1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Меҳнатни нормалашнинг жамлаш услуби


Download 4.29 Mb.
bet88/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

16.4 Меҳнатни нормалашнинг жамлаш услуби
Меҳнатни нормалашнинг асосланган ва бирдан-бир тўғри услуби аналитик услуб бўлса ҳам, бироқ корхоналарда меҳнат нормаларини белгилашда жамлаш услуби ҳам қўлланиб келади. У қуйидагиларни назарда тутади:
1. Махсус тадқиқот маълумотларини: хронометраж, иш куни фотографияси, фотохронометраж, видео камерага олиш каби маълумотлар асосида меҳнат нормасини ҳисоблаш; лаборатория ва экспериментал тадқиқот маълумотлари асосида жиҳозларнинг ишлаш тартибини ҳисоблаш.
2. Меҳнат нормативлари бўйича ҳисоблаш.
3. Намуна-нормалар (типовой, ягона нормалар)бўйича меҳнат нормаларини белгилаш.
4. Ўтмишда худди маҳсулот ишлаб чиқаришга ёки хизмат турини кўрсатишга сарф қилинган иш вақти сарфлари тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида норма белгилаш.
5. Мансабдор шахснинг (цех, участка бошлиғининг, меҳнатни нормалаш билан шуғулланувчи мутахассиснинг, муҳандиснинг, устанинг ва ҳ.к.) ҳаётий тажрибаси асосида меҳнат нормасини белгилаш.
Жамлаш услуби бўйича меҳнатни нормалашнинг тажриба, статистик, таққослаш каби турлари мавжуд.
Меҳнатни нормалашни жамлаш услубининг юқорида кўрсатилган барча турлари учун умумий белги – ҳамма операцияга ёки жиҳознинг маълум қисмини тайёрлашга яхлит ҳолда, яъни элементларга ажратиб ҳамда иш режими ва усулларини лойиҳалаштириб ўтирмасдан (жамлаб) вақт (маҳсулот ишлаб чиқариш) нормасини белгилашдир. Ишни бажариш, хизмат кўрсатишни бажариш усулини асосан ходимнинг узи танлайди. Нормалашнинг жамлаш услубини ва у белгилайдиган меҳнат нормасини турмушда тажриба-статистик услуб деб ҳам аташади.
Меҳнатни нормалашнинг тажриба услуби билан меҳнатни нормалашда бутун бир операцияга ёки хизмат турига кетадиган вақт сарфини - нормасини, меҳнатни нормалаш билан шуғулланувчи мутахассис ёки уста (мастер) ўз ҳаётий тажрибасига биноан илгари худди мана шундай ишга ёки хизмат турига сарфланган вақт миқдори асосида белгилайди. Бу услуб, аввало, субъективдир, чунки мазкур операцияни ёки хизмат турини бажаришга сарфланадиган вақт миқдорини бу тартибда белгилаш кўп ҳолларда хатоларга олиб келади.
Меҳнатни норомалашнинг статистик услуби шундан иборатки, мазкур операция ёки хизмат тури учун меҳнат нормасини маҳсулот ишлаб чиқариш нормасининг ўртача ҳақиқий даражаси тўғрисидаги, ўтмишдаги худди шундай ишга ёки хизмат турига сарфланган вақт миқдори тўғрисидаги ҳисоботлардан олинган статистик маълумотлар асосида белгиланади. Меҳнатни нормалашнинг бу услуби ўтмишда бажарилмаган, тамоман янги ишларга, хизмат турларига норма белгилаш имконини бермайди, бу услуб асосида белгиланган меҳнат нормалари ўтмишда юз берган камчиликларни (масалан, иш вақтининг зое кетганлиги, жиҳозларнинг, аппаратураларнинг турли сабаблар билан бекор туриб қолганлиги ва уларнинг қувватидан тўлиқ фойдаланилмаганлиги, қолоқ меҳнат усул ва услубларининг қўлланилганлиги ва шу кабиларни) очиб ташлашга ва тугатишга ёрдам бермайди.
Ахир, бирор операцияни ёки хизмат турини бажаришга ўртача вақт сарфини белгилашда мазкур ишда банд бўлган ҳамма ходимларнинг (шу жумладан, техниканинг иш вақти заҳирасидан, ишлаш имкониятларидан тўла фойдаланишни билмайдиган ва янги иш усул ва услубларини тўла ўзлаштириб олмаган ходимларнинг ҳам) иш вақти сарфлари ҳисобга олинади.
Шунинг учун ҳам мана шундай асосда белгиланган меҳнат нормалари иш жойининг ишлаб чиқариш имкониятларини акс эттирмайди, аксинча ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишдаги ҳамма камчиликларни бамисоли «қонунлаштиради», меҳнат самарадорлигини янада оширишга халақит беради.
Меҳнатни нормалашнинг таққослаш услубига келсак, бунда меҳнат нормасини белгилаш норма белгиланаётган операцияни худди шунга ўхшаган бошқа операция ёки хизмат тури билан солиштириш, таққослаш асосида амалга оширилади. Шу услуб билан белгиланган меҳнат нормаларининг асосланганлиги дастлабки маълумотларнинг сифатига, яъни жамлаш услуби билан белгиланган вақт нормасининг ёки тегишли меҳнат нормативлари бўйича аналитик услуб, айниқса, аналитик-тадқиқот тури билан ишлаб чиқилган вақт нормасининг сифатига боғлиқ.
Бир-бирига ўхшаш ишларга, хизмат турларига меҳнат нормативлари бор бўлса, таққослаш услуби бир карралик, такрорланмайдиган ишларга, хизмат турларига меҳнат нормасини белгилаш зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Бундай ҳолларда иш вақти сарфларини батафсил кузатиш натижасида ўрганиш ва таҳлил қилиш иктисодий нуқтаи назардан мақбул эмас.
Ундан ташқари, меҳнат нормаларини белгилашнинг таққослаш услуби унча кўп меҳнат талаб қилмайдиган бир карралик, майда ишлаб чиқариш шароитидагина, синов - тажриба ўтказилаётганда қўлланиши мумкин. Бу услуби қуйидаги шартлар билан белгиланади:

  • яккалаб ва майда серияли ишлаб чиқаришда, хизматлар кўрсатишда технологик жараёнлар йирик ҳолда ишлаб чиқилади, шунинг учун ҳам уни элементларга бўлиб, бажариладиган ишни, хизматни кенг миқёсда таҳлил қилиш ва нормалаш учун етарли маълумотлар бера олмайди.

  • ҳадеб битта иш ёки хизмат турининг унча - мунча қайтарилиши туфайли унга кетган вақтни ўрганиб, таҳлил қилиб ўтириш иқтисод жиҳатидан мақбул эмас.

  • катта кўламдаги тез-тез ўзгариб турадиган ва хилма-хил ишлар номенклатураси иш вақти нормасини ўз вақти - соатида (иш бошлангунга қадар) белгилашга имкон берувчи оддий ва осонроқ меҳнатни нормалаш услубини талаб қилади.

Таққослаш услуби билан ҳисоблаб чиқилган меҳнат нормаларининг сифатини ошириш ҳамда уларни мумкин қадар асосланган меҳнат нормалари даражасига якинлаштириш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш шароитида намунавий (типовой) нормалар ишлаб чиқишда яратилган шароитга ўхшаган шароит яратиш мақсадга мувофиқдир.
Бироқ меҳнатни нормалашнинг таққослаш услуби илмий услуб ҳисобланмайди. Демак, уни давлат ва нодавлат корхоналарда кенг қўллаш учун тавсия этиб булмайди.
Меҳнатни нормалашнинг жамлаш услуби ишлаб чиқаришни, меҳнат самарадорлигини ошириш ва меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштиришни таъминламайди, прогрессив меҳнат нормаларини яратишга имкон бермайди. Шунинг учун ҳам у меҳнат сарфи нормасини белгилашда кенг қўлланмаслиги керак.
Бироқ амалиётда меҳнат нормаларини белгилашдаги мураккабликлар, иккинчи томондан эса, меҳнат нормасининг сифатли (аниқ) бўлиши заруриятлари меҳнатни нормалашнинг ҳар хил услубларидан фойдаланишни талаб қилади.
Меҳнат нормаларини белгилашнинг энг аниқ услуби – бу, аналитик-тадқиқот услубдир. Аммо у сермеҳнат, жуда мураккаб жараёндир. Баъзи иктисодчиларнинг қайд қилишича, аналитик-ҳисоблаш услуби билан меҳнат нормасини белгилаганда хатони 5% камайтириш мумкин (чунки меҳнат нормасини белгилашда 5% гача хатога йўл қўйилади), бироқ меҳнатни нормалаш иши аналитик-тадқиқот услубига қараганда уч баравар осон.
Таққослаш услуби билан белгиланган меҳнат нормаларининг аниқлиги жуда паст, бу ерда хато 8 фоизга етиши мумкин. Аммо бунда меҳнатни нормалаш иши аналитик - тадқиқот услубидагига қараганда 7-8 баравар осон.
Ниҳоят, синов-тажриба услуби билан меҳнат нормаси белгиланганда 20-25% хатоликка йўл қуйиш мумкин, аммо бунда меҳнат нормасини белгилаш иши аналитик-тадқиқот услубидагига қараганда 20-30 марта осон.
Ҳисобланган меҳнат нормаларининг қанчалик аниқлигини ва қанчалик машаққатлилигини солиштириб куриб, мавжуд шароитга қараб бу услубларнинг қайси биридан фойдаланиш мақбуллигини танлаб олиш мумкин. Баъзан, ҳатто, синов-тажриба услубини қўлланишга тўғри келади. Аммо тажрибада бу услубдан камдан-кам ҳолларда фойдаланилади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling