1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Меҳнат нормаларини психологик жиҳатдан асослаш
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат нормаларини ижтимоий асослаш
- 16-мавзу: Меҳнат нормасини белгилаш услублари ва уларни ташкил этиш.
- 16.1. Меҳнат нормаларининг услублари
Меҳнат нормаларини психологик жиҳатдан асослаш деганда, меҳнатнинг оптимал оғирлигини, норма билан таклиф қилинган иш ёки хизмат турларини бажариш суръати ва ритмининг киши организмига таъсири ҳақидаги маълумотларни назарда тутиш тушунилади.
Меҳнат нормаларини ижтимоий асослаш деганда, иш ёки хизмат турларини бажарувчиларнинг жинси ва ёшини инобатга олиш, яъни меҳнат нормаларини дифференциялаш тушунилади. Ҳақиқатда ҳам, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида нафақат 20-25 ёшдаги ишчига нисбатан 50-55 ёшдаги ишчи, балки эркакларга нисбатан хотин-қизлар томонидан сарфланадиган энергиялар миқдори бир хил эмас. Шунинг учун 50-55 ёшдаги ижрочилар учун белгиланган меҳнат нормаси 20-25 ёшдагиларга белгиланган меҳнат нормасига нисбатан ва ниҳоят, аёлларга мўлжалланган меҳнат нормаси эркакларга мўлжаланган меҳнат нормасига нисбатан енгилроқ бўлиши керак. Меҳнат нормаларини ижтимоий асослаш юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, жисмоний ва ақлий меҳнатни бажараётганда кишилар томонидан сарфланадиган энергия нисбатини оқилона аниқлашни ҳам ўз зиммасига олади. 16-мавзу: Меҳнат нормасини белгилаш услублари ва уларни ташкил этиш. Меҳант нормаларининг услуби. Меҳнатни нормаларнинг белгилашнинг аналитик хисоблаш услуби. Меҳнатни нормаларнинг белгилашнинг жамлаши. Асосий (технологик) вақти нормалаш. Ёрдамчи вақтни нормалаш. 16.1. Меҳнат нормаларининг услублари Меҳнатни нормалаш услуби деганда, иш вақти сарфининг миқдорини тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва аниқлаш услубиятини белгилаб берувчи услубий асослар, шунингдек, меҳнат жараёнларини нормалаш мақсадида норматив маълумотларни ишлаб чиқиш тушунилади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг иш тажрибасида меҳнатни нормалашнинг икки хил услуби, яъни аналитик ва жамлаш усулби қўлланилади. Меҳнатни нормалашнинг асосий услуби – бу, аналитик услуб бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, асосланган меҳнат нормалари ҳар бир операцияга ёки хизмат кўрсатиш турига, таркибий қисмлари бўйича (асосий ва ёрдамчи оператив вақт, иш жойига хизмат кўрсатиш вақти, тайёргарлик – якунловчи вақт ва ҳ.к.) вақт сарфлари белгиланади. Аналитик услуб қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: нормалаштириладиган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш операциясини муфассал таҳлил этиш учун у переходларга (переход-загатовкани йунишда битта кесувчи асбоб билан ҳар бир янги юза ҳосил қилишнинг тугалланган жараёни), усулларга ва усуллар мажмуига ажратилади; операциянинг ҳар бир переходида жиҳозларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, шунингдек, ишчи қўллаётган усуллар ва усуллар мазмуни таркибига ва изчиллигига таъсирини аниқлаш учун иш жойининг ташкил қилиниши текширилади; илғор меҳнат усул ва услубларини ҳисобга олиш билан қилинадиган таҳлил натижалари асосида ҳар бир переход учун мазкур конкрет шароитда қўлланиланадиган жиҳозларнинг энг самарали ишлаш тартиби, операциянинг мақсадга мувофиқ таркиби, усуллар ёки усуллар маажмуини бажаришнинг изчиллиги лойиҳалаштирилади; лойиҳалаштирилиб қўйилган операциянинг ҳар бир элементига зарур бўлган вақт сарфи аниқланади; операциянинг ҳар бир элементига (усул, ҳаракат ва қимирлашларга) вақт нормасини жамлаш йўли билан операцияга сарфланадиган вақт нормаси аниқланади. Бунда нормалаштириладиган операциянинг ёки хизмат кўрсатиш турининг айрим элементларини (вақтни тежаш мақсадида) бирга қўшиб олиб бориш имкониятлари ва унинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, қўл ишига кетадиган вақтни машина - автоматлар ишлаб турган даври ҳисобидан тежаш ёки қисқартириш имкониятлари ҳам эътиборга олинади. Меҳнатни нормалаш тажрибасида аналитик услубда нормалашнинг икки турини учратиш мумкин. Улардан бири – аналитик-ҳисоблаш, иккинчиси – аналитик-тадқиқот услубидир. Ҳар томонлама асосланган норма белгилашнинг бу иккала услуби ҳам мазкур операцияни бажариш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш шароитларини ўрганиш ҳамда уни таркибий қисмларга ажратишни таказо қилади. Бу эса, операцияни ва унинг айрим элементларини ниҳоятда сифатли таҳлил қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари жиҳозлардан, асбоб-ускуналардан, мавжуд мосламалардан оптимал фойдаланиш, меҳнат жараёнларини мақсадга мувофиқ ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда операциядаги ҳар бир элемент (переход, проход (ўтиш), усул, ҳаркат ва айрим қимирлаш)га иш вақти сарфи белгиланади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling