1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ШАКЛЛАНИШИ


Download 1.26 Mb.
bet26/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

7-мавзу: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ШАКЛЛАНИШИ


7.1. Инсон Ҳуқуқлари умумий назариясида кафолатлар механизми тушунчаси
Кафолат — жавоб бериш, таъминот, тасдиқлаш (фр. таржима). Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари кафолатлари — бу конституция ва бошқа қонунлар билан ўрнатилган ҳуқуқлардан фойдаланиш имконини яратувчи чора ва шарт- шароитдир.
Фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда мустахкамлаб утиш лозимдир. Бирок, бу масаланинг ярми ва оддий қисми, холос. Уларни самарали амалга ошириш анча қийинрок масаладир. Конституция куп холларда “кафолат” атамасини куллаб, бундай таъминот хакида суз юритса-да, Ҳуқуқларнинг хакикий амалга жорий этилиши учун давлат органлари ва фуқароларнинг узлари хам анчагина тер тукишлари талаб этилади. Энг аввало, бундай таъминотнинг чоралари ишлаб чиқилган бўлиши керак. Буни адабиётларда одатда, кафолатлар дея юритилади.
Инсон Ҳуқуқлари кафолатлари механизми инсон Ҳуқуқларини амалга оширишнинг бир-бири билан боғлиқ шартлари тизимидан иборатдир.
Инсон Ҳуқуқлари таъминотининг миллий механизми қуйидаги турлардан иборат:
• иқтисодий кафолатлар;
• ижтимоий кафолатлар;
• мафкурафий кафолатлар;
• сиёсий кафолатлар;
• Ҳуқуқий кафолатлар;
• моддий кафолатлар.
Ҳуқуқий кафолатлар — фуқароларга берилган Ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширишининг Ҳуқуқий чора-тадбирларидир.
Ушбу тушунчага қуйидагича таъриф бериш мумкин: кафолатлар — фуқароларга берилган Ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширишининг Ҳуқуқий чора-тадбирларидир.
Кафолатларнинг бир неча турлари ажратилади. Куп холларда сиёсий, маф- куравий, иқтисодий ва Ҳуқуқий кафолатлар тилга олинади. Иқтисодий кафолат турлари қаторида таъминотнинг моддий чоралари хакида хам гапириш мумкин (ҳимоя воситалари, махсус кийимлар ва б.).
Кафолатлардан максад, аввало, Ҳуқуқларни амалга оширилишдаги тусиклар бўлишига йул куймаслик ва агарда бундай тусиклар пайдо булса, уларни барта- раф этиш, иккинчидан, бу Ҳуқуқлар билан боғлиқ мажбуриятларнинг бажари- лишини таъминлаш (бундай вазифани, масалан, қўлланиш хавфи маълум бир субъектни фуқаро Ҳуқуқларини бажаришга мажбур қилувчи жарима утайди).
Ушбу тамойил шуни билдирадики, Ҳуқуқ ва эркинликлар инсонга тегишли ва қонунчиликда мустахкамлаб қўйилишдан катъи назар, инсон уз Ҳуқуқлаирини қонунда таъкикланмаган хамма чоралар билан ҳимоя қилиши мумкин. Бевоси- та равишда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш, улар бўзилган такдирда, уларнинг қўлланиши имконини беради.
Шуниси маълумки, Ҳуқуқ факатгина давлат ёки бошқа шахс (орган) уни таъминлаш мажбуриятини олсагина амалга ошиши мумкин. Кафолатлар уз-ўзи учун эмас, балки Ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаётга тўлиқ жорий этилиш учун зарурдир. Улар шундай шароитни яратишлари лозимки, бунда Конституция ва бошқа қонунларда кайд этилган шахснинг Ҳуқуқий статуси, Ҳуқуқ ва эркин­ликлари тўғрисидаги қоидалар амалда ҳар бир кишига тегишли бўлиши лозим.
Кенг маънода инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари тушунчаси фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг тулиқ амалга оширилиши ва ҳимоясига қаратилган барча объектив ва субъектив омилларни қамраб олади.
Ҳуқуқий кафолатлар деганда, инсон Ҳуқуқ, эркинликлар, мажбуриятла­рини Ҳуқуқ нормасида кайд этилиши, давлат ва халкаро хамжамият институтларининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан уларнинг таъминланиши, сақланиши ва ҳимоясини тушуниш мумкин. Қонунда ушбуни таъминлашга каратилган чоралар Ҳуқуқий кафолатдир.
Мустакиллик даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ривожланиши у ёки бу Ҳуқуқларнинг кафолатларини уз ичига олган бир қатор қонун хужжтларининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ.
“Тадбиркорлик фаолияти кафолатлари тўғрисида”, “Нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолияти кафолатлари тўғрисида”, “Бола Ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Журналистик фаолият кафолатларитўғрисида”, “Фуқароларнинг сайлов Ҳуқуқлари тўғрисида” ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси судда иш юритишининг демократик тамойилларини, суд тартибида Ҳуқуқий жавобгарликка тортилаётган шахслар- га нисбатан инсоний муносабатни кафолатлайди. Ҳуқуқий кафолатлар фуқаро ва инсон Ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаб берувчи, амалдаги қонунчиликда уз аксини топадиган, курсатилагн Ҳуқуқ ва эркинликларни аниқлаштириб берадиган барча чораларни камраб олади. Ҳуқуқий кафолатлар- нинг бошқа кафолат турларидан фарқи қуйидагичадир. Агар, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-ахлоқий кафолатлар фуқаро ва инсон Ҳуқуқларининг амалга оши- ришида илк кадам булса, Ҳуқуқий кафолатлар шахснинг Ҳуқуқларининг аниқ амалга ошириши ва бу Ҳуқуқларни тажовузлардан ҳимоя этишга каратилгандир.
Инсон Ҳуқуқларига нисбатан Ҳуқуқ ва эркинликлар таъминотининг Ҳуқуқий чоралари энг катта кизикишга эгадир. Баъзи бир муаллифлар Ҳуқуқий кафолатлар деганда кенг институтлар ва модий ва процессуал модда- лар тизимини тушунадилар, улар субъектив Ҳуқуқларни таъминлаш тизими факатгина Ҳуқуқ ўрнатувчи ва Ҳуқуқни тикловчи нормалардан иборат Ҳуқуқий кафолатлар оркалигина ишлаши мумкин деб ҳисоблашади.
Айнан давлат-Ҳуқуқ мажмуасининг турли қисмларининг биргаликда хиз- мат қилиши оркали Ҳуқуқий кафолатларнинг алоҳида қисмлари, тўзилмалари ўзининг ҳимоявий вазифасини амалда бажариши мумкин.
Мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий ва суд тартибида шикоят қилиш тартиби мавжуд. Бу тартиб ва у билан боғлиқ жараёнлар қонун даражасида курсатиб утилган. Бундан ташкари институцио- нал даражада ушбу механизмнинг ишлашини таъминловчи органлар ва муассаслар мавжуд. Фуқаро уз Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун юкори турувчи органга, мансабдор шахс ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Барча нормалар хам инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари ҳисобланмайди, факатгина ўзида Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва улар бўзилган такдирда, уларни тиклаш буйича чора-тадбирларни кузда тутувчи нормаларгина, Ҳуқуқий кафолатлардир. Қонунчилик факатгина фуқаролар Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмининг тургун элементларини кафолатлар тизими билан уз нормаларида акс эттиради. Ушбу механизмнинг самарали ишлаши давлат ҳокимияти органининг тер тукиб ишлаши, амалдорларнинг уз мансаб вазифадарини бажа- риш чогида ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни ошириш, шунингдек, фуқароларнинг Ҳуқуқий маданияти юксалишига боғлиқдир.
Умумий давлат ва махсус Ҳуқуқий инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинли- клари кафолатларини ажратиш лозим.
Инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларининг умумий давлат кафолат- ларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, Конституция ва қонуннинг устиворлиги, ҳокимиятнинг бўлиниши ва конституцион тузулмага эга демократик Ҳуқуқий давлатчилик институтлари тизимини шакллантириш;
иккинчидан, инсон ва фуқаронинг конституциявий Ҳуқуқ ва эркинликлари- нинг бевосита, тўғридан-тўғри амалга оширилиши принципининг изчил жорий этилиши;
учинчидан, инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларининг Ҳуқуқий асоси- сини яратиш, яъни инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик тизи- мини ташкил этувчи қонун хужжатларини қабул қилиш;
туртинчидан, инсон Ҳуқуқлари буйича миллий институтлар тизимини таш­кил этиш (Олий Мажлиснинг Инсон Ҳуқуқлари буйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази);
бешинчидан, инсон Ҳуқуқлари буйича куп максадли ва куп даражали таълим тизимини яратиш ва кенг ахоли орасида инсон хукфуклари маданиятини шакл- лантириш;
олтинчидан, мамлакатда фуқаролик институтлари (нохукумат ташкилот- лари, оммавий ахборот воситалари), Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракатини ривож- лантириш;
еттинчидан, инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро хужжатларга кушилиш ва улар буйича мажбуриятларни бажариш.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жауон конституцион тажрибасидан келиб чиқиб, қуйидагича белгиланган:
биринчидан, инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг доираси;
иккинчидан, бу асосий Ҳуқуқ ва эркинликлар юошка хамма конституцион институтлар билан уйгунлаштирилган, уларнинг хўжалик юритиш, давлат бошқаруви, конституцион тўзилма юилан ўзаро боғлиқлигига эришилган;
учинчидан, инсоннинг конституцион Ҳуқуқларининг амалага оширилиши учун зарур бўлган механизмлар, жараёнлар, тўзилмаларнинг Ҳуқуқий асосо- лари яратилган.
Шуниси равшанки, Ҳуқуқ факатгина давлат ёки бошқа шахс (орган) уни таъминлаш мажбуриятини олсагина амалга ошириши мумкин. Кафолатлар уз-ўзи учун эмас, балки Ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаётга тўлиқ жорий этиш учун керакдир. Улар шундай шароитни яратишлари лозимки, бунда Конституция ва бошқа қонунларда кайд этилган шахснинг Ҳуқуқий статуси, Ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги қоидалар амалда ҳар бир кишига тегишли бўлиши лозим.
Кенг маънода инсон Ҳуқуқлари кафолатлари тушунчаси деганда фуқаролар Ҳуқуқларининг тула амалга оширилиши ва ҳар томонлама ҳимояси, уларнинг бажарилишига тусик булувчи сабаларни бартараф қилишга каратилган объ­ектив ва субъектив омиллар жамланмаси тушунилади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling