1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Инсон Ҳуқуқларини халкаро ҳимоя қилиш механизми буйича БМТ тўзилиши


Download 1.26 Mb.
bet30/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

8.2. Инсон Ҳуқуқларини халкаро ҳимоя қилиш механизми буйича БМТ тўзилиши
Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича БМТ тўзилишига нафақат унинг Низомида курсатилган асосий ва ёрдамчи органлари, шунингдек улар ораси- даги ўзаро муносабатлар тамойили хам киради.
Халкаро органлар фаолияти ва уларни мувофиклаштириш БМТ тизи­ми доирасида умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги ҳамкорлик қилиш учун катта аҳамиятга эга. Бу масала, шуниси билан хам ўзига хоски, мазкур муаммонинг куп киррали жихатлари халкаро Ҳуқуқ ва давлат ички (миллий) Ҳуқуқининг ўзаро кесишган жойида жойлашган хамда Ҳуқуқнинг турли соҳаларини хам ўзига тортади.
БМТ тизимида умум эътироф этилган инсон Ҳуқуқларини амалга ошириш ва халкаро ҳимоя қилиш билан шугулланувчи бўлинмаларнинг тармоклашиб кетган тўзилмаси шаклланган ва фаолият курсатмокда.
Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларни ҳимоя қилиш буйича БМТ тизимидаги орган ва ташкилотларнинг вазифа- лари хамда ваколатларига қуйидагилар киради:
биринчидан, инсон Ҳуқуқлари тўғрисида халкаро-Ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш;
иккинчидан, инсон Ҳуқуқлари соҳасида давлатлар қабул килган мажбурият- ларини амалиётда куллаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш;
учинчидан, инсон Ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар буйича маслахат хиз- матини курсатиш ва ахборот етказиш.
Инсон Ҳуқуқларига тааллукли масалалар билан у ёки бу тарзда БМТ тизими- даги барча, унинг уставида кузда тутилган ва ёрдамчи органлари шугулланади.
БМТнинг инсон Ҳуқуқлари билан шугулланувчи алоҳида органларини батафсил куриб чиқамиз.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро механизми қуйидагиларни уз ичи­га олади.
• БМТнинг Низомида курсатиб утилган органлар;
• БМТнинг конвенциявий органлари;
• махсус процедуралар;
• БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари;
• БМТнинг Низомида кузда тутилган органларига:
• БМТ Бош Ассамблеяси;
Хавфсизлик Кенгаши;
• Бош Ассамблеянинг Гуманитар ва ижтимоий масалалар билан шугулланувчи Учинчи Қўмитаси;
• Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш;
• БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича кенгашини киритиш мумкин.
БМТ Уставининг 13-моддасига мувофик Бош Ассамблеянинг асосий функцияларидан бири “иқтисодий, ижтимоий, маданий, таълим, согликни сақлаш соҳасида халкаро ҳамкорликка ва ирки, жинси, тили ва динидан катъи назар инсон Ҳуқуқларини амалга оширишга ёрдам бериш” дан иборатдир. Бош Ассам­блея инсон Ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларнинг катта қисмини гумани­тар ва ижтимоий масалалар билан шугулланувчи Учинчи Қўмита томонидан куриб чиқиши учун беради.
Бош Ассамблея ваколатлари “галопе уа^епае”, яъни деярли чекланмаган- дир. БМТ Уставининг 10-моддасига мувофик, Бош Ассамблеянинг ваколатига “мазкур Устав доирасида ҳар кандай масала ёки ишни мухокама қилиш” ва бу борада аъзо давлатларга таклифлар бериш киради.
Ҳукукий жихатдан Бош Ассамблея томонидан инсон Ҳуқуқлари соҳасида ва бошқа соҳаларда қабул қилинадиган тавсияномалар БМТ Низомига биноан Ташкилонинг аъзо-давлатлари учун юридик мажбурий ҳисобланмайди. Яна шуни хам кайд этиш керакки, Бош Ассамблея резолюциялари, БМТ Низомининг 55-ва 56-моддаларига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилишда аъзо-давлатларнинг умумий мажбуриятларини ҳисобга олган холда катта нуфузга эга. Бош Ассамблея тавсияномаларининг таъсири, айникса, агар бу тавсиянома бир овоз билан консенсус асосида ёки “қарши” овозсиз қабул қилинса, таъсирчан булади. Бош Ассамблеянинг резолюцияла- ри, барча давлатлар учун мажбурий бўлган инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро Ҳуқуқнинг муайян принциплари ва нормалари мавжуд эканлигидан гувохлик
беради. БМТ фаолиятини бошлагандан, буён 1948 йилги Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинганлиги тўғрисидаги резолюцияни хам кушган холда куплаб резолюциялар қабул килган.
Бош Ассамблеянинг резолюциялари шунингдек, эркаклар ва аёлларнинг тенглигига, айникса сиёсий Ҳуқуқларда, касаба уюшмалар Ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва мажбурий меҳнатни такиклаш масалаларига тааллуклидир. Охир- ги икки масала Халкаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) нинг ваколатига тааллукли ҳисобланиб, Бош Ассамблея БМТнинг ихтисослашган ташкилотининг илти- мосига кура ва у билан ҳамкорликда куриб чиқкан.
Инсон Ҳуқуқлари соҳасида уз функцияларини амалга ошириш учун Бош Ассамблея БМТ Уставининг 22-моддасига мувофик заруриятга караб, турли ёрдамчи органлар тўзиши мумкин. Улардан айримлари ай Ьос шаклида тўзи- лади, бошқалари эса уз хусусиятига караб доимий равишда тўзилади ёки узок муддат фаолият курсатади.
Бош Ассамблея 1993 йилда Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий комиссар лавозимини таъсис этиш тўғрисидаги резолюциясини қабул килди. Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий комиссар Бош котиб томонидан тайинланади ва унинг уринбосари ҳисобланади.
Хавфсизлик Кенгаши — БМТнинг шундай органиқи, БМТ Уставининг 24-моддасига кура, унга халкаро тинчлик ва хавфсизликни куллаб-кувватлаш буйича асосий масъулият юклатилган. БМТ фаолиятини инсоннинг асосий Ҳуқуқ ва эркинликларини оммавий ва купол равишда бўзилишини бартараф этиш учун хам янада фаоллаштириш зарурдир, чунки, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини бўзилиши тинчлик ва халкаро хавфсизлик учун хавф, таҳдид солади ва халкаро жиноий килмиш ҳисобланади. БМТ Уставининг VII булимига биноан, бундай Ҳуқуқбузарликни йук қилиш учун чоралар куллаши мумкин ва шартдир. Бирок, куролли кучлардан фойдаланиш билан боғлиқ чоралар, давлатлар томонидан индивидуал тартибда ва факат БМТ номидан Хавфсизлик Кенгаши қарори асо- сида қўлланилиши мумкин. БМТнинг ҳар бир аъзоси Хавфсизлик кенгаши ёки Бош Ассамблеяга ҳар кандай низо ёки вазият тўғрисида, тинчлик ва халкаро хавфсизликка таҳдид солувчи вазиятни бартараф этиш (БМТ Устави 35-мод- даси, 1-банди) учун бирор бир чорани қабул қилишни сураб мурожаат қилиши мумкин. Хавфсизлик Кенгашинингг инсон Ҳуқуқларини жиноий бўзилишини бартараф этиш буйича санкцияларни куллаш тўғрисидаги қарори БМТнинг барча аъзолари учун мажбурийдир.
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга (ЭКОСОС) БМТ Уставининг 62-моддасига биноан “барча учун инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини хурмат қилиш ва уларга риоя қилишни рагбатлантириш максадларида тавсиялар қилиш” ваколати берилган. У Бош Ассамблеяга такдим этиш учун инсон Ҳуқуқлари буйича конвенциялар лойихаларини такдим этиши ва халкаро конференциялар чакириши мумкин. БМТ Уставининг 68-моддасига биноан Кенгаш “иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ва инсон Ҳуқуқларини рагбатлантириш буйича комиссиялар тузади”. Кенгашга инсон Ҳуқуқлари масалаларида ёрдам курсатиш максадида ЭКОСОС: Инсон Ҳуқуқлари буйича комиссияни; Аёллар ахволи буйича комис- сияни; Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича Қўмитани таъсис этди.
ЭКОСОС уз фаолиятини сессиялар буйича Қўмиталари — Иқтисодий, Ижти­моий ва Мувофиклаштирувчи Қўмиталари ёрдамида амалга оширади. Инсон Ҳуқуқлари масалалари буйича хужжатларни Ижтимоий Қўмита тайёрлайди. Унинг маърузалари ЭКОСОСнинг ялпи йигилишларида тасдиқланади.
Ундан ташкари, БМТ Бош котибининг дунёнинг барча худудларида инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар ахволи масалалари буйича Махсус вакили бор.
БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича комиссия ва Бош Ассамблеясига юкорида кайд этилган махсус органлар томонидан такдим этиладиган маърузалар очиқ сессияларда мухокама қилинади ва Инсон Ҳуқуқлари буйича комиссия мазкур масалалар буйича ҳар кандай қарор қабул қилишида муҳим элемент ҳисобланади.
БМТ Низомида мустахкамланган, яъни низомда курсатиб утилган органларга инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бевосита ёки билвосита шугулланувчи БМТнинг Бош Ассамблеясини, Бош Ассамблеянинг гуманитар ва ижтимоий масалалар буйича Учинчи Қўмитасини, шунингдек БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича кенгашини хам киритиш мумкин.
Бош Ассамблея БМТ тизимида. Унинг асосий органларидан бири ҳисобланиб, инсон Ҳуқуқларини рагбатлантириш соҳасида катта ваколатларга эга орган ҳисобланади. Бундан ташкари, мазкур органлар фаолиятининг энг муҳим бўлган йуналишларидан бири инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни амалга оши- ришга кумаклашиш ва иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда, шунинг- дек маданият, таълим ва согликни сақлаш соҳаларида халкаро ҳамкорликка кумаклашиш ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг инсон Ҳуқуқлари соҳасида мазкур орган билан ҳамкорлиги Бош Ассамблеянинг ижтимоий ва гуманитар масалалар билан шугулланувчи Учинчи Қўмитаси оркали амалга оширилмокда. Ўзбекистон инсон Ҳуқуқлари соҳасида таълим тўғрисидаги, улим жазосига мораторий тўғрисидаги, инсон Ҳуқуқлари буйича тенг Ҳуқуқли ва ўзаро хурматга асосланган мулокотни рагбат- лантириш тўғрисидаги ташаббусларни илгари суриб ва куллаб-кувватлаган холда, унинг йигилишларида, фаол иштирок этмокда
БМТнинг Уставида кузда тутилган органлари орасида биз учун, муайян ўзига хос хусусиятини хамда Ўзбекистон билан якиндан ҳамкорлигини ҳисобга олган холда Инсон Ҳуқуқлари буйича Кенгаш (ИХ.К) купрок кизикиш уйготади. Инсон Ҳуқуқлари буйича Кенгаш БМТнинг уз обрусини йукотган ва сиёсий- лашган Инсон Ҳуқуқлари буйича комиссияси урнини эгаллаган бўлиб, БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 15 мартдаги 60/251 резолюциясига биноан таъсис этилди. Мазкур хукуматлараро орган йилда уч марта Женева шахрида йигилади ва БМТ аъзо-давлатлари орасидан 3 йил муддатга сайланадиган 47 аъзодан иборат таркибга эга. Инсон Ҳуқуқлари буйича Кенгаш — бу тенгсизлик- ни, камситишларни бартараф этиш, нисбатан ночор гурухларнинг Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тўзилган органдир.
Кенгаш уз ишини бир неча йуналишларда амалга оширади:
• универсал даврий таҳлил;
махсус процедурлар;
• шикоятлар буйича процедуралар.
60/251 резолюцияга биноан Инсон Ҳуқуқлари буйича Кенгашга қуйидаги ваколатлар берилди: “Ҳар бир давлат томонидан, унинг фаолиятини универсаллиги хамда барча давлатларга нисбатан тенг муносабатда бўлишини таъминлаб бериши мумкин бўлган усуллар билан уз мажбуриятларини амалга ошириши буйича объектив ва ишончли ахборотларга асосланган Универсал даврий таҳлилни утказиш. Таҳлил манфаатдор давлатни, унинг имкониятларини мустахкамлаш максадларида унинг эхтиёжларини эътиборга олган холда, ўзаро мулокотга тўлиқ жалб этишга асосланган ҳамкорлик механизми ҳисобланади. Бундай механизм шартномавий органлар ишларини такрорламайди, балки тулдиради”.
Универсал даврий таҳлил — бу янги жараён бўлиб унга кура 2008 йил- дан бошлаб БМТнинг барча 192 аъзоси ҳар 4-5 йилда ундан утишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Универсал даврий таҳлил инсон Ҳуқуқлари буйича кенгашнинг 3-сессиясида 2008 йил декабрь ойида уз маърузасини такдим этди. Инсон Ҳуқуқлари буйича резолюцияга кура куриб чиқишга асос булувчи хужжатлар қуйидагилардир:
биринчидан, манфаатдор давлат томонидан миллий маъруза шаклида тайёрланган маълумот, шунингдек ушбу давлатга тегишли ёзма ёки огзаки тарз- да такдим этиладиган маълумотлар;
иккинчидан, инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар бошқармаси томони- дан тайёрланган конвенциявий органлар маърузалари, махсус жараёнлар ман- фаатдор давлатнинг таҳлил ва шархлари ва БМТнинг тегишли хужжатларига асосланган кушимча маълумотлар;
учинчидан, универсал даврий таҳлил бошқа органлар томонидан тайёрланган кушимча маълумот, уз навбатида Кенгаш томонидан куриб чиқилиши давомида ҳисобга олиниши ва Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар бошқармаси томонидан ягона хужжат холига келтирилиши лозим. Бу органлар уз ичига нодав- лат ташкилотлар, инсон Ҳуқуқлари буйича миллий институтлар, илмий муассасалар ва тадқиқот институтлари, минтакавий ташкилотлар ва фуқароларнинг уз-ўзини бошқариш органларивакилларини камраб олади.
Универсал даврий таҳлилнинг жараёнлари сиёсийлашмаган ва таҳлил асо- сида қабул қилинувчи қарорлар объектив холис ёндашувни фикрлар хилма- хиллигини эътиборга олиши ва конвенциявий органларнинг такрорламасли- гига ишонч хосил қилиш мумкин.
Инсон Ҳуқуқлари буйича кенгаши фаолиятининг бошқа шакли “махсус процедуралари — бу БМТ Инсон Ҳуқуқлари комиссияси томонидан таъсис этилган ва Инсон Ҳуқуқлари буйича кенгаш томонидан давом эттирилган, алоҳида давлатдаги вазиятга ёки мавзу буйича барча давлатларга каратилган механизмларга берилган умумий номдир”. Ҳозирги кунда 28 та мавзуга оид ва 10 та мамлакат буйича мандатлар мавжуд.
Бугунги кунда қуйидаги мавзуларга оид махсус маърузачилар мавжуд:
• қийноқлар;
• ноқонуний катл этиш;
• эътикод эркинлиги;
• ёлланма аскарлар;
• болалар савдоси;
• иркчилик ва ксенофобия;
суз эркинлиги;
• суд ҳокимиятининг мустакиллиги;
• аёлларга нисбатан куч ишлатиш;
• заҳарли чиқиндилар;
• мигрантлар Ҳуқуқлари;
• яшашнинг коникарли шартлари;
• овкатланиш Ҳуқуқи;
• таълим Ҳуқуқи ва бошқалар.
Мандатларга эга бўлган мандатарийлар одатда, мандат бўлган мамлакат- ларни, алоҳида мамлакат ёки худудларда инсон Ҳуқуқлари буйича ёки бутун дунёда инсон Ҳуқуқларини бўзилишининг умумий вазиятига нисбатан тема­тик мандатлар вазиятни куриб чиқиш, мониторинг утказиш, маслахатлар бериш ва маърузаларини чоп этишга чакиради. Махсус процедуралар томони- дан индивидуал шикоятларга жавоб бериш, тадқиқотлар утказиш мамлакат- ларга оператив техник ёрдам бериш ва умумий тадбирларга жалб этиш каби турли хилдаги фаолият амалга оширилади. Индивидуал ёки ишчи гурух одатда (улар “махсус маърузачи”, “Бош котиб кошидаги махсус вакил”, “Бош котиб кошидаги вакил ёки мустакил эксперт” деб аталади) ва 5 аъзодан (ҳар бир минтакадан биттадан) иборат булади. Махсус процедуралар мандатлари уларни ташкил этувчи алоҳида резолюция билан белгиланади. Махсус про­цедуралар буйича мандат эгалари шахсан иштирок этади ва уз ишлари учун хеч кандай пул маблаглари ёки маош олмайди.
Махсус процедуранинг асосий фаолиятига инсон Ҳуқуқлари бўзилиши юза- сидан маълумотларни олиш ва мамлакатларга ҳолат юзасидан тушинтириш берилишини сураб тезда суровнома ва хат жунатиш.
Мандат иштирокчилари шунингдек миллий даражада инсон Ҳуқуқлари буйича ҳолатларни текшириш учун мамлакатга ташриф юзасидан розилик суралади.
БМТнинг инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссари бошқармаси (ИХ.ОКБ) ҳар хил турдаги жараёнларда вазифа бажарадиган турли ташкилот ва муассасаларда хизмат курсатадиган халкаро ходимлардан ташкил топади.
БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссари Женевада жойлашган. Нью-Йорк шахрида унча катта булмаган булими ва дунё буйича жойлар- да алокада бўлиб туриш учун бир қанча ваколатхоналари бор.
БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссарининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
биринчидан, инсон Ҳуқуқлари буйича комиссия ва унинг кичиқ комиссия- ларига хизматини такдим этиш;
иккинчидан, Бош Ассамблея томонидан белгиланган текширув, назорат ва терговнинг турли процедураларини куллаб-кувватлаш;
учинчидан, шартномалар ижросини таъминланишини назорат қилувчи органларга хизматлар такдим этиш;
туртинчидан, комиссия ёки кичиқ комиссиялар суровномаси асосида инсон Ҳуқуқларига багишланган турли масалалар юзасидан текширув ишла- рини олиб бориш;
бешинчидан миллий даражада инсон Ҳуқуқларини имплементация қилишда давлатларни (мутахассисларни тайёрлаш, юридик ёрдам ва маълумот алма- шиш) куллаб-кувватлашларни амалга ошириш.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар Бошқарма бошлиги ҳисобланади.
1993 йилда Венада утказилган инсон Ҳуқуқлари буйича 2-Бутунжаҳон конференциясида БМТнинг Бош Ассамблеяси биринчилардан бўлиб БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар лавозимини таъсис этиш юзасидан таклиф билдирди.
1994 йил Бош Ассамблея резолюция қабул килди ва Олий Комиссар Бошқармасининг биринчи комиссари этиб Хосе Айяло Лассо (Эквадор) тайинланди.
Бош Ассамблея Олий Комиссарни “БМТнинг фаолиятидаги инсон Ҳуқуқлари буйича масъул шахс бўлиб Бош Котиб рахбарлиги остидаги асосий мансаб- дор шахс” деб эълон килди.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар яна инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги халкаро алокаларни мустахкамланишига риоя қилиш; БМТ тизи- ми доирасида инсон Ҳуқуқлари буйича фаолиятга; Инсон Ҳуқуқлари буйича Марказ фаолиятини амалга оширишда масъулдир.
БМТ томонидан қабул қилинган инсон Ҳуқуқлари буйича иккита халкаро пакт ва туртта конвенция асосида таъсис этилган БМТнинг конвенциявий органларининг фаолияти умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта аҳамият касб этмокда.
Бугунги кунда фаолият курсатаётган ва асосий функцияларидан бири давлатларнинг миллий маърузаларини куриб чиқиш бўлган БМТнинг инсон Ҳуқуқлари буйича конвенциявий органлари тизимининг пайдо бўлганлигига нисбатан куп бўлгани йук. Уларни ташкил этилгунга кадар Инсон Ҳуқуқлари комиссиясини тавсияси буйича ЭКОСОСнинг 1965 йилги қарорига асосан БМТнинг аъзолари Бош котибга ҳар йили у ёки бу Ҳуқуқларни амалга оши- риш буйича йиллик ҳисоботларини топширар эди.
Инсон Ҳуқуқлари буйича икки халкаро пакт кучга киргандан сўнг, иқтисодий, ижтимоий, маданий шунингдек фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар ва ахборот эркинлиги тўғрисидаги миллий ҳисоботларни такдим этиш тизими бир қатор халкаро шартномаларда кузда тутилган янги процедуралар билан алмаштирилди.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита халкаро пактлар ва конвенциялар асосида ташкил этилган биринчи назорат органларидан биридир. Халкаро шартнома- ларга риоя қилишни назорат қилувчи функцияни мазку р орган билан бир қаторда яна қуйидаги органлар хам амалга оширадилар:
• Иркий камситишни тугатиш буйича Қўмита (1970 йил);
• Аёлларга нисбатан камситишларни тугатиш буйича Қўмита (1982 йил);
• Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича Қўмита (1985 йил);
• К^ийнокка қарши Қўмита (1988 йил);
• Бола Ҳуқуқлари буйича Қўмита (1990 йил);
• Меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларининг Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича Қўмита (2003 йил);
• Ногиронлар Ҳуқуқлари тўғрисидаги Қўмита
Ушбу Қўмиталарни таъсис этилишига юкоридаги пактлар ва конвенци­ялар юридик асос бўлиб хизмат килди. ЭКОСОСга ёрдамчи орган сифати­да таъсис этилган иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича Қўмита бундан мустаснодир.
Инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита 1977 йилда ташкил этилди. У 1966 йили қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар буйича халкаро пакт қоидаларини амалга оширилишини назорат килади. Қўмита 18 та аъзодан иборат бўлиб, аъзо давлатлар уларни уз фуқароларидан тайинлайди хамда уз функцияларини шахсий таркибда амалга оширишади.
1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактга биринчи факультатив протоколга мувофик Инсон Ҳуқуқлари буйича Қўмита унинг ваколатларини тан олган аъзо-давлатлардаги содир этилган Ҳуқуқбузарликлар юзасидан келиб тушган хабар ва аризаларни куриб чиқади.
Қўмита Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда эътироф этилган Ҳуқуқларнинг қўлланилиши борасида юзага келган чоралар ва жараёнлар хакидаги миллий маърузаларни куриб чиқишга ваколатлидир. Бундан ташкари, Пактнинг Факультатив протоколига кура, уни эътироф этган 97 та давлат Қўмитанинг, бу давлатлар устидан мазкур Пактда баён қилинган уз Ҳуқуқларини бўзилганлиги буйича индивидларнинг мурожаатларини куриб чиқиш ваколатини тан олган.
Қўмита Пактнинг аъзо-давлатларининг миллий ҳисоботларини куриб чиқиш учун йилига уч марта йигилади. Унинг сессиялари уч хафтагача давом этади ва қуйидаги тартибда: март апрель ойларида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қарор- гохида, июль, октябрь ноябрь ойларида Женевадаги Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссар Бошқармаси қароргохида утказилади.
Пактни ратификация килгандан бир ёки икки йил утгандан сўнг давлат Пактда эътироф этилган Ҳуқуқларга риоя қилинишига оид миллий ҳисобот такдим этиши шарт. Бу дастлабки маъруза батафсил мазмунга эга бўлиши керак (хусусан, давлат ички Ҳуқуқининг хусусияти ва тўзилиши хамда ахоли тўғрисида), шунингдек, Пактдаги ҳар бир қоиданинг амалиётда кандай амалга оширилаётганлигининг умумиуй таҳлили каби маълумотларни уз ичига олиши керак. Х,исоботларнинг такдим қилишдан асосий максад — у ёки бу мамлакатдаги инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлиш эди. Х,исоботларда, нафақат амалдаги конституциявий қоидаларини, қонунлар, қоидалар акс эттирилиши, балки Пактни қоидаларини амалиётда кандай қўлланилаётгналиги ва давлатда инсон Ҳуқуқлари соҳасининг ахволи тўғрисидаги далилий ҳолатлар хам кайд қилиниши керак.
Қўмита Пактнинг Факультатив протоколини ратификация килган аъзо давлатларга нисбатан индивидуал шикоятларни хам куриб чиқиши мумкин. Шикоят тегишли жабрланувчи томонидан ёки унинг номидан бундай ҳаракатлар содир этиш ваколати берилган бошқа шахслар номидан берилиши шарт. Қўмита “халкаро судловда ёки халкаро процедурада куриб чиқилаётган ишларни” куриб чиқиш учун қабул кила олмайди. Индивидуал шикоятлар ёпик мажлисларда куриб чиқилади. Шикоят қилиш учун лозим бўлган шартлар қуйидагилар:
• хабар аноним булмаслик керак;
• хабарларни беришда Ҳуқуқлардан фойдаланиш суиистеъмол қилинмаган бўлиши керак;
• хабар Пактнинг қоидаларига мувофик келиши керак;
• Ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг барча давлат ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлиши керак.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича Қўмита 1966 йилги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар буйича халкаро пактни амалга оширилишини назорат килади. Ўзининг биринчи сессиясини Қўмита 1987 йили утказган. У инсон Ҳуқуқлари соҳасида эътироф этилган ва ўзининг шахсий сифатлари фаолият курсатувчи 18 та вакилдан иборатдир.
Қўмита йилига икки марта Женевада май, ноябр - декабрда бўлиб утадиган
3 хафта давом этадиган сессияларга йигилади; унинг сессиялари жамоатчилик учун очиқдир. Х,ар бир сессияда бир хафталик ишчи гурух фаолият олиб боради. Бу гурух Қўмитанинг кейинги мажлисларида куриб чиқиладиган ишларнинг кискача руйхатини тайёрлайди.
Қўмита иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда мавжуд бўлган инсон Ҳуқуқларига оид Ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширилишида қўлланилаётган тадбирлар борасидаги аъзо-давлатларнинг хабарларини куриб чиқади. Давлатлар мазкур Пактга аъзо бўлганидан сўнг икки йил ичида миллий ҳисобот такдим этиш керак ва ундан сўнг ҳар беш йилда дав- рий ҳисобот такдим килади.
Давлатларнинг миллий ҳисоботлари — хамма учун очиқ бўлган хужжатдир; улар очиқ мажлисларда куриб чиқилади ва бу мажлисларда давлатлар узларининг ҳисоботларини такдим киладилар хамда улар Қўмита аъзоларининг саволларига жавоб берадилар. Қўмита ўзаро мулокот давомида Пактнинг нормалари кандай қўлланилаётганлигини ва Пактнинг нормаларини амалга ошириш буйича Ҳуқуқни куллаш амалиётини яна кандай килиб такомиллаштириш мумкинлигини аниқлаштиради. Сессиянинг охирги кунида хавотирланишга сабаб буладиган асосий мавзуларни мухокамасининг якуни сифатида Қўмита аъзо давлат учун таклиф ва тавсияларни уз ичига олган хулосавий изохлар беради.
Миллий ҳисоботни мухокама жараёнида факат Қўмитанинг аъзолари ва аъзо давлатнинг вакиллари катнашиши мумкин. Нохукумат ташкилотлар муайян давлатнинг ҳисоботи куриб чиқилишидан олдин чакириладиган ишчи гурухнинг мажлисида узларининг хавотирларини ифодалашлари мумкин. ЭКОСОСнинг маслахатчиси макомига эга бўлган нохукумат ташкилотлар хам агарда Пактда шакллантирилган Ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва эъти- роф этилишига муайян даражада хисса кушишга сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳисоботлар ва маълумотлар беришлари мумкин.
Иркий камситишларни бартараф қилиш Қўмитаси барча куринишдаги иркий камситишларни бартараф қилиш тўғрисидаги халкаро конвенциянинг амалга оширилишини назорат килади. У аъзо давлатлар томонидан 4 йиллик муддатга тайинланадиган 18 вакилдан иборатдир.
Қўмита Конвенциянинг қоидаларини бажарилиши юзасидан қабул қилинган чоралар ва бу соҳада эришилга ютуклар юзасидан аъзо давлатлар томонидан топширилган ҳисоботларни урганиб чиқади.
Қўмита Конвенцияда эътироф этилган мажбуриятларни бажарилиши юзасидан келиб чиқадиган масалалар буйича давлатлар орасида келиб чиқадиган низоларни тартибга солиш ва алоҳида шахсларнинг шикоятларини куриб чиқиш учун доимий ишчи гурухлар ёки махсус келиштирувчи комиссиялар ташкил килади.
Одатда Қўмита йилига икки марта йигилади. Унинг сессиялари уч хафта давом этади: феврал - мартда ва августда Женева шахрида утказилади. Аъзо давлатларнинг ҳисоботлари Қўмита томонидан очиқ мажлисларда куриб чиқилади.
Қўмита қуйидаги турта функцияни бажаради:
• ҳисоботларни куриб чиқиш;
• олдини олишга каратилган чоралар;
• ҳисоботни такдим қилиш кечиқтирилса аъзо -давлатдаги вазиятни мажбурий
шаклда куриб чиқиш;
• индивидуал хабарлар буйича мулохазаларни ишлаб чиқиш.
Миллий ҳисоботларни такдим қилиш учун икки йиллик муддат ўрнатилган.
Қўмита уз фаолияти юзасидан Бош Ассамблеяга ҳар йили ҳисобот бериб туриши керак ва аъзо давлатлар томонидан берилган миллий ҳисоботларни урганишга таянган холда таклиф ва тавсиялар бериши мумкин.
Конвенциянинг 14-моддасида ўрнатилгандек, узларининг Ҳуқуқлари бўзили- ши юзасидан алоҳида шахслар ёки алоҳида шахслар гурухи Қўмитага шикоят қилиши мумкин. Бу вактга кадар улар бу Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш буйича давлатдаги мавжуд ички имкониятларнинг барча воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлишлари лозим
Бирок, Қўмита Конвенцияни иштирокчиси ҳисобланадиган, аммо Қўмитанинг ваколатларини тан олмайдиган давлатларга нисбатан шикоятларни куриб чиқишга
қабул кила олмайди. Конвенцияни ратификация килган ёки унга кушилган 156 давлатдан факатгина 30 таси Қўмитанинг Конвенциянинг 14-моддасида ўрнатилган шикоятларни куриб чиқишга қабул қилиш ва куриб чиқиш ваколатини эътироф этганлар.
Қўмита Конвенциядаги қоидалар ҳаётга тадбик этилмаслигига оид вазиятлар бошқа давлатда кузатилса, иккинчи давлатнинг бунга доир шикоятини куриб чиқиши керак.
Хотин-кизларни камситишларга барҳам бериш Қўмитаси 1982 йилги Хотин-кизларни нисбатан барча куринишдаги камситишларни барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга асосан тўзилган. Қўмита 23 аъзодан иборат. Улар
4 йиллик муддатга яширин овоз бериш йули билан сайланадилар. Бу шахслар юксак ахлоқий фазилатларга хамда аёллар Ҳуқуқлари соҳасида муайян билимларга эга бўлишлари шарт.
Ўзининг сессияларида Қўмита аъзо давлатлар томонидан такдим этилган ҳисобот ва ҳар кандай ахборотларни урганади. Бу ҳисоботларни куриб чиқиш якунида Қўмита таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади. У шунингдек Конвенциядаги мажбуриятларни бажариш юзасидан аъзо-давлатлар куллаши мумкин бўлган тавсиявий чораларни хам ишлаб чиқади.
1997йилдан бошлаб Қўмита йилига икки марта йигилади. Унинг йигилишлари 3 хафта давом этади ва одатда январь ва июль ойларида утказилади. Қўмита уз фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 2001 йилдан бошлаб ўзининг йигилишларини Женевада хам икки йилда бир марта утказадиган булди. Бу эса унинг бошқа шартномавий органлар хамда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича Олий Комиссари Бошқармаси билан якин ҳамкорлик қилишига имкон бермокда.
Қўмитага Конвенцияни бажариш давомида эришилган жараёнларни таҳлил килиб боради. У уз йигилишларида Конвенцияни ратификация килгандан ёки кушилгандан сўнг бир йил ичида такдим килган ҳисоботларини куриб чиқади. Аъзо давлат бундан кейин ҳар турт йилда ҳисобот топширишлари шарт. Дар йили Қўмита ЭКОСОС оркали уз фаолияти юзасидан Бош Ассамблеяга ҳисобот топширади. Қўмита аъзо-давлатлар томонидан берилган миллий ҳисоботларни урганишга таянган холда таклиф ва тавсиялар бериши мумкин. Давлатларнинг вакиллари уз ҳисоботлари билан огзаки тарзда чиқиш қилишлари мумкин. Бундан кейин экспертларнинг изохларини эшитилади ва саволларига жавоблар бери- лади. Сессиянинг якунида Қўмита Бош Ассамблеянинг йиллик ҳисоботларида акс этадиган якуний фикр-мулохазаларни қабул килади.
Қийнокларга қарши Қўмита 10 та вакилдан иборат бўлиб, улар аъзо давлатлар томонидан сайланади. Улар Қийноқ хамда муомала ва жазолашнинг каттик, шафкатсиз, инсонийликка зид, қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенцияни ратификация килган давлатларнинг ҳисоботларини куриб чиқадилар.
Миллий ҳисоботларни куриб чиқиш, урганиш ва аъзо давлатларга йуналишлар бериш хамда Бош Ассамблеяга ўзининг фикр-мулохазалари юборишдан ташкари Қўмита яширин тергов утказиш ваколатига хам эга.
Аъзо-давлат худудида тизимли равишда қийноқлар қўлланилишига оид маълумотларга эга бўлинса, Қўмита б давлатнинг розилиги билан жойларда тергов утказиши мумкин.
Бола Ҳуқуқлари буйича Қўмитанинг биринчи йигилиши 1991 йилда утказилган. Қўмита 10 та вакилдан иборат. Унга бола Ҳуқуқларини рагбатлантириш учун кушилган давлатлар орасида доимий мулокот ташкиллаштириш вазифаси юклатилади.
Қўмита болаларнинг равнакига хавф тугдирувчи омилларни аниқлаштиради, аниқ муаммоларнинг амалий ечимларини ишлаб чиқади, муаммоларни хал қилиш учун зарурий инсон ва молиявий ресурсларни сафарбар килади, бола Ҳуқуқлари борасида жамиятнинг хабардорлигининг даражасини оширишга каратилган тадбирларни хамда унинг бола Ҳуқуқларини ҳимоя қилишга каратилган иштирокини кенгайтиришга оид чораларни куллайди. Бу максадлар йулида Қўмита мазкур соҳада фаол фаолият олиб борадиган ташкилотлар билан ҳамкорлик килади.
Қўмита 1989 йилги Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация килган ёки унга кушилган давлатлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини назорат килади. Аъзо-давлатлар доимо Қўмитага Конвенциянинг бажарилиши ва бола Ҳуқуқларининг муҳофаза қилинишига доир қабул килган чора-тадбирларига доир ҳисоботлар такдим килади. Бу ҳисоботлар ошкора такдим қилинади ва давлат даражасида кенг таркатилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling