1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet83/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Комплекслашган меҳнат нормалари асосан қурилиш, ёғочга қайта ишлов бериш, кўмир қазиб чиқариш соҳаларида кенг жорий этилади. Сабаби, бу соҳаларга тегишли ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни ташкил этишнинг энг прогрессив бўлган бригада шакли кенг қўлланилади. Ўз навбатида, амалиётда меҳнатни ташкил этишнинг бригада шаклидан кенг фойдаланиш, иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш, меҳнат нормаларини бажариш даражасини аниқлаш ва ниҳоят, меҳнат сарфини белгилаш учун зарур бўлган меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган меҳнат сарфлари миқдорини сезиларли даражада камайтиришга катта имконият яратилади. Бундан ташқари, фақатгина бригада учун ажратилган ва нормалаштирилган иш ёки вазифа миқдори етарли, сифатли ва кўрсатилган муддатда бажарилгандагина мўлжалланган миқдордаги иш ҳақи ажратилади ва шундан кейингина бригада аъзоларига иш ҳақини тўлаш имконияти пайдо бўлади.
Меҳнатни ташкил этишнинг бригада шакли бир қанча афзалликларига эга. Бу шакл жумладан, бригада аъзолари ажратилган иш ёки хизматлар ҳажмини бажариши учун бир ёқадан бош чиқариб ишлашини, бу жараёнда, бир-бирига холисона кўмаклашишини, объектив сабаблар билан ишга чиқмаганларнинг ишларини ҳам ўзаро келишиб амалга оширишини, яъни уларнинг ўринларини босишни, бир-бирининг иши ёки кўрсатган хизмати сифатини ўзаро назорат қилиб туришни таққазо этади.
Меҳнатни ташкил этишнинг бригада шаклида бригададаги ҳар бир аъзо учун ишлаб чиқариш ёки вақт нормасини аниқлаш имконияти мавжуд. Аммо бу имконият ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ келавермайди. Чунки, бригада ҳар бир аъзосининг нормалаштирилган ҳажмдаги иш ёки хизмат турлари билан 100 фоиз банд бўлишини таъминлаш жуда ҳам мураккаб ва мушкул. Бундан ташқари бригаданинг ҳар бир аъзоси иш куни давомида юқорида кўрсатганимиздек, объектив сабабларга кўра, ишга чиқмаганнинг ўрнини босиши, ўз ишини уддалай олмаганларга ҳар томонлама кўмаклашиши зарур. Бунинг учун эса улар ўта юқори малакали бўлишлари, бошқа мутахассислар бажарадиган иш ёки хизмат турларини, масалан, чилангар, нафақат чилангарлик, балки юк кўтарадиган, туширадиган техникаларни, енгил ва оғир юкларни ташийдиган автомобилларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ишларни қойилмақом қилиб бажара олишлари лозим.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling