1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БУЙИЧА ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАР ИНСОН ВА ФУҚАРО ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ТИЗИМИ, УНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА МУСТАХКАМЛАНИШИ


Download 1.26 Mb.
bet22/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

6-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БУЙИЧА ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАР ИНСОН ВА ФУҚАРО ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ТИЗИМИ, УНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА МУСТАХКАМЛАНИШИ.


6.1. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартлар тушунчаси
Инсон Ҳуқуқлари соҳасида стандарт тушунчаси халкаро хужжатларда мустахкамлаб қўйилган мажбурий талабларни, нормаларни билдиради. Маълумки, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси юридик мажбурий хужжат ҳисобланмайди, бирок унда мустахкамлаб қўйилган инсон Ҳуқуқлари стандартларнинг ёркин мисоли ҳисобланади. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги стандартлар инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро Ҳуқуқ учун, инсон Ҳуқуқлари буйича миллий тизимни яратиш учун асос ҳисобланади.
Инсон Ҳуқуқлари буйича хужжатлар қайси халкаро ташкилот доираси- да қабул қилинганлигига караб, универсал ташкилотлар — БМТ доирасида қабул қилинган универсал стандартларга ва минтакавий стандартларга (мисол учун, Европа Кенгаши доирасида қабул қилинган — Европа Кенгаши стандартларига) бўлинади. Универсал ва минтакавий стандартлар ўртасида карама қаршиликлар йук, балки купрок бу изчиллик, мувофикликдир. Минтакавий стандартлар инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги халкаро шартномалардаги инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартларни хамда уларни ҳимоя қилишни янада мустахкамлашга кумаклишиши лозим. Минтакавий стандартлар махаллий бўлиб, минтакадаги мамлакатларнинг тарихий анъаналари, маданияти, ривож- ланиш даражасини ҳисобга олган холда универсал стандартларга нисбатан янада аниқрок ва кучлирок нормалар ўрнатади.
Миллий қонунчиликни инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларга мувофик келиши талаби инсон Ҳуқуқлари буйича шартномаларнинг иштрок- чилари учун энг каттик талаблардан ҳисобланади.
Халкаро Ҳуқуқда1 инсон Ҳуқуқлари (инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартлар) барча давлатлар хамда давлатнинг жамоат тартибини сақлаш (муҳофаза қилиш) буйича, уларнинг мансабдор шахслари ҳисобланган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини хам камраб олувчи бу давлатларнинг вакил- лари учун юридик мажбурий ҳисобланади.
Инсон Ҳуқуқлари халкаро Ҳуқуқнинг институтларидан бири ҳисобланиб, у инсон Ҳуқуқлари соҳасида асосий, умумэътироф этилган стандартларни белгилаб беради.
Маълумки, халкаро хамжамият уз тарихига, Ҳуқуқий анъаналарига ва маданий қадриятларига эга бўлган турли хил давлатлардан ташкил топган бўлиб, инсон Ҳуқуқлари ва унга бўлган карашлар купрок юкоридаги омилларга боғлиқ ҳисобланади.
Шунинг учун хам инсон Ҳуқуқлари соҳасида халкаро стандартларни ўрнатиш хозирги замон шароитларида шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликларини хакикий таъминлаб беришнинг ута муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Инсон Ҳуқуқлари буйича умумэътироф этилган стандартлар доктринаси инсон Ҳуқуқлари хамма жойда бир хил бўлиши, яъни, биринчидан бу Ҳуқуқлар мустахкамлаб қўйилган моддий Ҳуқуқ нормалари бир хил бўлиши лозимли- ги, иккинчидан, бу нормаларни куллаш бир тахлитдагидек бўлиши лозимли- гига асосланади.
Инсон Ҳуқуқлари факатгина гарб цивилизацияси меваси ҳисобланмайди, бал­ки у бутун инсониятга тегишлидир, шунинг учун хам улар турли халкларнинг маданиятидан катъи назар шархланиши мумкин эмас ва бундай килиб булмайди. Инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларни тушунтиришда инсон ҳуқуқларининг универсаллигини фарқлаш лозим булади.
Инсон Ҳуқуқларининг универсаллиги деганда инсон Ҳуқуқлари ғоясини универсал эътироф этиш тушунилади, инсон Ҳуқуқлари соҳасида универсализм эса, инсон Ҳуқуқлари ғояларини шархлаш ва куллашга тааллуклидир. Инсон Ҳуқуқларининг универсаллигига 1948 йили Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан бир неча йилдан кейин эришилган бўлиб, бу бугунги кунда бирорта хам давлат уни инкор этмаётганлиги билан тасдиқланади. Бошқача айтганда, инсон Ҳуқуқлари ғояси, шундайлигича барча давлатлар томонидан эътироф этилмокда.
Инсон Ҳуқуқлари соҳасида универсализм тўғрисидаги гапирилганда эса, бугунги кунда унга эришилгани йук. Универсализм инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро Ҳуқуқни шархлаш ва уни куллашга нисбатан ялпи розиликни кузда тутади. Бундай ялпи розиликнинг йуклиги БМТ доирасида инсон Ҳуқуқлари масалаларини куриб чиқишда универсализм мухокама предмети бўлиб давом этаётганлиги факти билан тасдиқланади1.
Шу билан боғлиқ равишда 1993 йилги Вена декларацияси ва Х,аракат дастури- да мавжуд қоидага эътиборни каратиш лозим булади, унда қуйидагича курсатиб утилган: “барча инсон Ҳуқуқлари универсал, бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва ўзаро алокада”, бирок яна қуйидагича хам кайд этилади “миллий ва диний хусусият- лар хамда турли тарихий, маданий ва диний ўзига хосликларнинг аҳамиятини эътиборга олиш керак булсада, давлат ўзининг сиёсий, иқтисодий ва мада- ний тизими кандай бўлишидан катъи назар барча инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни рагбатлантириш ва уларни ҳимоя қилиш мажбуриятини зиммасига олади”.
Мазкур ҳолатда инсон Ҳуқуқларининг универсаллиги тўғрисида (универ­сализм тўғрисида эмас) гап бормокда. Бошқача айтганда, инсон Ҳуқуқлари мустахкамлаб қўйилган Ҳуқуқий нормалар универсал бўлиши лозим, бирок бу дегани барча ҳолатларда хам улар мутлак бир хил шархланиши лозим дегани эмас. Булмаса, 1993 йилги Вена декларацияси ва Даракат дастурига мил- лий минтакавий хусусиятни ва турли тарихий, маданий ва диний ўзига хос- ликларни ҳисобга олишнинг зарурияти тўғрисидаги қоидани киритишнинг маъноси булмас эди.
Турли тарихий, маданий ва диний ўзига хосликларни ҳисобга олиб инсон Ҳуқуқларининг универсаллигини талкин қилиш максадида халкаро шартнома- ларнинг у ёки бу қоидаларини жамиятнинг ахлоқий қадриятлари билан боғлиқ равишда тушунтиришигача бўлган даражада давлатнинг ҳаракат кила олиши эркинлигини кузда тутувчи уз ихтиёрига кура иш тута олиш эркинлигининг чегарасигача бўлган доктринадан фойдаланиши мумкин булар эди. Халкаро шартномаларнинг куплаб қоидалари жуда юкори даражада мавхумлаштириб шакллантирилганлиги, уларни махаллий ахлоқий ва маданий стандартлар нуктаи назардан тушунтириш имкониятини беради.
Халкаро ва миллий (давлат ички) Ҳуқуқнинг нисбати ва ўзаро таъсири муаммоси юриспруденциянинг бугунги энг муҳим ва мураккаб муаммола- ридан бирини ташкил этади. Унинг амалий аҳамияти давлат органлари учун хам, ҳар бир инсон учун хам сузсиз ошиб бормокда. Асосий инсон Ҳуқуқлари халкаро Ҳуқуқ нормалари билан белгиланишини эслашнинг ўзи хам етарлидир.
Халкаро Ҳуқуқнинг ривожланиши, унинг миллий Ҳуқуқ билан ўзаро таъсирининг чукурлашиб бориши ижтимоий ҳаётнинг байналминаллашуви билан хам белгиланмокда. Дунёнинг ўзаро боғлиқлиги ва ягоналиги миллий сиёсий- Ҳуқуқий тизимлар ягона глобал тизимнинг қисмлари сифатида, бир бирлари билан хам, шунингдек бутун халкаро муносабатлар тизими билан хам ўзаро алокадорлигини англатади. Ички вазифаларни хал этиш ривожланиб бораёт- ган ташки мухит билан алокадорлигига боғлиқдир.
Давлатларнинг суверен тенглиги принципига мувофик ҳар бир давлат ўзининг Ҳуқуқий тизимини ўзи эркин танлаши ва шундай экан, уз Ҳуқуқий тизимини халкаро Ҳуқуқ билан ўзаро таъсир қилиш тартибини белгилаши мумкин. Шу билан бир қаторда, суверен тенглик принципи ҳар бир давлат ўзининг халкаро мажбуриятларини тўлиқ ва виждонан бажариши мажбурия- тини хам белгилаб беради.
Мазкур қоидаларда анчадан бери эътироф этилган қоида хам уз аксини топган, унга кура халкаро Ҳуқуқ давлатга мажбурият юклайди, уларни мамлакат ичида руёбга чиқаришнинг тартиби эса, агар халкаро-Ҳуқуқий нормаларда бошқача келишилмаган булса, миллий Ҳуқуқ билан белгиланади.
Миллий даражада амалга ошириладиган нормаларнинг сонини ошиб бориши билан бирга янги ҳолатлар хам пайдо булмокда. Мисол учун, инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги, жиноятларнинг айрим турлари тўғрисидаги халкаро нормалар- нинг руёбга чиқаришни тегишли равишда қонунларни қабул килмасдан амалга ошириб булмайди. Натижада давлат бундай нормаларга кушилар экан, тегишли қонунларни қабул қилиш мажбуриятини уз зиммасига олади.
Умуман олганда, давлат уз Ҳуқуқий тизимини ўзи яратиши ва шундай ки- либ халкаро мажбуриятларининг бажаришини таъминлаши лозим. Давлатда инсон Ҳуқуқларига ва Ҳуқуқ хукмронлигига асосланган демократик бошқарув ўрнатиладиган шароитлардагина тинчлик ва халкаро-Ҳуқуқий тартибот ишонч- ли равишда таъминлаб берилиши мумкин. Халкаро ҳаётдаги демократия ва қонунийликка давлатнинг ичидаги демократия ва қонунийликсиз эришиб булмайди.
Шундай цилиб, инсон ҳуқуқлари буйича халцаро стандартлар халцаро шар- тномаларда мустаукамлаб цуйилган, юридик кучга кирган ва давлатнинг олий қонунчилик органи томонидан ратификация цилиниб, унга мувофиц мил­лий қонунчиликда тегишли норматив-ҳуқуқий уужжатлар цабул цилинган цоидалар уисобланади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling