдан четлаштириш;

  • жиҳозни тўхтатиш;

  • гайкани бураб бўшатиш ва халқани чиқариб олиш;

  • йўнилган детални кўтариб олиш ва жойига олиб қўйиш.

Танлаб ўтказиладиган хронометражда эса операциялар бу каби изчиликда элементларга бўлинмайди, чунки бунда хронометраж қилинадиган операциянинг бошланғич ва охирги элементи қайд этилади, яъни кузатувчига мазкур операция элементининг бошланиши ва тугашини аниқ билдириб турадиган ташқи сабаблар қайд қилинади, холос.
Масалан, операциянинг (детални олиш, яқинлаштириш ва гардишга қўндириш) элементи учун бошланғич қайд қилиш нуқтаси бўлиб қўлнинг деталга олиб борилиши, охирги тугалловчи нуқта бўлиб эса, деталдан қўлни олиш хизмат қилади.
Танланган операция усул, ҳаракат, қимирлаш каби элементларга бўлиниб бўлгандан кейин, унинг ҳар бир элементи учун фиксаж нуқтасини аниқлашга киришилади. Бу фиксаж нуқталар, операциянинг ҳар бир элементини ажратиш, битта элементининг бошланиш ва бошқа элементини тугалланиш чегараларини қайд қилиш(белгилаш) учун керак. Операциянинг ҳар бир элементи учун бошланиш ва тугалланиш чегараси тўғри аниқланмаса, улар бажарилаётганда сарфланаётган жорий вақт миқдорини тўлиқ ва аниқ ўлчашга имконият бўлмайди. Бу эса, ҳар бир операция элементининг вақт сарфи миқдорини тўғри ўлчаш ва аниқлаш имкониятини бермайди. Одатда, танланган операциянинг биринчи элементи учун иккита (бошланиш ва тугалланиш) фиксаж нуқтаси, қолган элементлари учун эса биттадан фиксаж нуқталари аниқланади. Сабаби, операцияни биринчи элементининг тугалланиш фиксаж нуқтаси ўша операция иккинчи элементининг бошланиш фиксаж нуқтаси, иккинчи элемнтнинг тугалланиш фиксаж нуқтаси, учинчи элементнинг бошланиш фиксаж нуқтаси ва ҳ.к.лари ҳисобланади.
Одатда, фиксаж нуқталарининг бошланиши, олинаётган асбоб-ускуналарга, хом ашёларга қўлнинг кўтарилиши, тегиши ва ҳоказолар билан аниқланса, фиксаж нуқталарининг тугалланиши эса олинган хом ашёларни, асбоб-ускуналарни бирон жойга қўйганда, ўша жойга тегиб овоз чиққани, улардан қўлнинг узилгани ва ҳоказолар билан аниқланади. Масалан, танлаган мисолимизда келтирилган операциянинг, «мижоздан паттани олиб, уни маҳкамлаб» деб номланган биринчи элементи бошланиш фиксаж нуқтаси «мижозга қўлнинг кўтарилиши бўлса», тугалланиш фиксаж нуқтаси эса «маҳкамланган паттадан қўлни узиш» ҳисобланади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling