1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги минтакавий халкаро хужжатлар


Download 1.26 Mb.
bet19/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

5.5. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги минтакавий халкаро хужжатлар
1948 йилда Инсон Ҳуқуқ ва мажбуриятлари Америка декларацияси қабул қилинган.
1950 йилда Европа Кенгаши Инсон Ҳуқуқ ва асосий эркинликларининг ҳимояси тўғрисидаги Европа конвенциясини. 1960 йилда Европа ижтимоий ҳартиясини қабул килди.
1969 йилда Америка китъаси давлатлари Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенциясини тасдиқладилар;
Африка давлатлари — Африка бирлиги ташкилоти аъзолари 1981 йилда Инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартиясини қабул килдилар.
Ва нихоят, 1994 йилда Араб давлатлари Лигаси доирасида Инсон Ҳуқуқлари Араб ҳартияси қабул қилинди.
Ҳар бир минтакавий манбаа халкаро ёки бошқа минтакавий манба билан таккослаганда ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Масалан, инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси Кон- венциянинг давлат-катнашчилари томонидан инсон Ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан халкаро назоратни амалга оширувчи самарали тизим яратишни кузда тутади. Инсон ва халклар Ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка ҳартияси коллектив деб номланувчи Ҳуқуқлар киритилган. Америкалараро назорат тизими нафақат Конвенция иштирокчиларига, балки муайян шартларда Конвенцияга кушилмаган Америка давлатлари ташкилоти аъзоларига хам татбик қилинади.
Европа Кенгаши доирасида умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари европа тизимининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
1. Инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Европа конвенцияси (1950 й.);
2. Қийноқлар ва инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувси муома- ла ёки жазонинг олдини олиш буйича Европа конвенцияси (1987 й.);
3. Европа ижтимоий ҳартияси (1961 й.);
4. Миллий озчиликларни ҳимоя қилиш буйича доиравий конвенция (1995 й.);
Инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Евро­па конвенциясини 41 та давлат-аъзо ратификация килган. Ушбу мамлакат- ларнинг ҳар бири инсон Ҳуқуқлари буйича Европа судининг юрисдикцияси, шунингдек индивидуал шикоятлар бериш Ҳуқуқини ихтиёрий равишда тан олади. Конвенция ўзида халкаро шартномани мужассамлаштириб, унга кура Европа Кенгашининг барча аъзо-давлатлари уз юрисдикцияларида бўлган шахсларга энг асосий баъзи Ҳуқуқларни кафолатлаш мажбуриятини олганлар. Давлат-иштирокчиларнинг миллий қонунчилиги Конвенция принципларига мувофик бўлиши лозим.
Айтиш мумкинки, Европа суди фуқаролар эркинликлари буйича Гарбий Европа конституциявий судига айланди. У томонидан куриб чиқилган ишлар нуктаи назаридан Суд томонидан яратилган прецедент Ҳуқуқи нисбатан кенг ва унинг аҳамияти доимий ошиб бормокда.
Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари америка тизими манбаалари тизи- мига иккита Ҳуқуқий хужжат — Америка давлатлари ташкилотининг Устави ва инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси киради.
Америка давлатлари ташкилотининг Устави — инсон Ҳуқуқ ва мажбуриятлари Америка декларацияси (1948 йил). Америка давлатлари ташкилоти- нинг Устави 1951 йилда кучга кирган бўлиб, инсон Ҳуқуқларига багишланган факатгина бир нечта қоидалардан иборат. Уларда бири 5^-моддаси (мукаддам 3^-модда) бўлиб, унга кура Уставни имзолаган давлатлар индивиднинг асосий Ҳуқуқларини ирки, миллати, дини ёки жинсига кура хеч кандай ажратишлар- сиз риоя қилиш мажбуриятини оладилар. Инсон Ҳуқуқларига хавола қилиш 16-модда (мукаддам 13-модда) да мавжуд.
Америка давлатлари ташкилотининг Низоми тасдиқланган Конференция- да шунингдек, инсон Ҳуқуқ ва мажбуриятлари Америка декларацияси хам қабул қилинган бўлиб, унда 27 та инсон Ҳуқуқлари ва 10 та мажбурияти эълон қилинган.
Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси (1969 йил) 12 хил уму- мий категориядаги фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқларни, масалан Ҳуқуқ субъект- лилигини тан олиш Ҳуқуқи, яшаш Ҳуқуқи, инсоний муомалага, адолатли суд- ловга, мулкка, бирлашиш эркинлигига бўлган Ҳуқуқларни кафолатлайди.
Конвенцияга кушимча протокол иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқларга оид бўлиб, Сан-Сальвадор протоколи сифатида ном козонган ва 1988 йилда қабул қилинган.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Америкалараро комиссия. Бу Комиссиянинг функциялари инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенциясининг 41-мод- дасида мустахкамланган. Бу модда Комиссиянинг функцияларини Америка давлатлари ташкилотининг органи сифатида белгилаб беради ва уни Конвенция- нинг 44-51-моддаларида мустахкамланган “петициялар ва бошқа мурожаатлар буйича ўзининг бошқаруви доирасига мувофик чоралар куриш”га ваколат беради.
Конвенцияга мувофик Комиссия петиция ва давлатларнинг бошқа мурожаат- ларини куришга ваколатли. Петициянинг уринлилиги тўғрисидаги қарор бир қатор шартларга боғлиқ, қисман халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этил­ган принципларига мувофик барча ички Ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан утилганлигига боғлиқ. Бундан ташкари, Комиссияга петиция тахминий мав- жуд бўлган Ҳуқуқбўзилишининг жабрланувчиси муайян иш буйича миллий суднинг охирги қарори қабул қилинганлиги хакида хабардор қилингандан сўнг факатгина олти ойлик муддат ичида берилиши мумкин. Шикоят уринли деб топилган такдирда Комиссия такдим қилинган маълумотларни куриб чиқади, хукуматдан керакли маълумотларни сурайди ва фактларни урганади. Бу жараён доирасида Комиссия шикоят берган шахс ва хукумат вакили иштирокида маж­лис утказади.
Инсон Ҳуқуқлари буйича америка давлатлариаро суд тарафлар ўртасида низоларни куриш юрисдикциясига эга, хусусан, давлат-иштирокчилардан бири Инсон Ҳуқуқлари буйича Америка конвенциясига риоя килмасликда айбланган ишларни хал қилиш юрисдикциясига эга. Шунингдек, у Конвен­ция ва инсон Ҳуқуқлари буйича муайян шартномалар буйича тавсиявий хуло- салар чиқариши мумкин. Иш уз иш юритувига берилган такдирда Суд инсон Ҳуқуқлари буйича Америкалараро Комиссия томонидан куриб чиқилган факт- лар ва Ҳуқуқ масалаларни хам куриб чиқишга ваколатли. Суд етказилган зарар- ни пул куринишида коплаш тўғрисида қарор чиқаришга ва белгиланган даъ- во буйича нафақат Ҳуқуқ бўзилишини, балки давлатлар ушбу Ҳуқуқбўзилиши билан боғлиқ равишда куллаши лозим бўлган чораларни хам белгилаб қарор чиқаришга ваколатли.
Африка китъаси 1981 йилдаги инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартиясининг таркиби ва инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида китъа давлатларининг ҳамкорлигига таъсир курсатган ўзининг махсус жихатларига эга. Африка давлатлари инсон ва халклар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида- ги ҳамкорлигининг асосида кенг маънода ривожланиш (иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий ривожланиш) назарияси ётади. Инсон Ҳуқуқларини замона- вий шархлаш нуктаи назаридан европа ва африка моделларини уйгунлаштириш бу соҳада тараққиётга эришишнинг энг макбул йулидир.
Инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартиясининг қабул қилиниши инсон ва халклар Ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги минтакавий тизимлар шакл- ланишининг мантикий давоми булди. Африка ҳартияси, бир тарафдан, афри­ка цивилизациясининг қадриятлари ва одатларига таянса, иккинчи тарафдан, БМТ Устави, инсон Ҳуқуқлари буйича Халкаро пактлар, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг қатор резолюция ва декларацияларида мужассамлашган инсон ва халклар Ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал тизимига асосланади.
Инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартияси мукадиммаси ва 68 моддадан иборат 3 қисмдан ташкил топган. I қисм Ҳуқуқ ва мажбуриятлар- га багишланган бўлиб, инсон ва халклар Ҳуқуқлари (1-26-моддалар) ва маж- буриятлар (27-29-моддалар) баён қилинган икки бобга ажратилган. II қисм кафолатларга багишланган бўлиб, инсон ва халклар Ҳуқуқлари буйича Афри­ка Комиссияини ташкил қилиш (30-44-моддалар), Комиссиянинг ваколатла- ри, унинг уз функцияларини амалга ошириш жараёни ва принципларига оид (45-63-моддалар) уч бобга ажратилган.
Мазмунан Африка ҳартиясини иккита асосий қисм: халкар Ҳуқуқлари ва шахснинг индивидуал Ҳуқуқларига ажратиш мумкин.
Африка ҳартияси декларациялар, конвенциялар шунингдек БМТнинг ва унинг махсус муассасаларининг бошқа хужжатларида, шунингдек, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги Халкаро пактлар, бошқа минтакавий ташкилотлар хужжатларидаги қоидаларга таянади. Купгина инсон Ҳуқуқлари буйича энг муҳим қоидалар аниқлаштирилиб, узларининг кейинги такомиллашувларини Африка китъасининг хусусиятларини инобат- га олган холда Ҳартияда акс эттирилди.
Инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартиясида ва бошқа амалда бўлган халкаро хужжатларда мавжуд бўлган инсон ва халклар Ҳуқуқлари ўртасида чегара белгилаш лозим бўлиб, бунда нима Ҳартияга кадар ўрнатилган ва нима биринчи марта Ҳартияда ўрнатилганлигига алоҳида эътибор каратиш жоиз.
Инсон ва халклар Ҳуқуқлари Африка ҳартиясида ва бошқа халкаро хужжатларда мустахкамланган халклар Ҳуқуқларини таҳлил килиб, уларнинг бар- часи африка мамлакатлари олдида турган нисбатан муҳим вазифаларни хал қилишга: сиёсий ва иқтисодий мустакилликни мустахкамлаш, жами- ёт ҳаётининг барча соҳаларини деколонизация қилиш, бирдамлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган африкалараро ҳамкорликни ривожлантириш, китъадаги можароли вазиятларни тартибга солиш, халкаро иқтисодий муноса- батларни қайта куришга каратилганлигини фарқлаш қийинчилик тугдирмайди.
Бундан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, Африка ҳартияси баъзи халклар Ҳуқуқлари таркибига қатор янги элементларни олиб келди. Маса- лан, уз такдирини ўзи белгилаш Ҳуқуқи, яъни бир халкнинг бошқа халк устидан хукмронлиги “сиёсий, иқтисодий хукмронлик ёки маданият соҳасидаги хукмронлик” каби кенг маънода талкин қилиниши мустахкамланди. Ҳартияда ўзининг озодлиги учун халкаро хамжамият томонидан тан олинган ҳар кандай воситалар билан, хаттоки куролли курашга кадар курашишнинг Ҳуқуқийлиги курсатилди.
Эътироф этиш мумкинки, Африка ҳартияси ўзида бир қатор сиёсий ва фуқаролик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий каби индивидуал инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро универсал ва минтакавий хужжатларда тартибга солинган инсон Ҳуқуқларини хам мужассамлаштирган. Ҳартияда бу Ҳуқуқларни мустахкамловчи ушбу қоида африка тараққиётининг ўзига хосликларини инобатга олган холда Африка ҳартиясида акс эттирилганлиги сабабли бошқа халкаро хужжатлардаги қоидалар билан айнан эмаслигини таъкидлаш лозим.
Шахс индивидуал Ҳуқуқларини минтака давлатларида амалга оширилиши- нинг ўзига хослиги шунингдек, индивиднинг оила, жамият, давлат ва бошқа қонун билан тан олинган ташкилотлар ва умуман халкаро хамжамият олди- даги муайян мажбуриятларини белгилашда хам инобатга олинган.
Инсон ва халклар Ҳуқуқлари буйича Африка комиссиясининг асосий функциялари инсон ва халклар Ҳуқуқларини рагбатлантириш ва тегишли нормаларни ишлаб чиқишдан иборат ва шунингдек, давлатлардан ахборот ва “бошқа ахборотлар” олиши ва куриб чиқиши мумкин. Бунда “бошқа ахборот- лар” деганда алоҳида шахслар, шахслар гурухи, шунингдек, инсон Ҳуқуқлари билан шугулланувчи ташкилот ёки муассасаларнинг ахборотлари киради.
Араб лигасини ташкил қилувчи Пакт 1952 йилда кучга кирган ва БМТ Низоми VIII бобининг мазмунини (БМТ Низоми принципларига мувофик минтака давлатлари ҳамкорлигининг максади митакада тинчлик ва хавфсизликни куллаб-кувватлаш) минтакавий келишув шаклида расман мустахкамлаган.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling