1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларни амалга ошириш


Download 1.26 Mb.
bet34/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

9.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларни амалга ошириш
Ўзбекистонда жамиятни демократик қайта куришнинг хозирги шароит- ларида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган ҳар кандай вазифаларни хал қилиш, ҳар доим инсон Ҳуқуқларини олий қадрият сифатида конституциявий эътироф этишни, умум эътироф этилган халкаро Ҳуқуқ прин- циплари ва нормаларига мувофик уларни конституциявий кафолатлашни ҳисобга олиш асосига курилиши лозим. Бевосита инсон Ҳуқуқлари кафолатларига тааллукли халкаро стандартларни амалиётда куллаш хали хам долзарб муаммоллардан бири сифатида колиб келмокда.
Ички ишлар органларини хам кушган холда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига бевосита тааллукли махсус халкаро хужжатлар ходимлар- ни тарбиялашда ва уларнинг профессонал фаолиятида муҳим рол уйнамокда. Шаклан улар тавсиявий хусусият касб этса-да, бирок, куплаб давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан хам улар, расмий равишда ижро этишга қабул қилинган. Уларни ходимлар томонидан билиш, уларнинг уму- мий ва касбий маданиятини ошириш, хизмат этикаси нормаларига риоя қилиш, фуқаролар билан ишлаш фаолиятини инсонпарварлаштириш максадларида жуда муҳим ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тааллукли бўлган хужжатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Ҳуқуқ тартиботни куллаб- кувватлаш буйича мансабдор шахсларининг этикаси кодекси (1979 йилда БМТда қабул қилинган), Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш максадида мансабдор шахсларнинг куч ва ук отиш куролини куллашнинг асосий тамойиллари (1990 йилда, БМТда қабул қилинган), Полиция тўғрисидаги декларация (1979 йилда, Европа Кенгашида қабул қилинган) ва бошқалар.
Кайд этиб утилган ва тартибга солиниши нуктаи назаридан уларга якин бўлган хужжатлар буйича (улар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида тайёрланганни хам кушган холда, тегишли тупламларда нашр этилган), уларни шахсий таркиб ичида оммавий равишда марказлаштирилган холда таркатиш буйича объектив мураккабликларни ҳисобга олмаган холда, айтиш мумкинки, уларни хозирги пайтда бемалол топиш имконияти мавжуд.
Мазкур хужжатларнинг фундаментал қоидалари орасида қуйидагиларни курсатиб утиш максадга мувофик: ҳар кимнинг Ҳуқуқлари ва қадр-қимматини сузсиз хурмат қилиш ва ҳимоя қилиш (Кодекснин 2-моддаси); қийноқ ёки бошқа шафкатсиз, гайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини куллашга йул куймаслик, шунингдек уларни юкори турувчи шахсларнинг қарорларига ёки истисно этувчи ҳолатларга (уруш, сиёсий нобарқарорлик ва бошқалар) хавола килган холда оклашга йул куймаслик (Кодекснинг 5-моддаси); уз вазифаларини амалга оширишда, имкони борича, охирги заруриятда куч ёки ук отиш куролини куллаш вазиятигача зурлик ишлатмаслик воситаларидан фойдаланиш (Асосий принципларнинг 4-мод- даси); ноқонуний равишда куч ёки ук отиш куролини куллашдан воз кечган ёки бошқаларга бундай куллаш тўғрисида хабардор қилувчи мансабдор шахсларга жиноий ёки интизомий чоралар кулламаслик (Асосий принцип- ларнинг 25-моддаси).
Бундай курсатмалар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётида прин- ципиал йуналиш бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу қоида ва принципларнинг барчаси у ёки бу шаклда, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи куплаб қонуности хужжатларида мустахкамлаб қўйилган.
Мустакилликка эришилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари халкаро стандартларга содиклик томонига кескин берилди. Бу биринчи уринда, демократик ислоҳотлар билан, Ҳуқуқий давлатчиликни шакллантириш билан, сиёсий ва мафкуравий плюрализмни эълон қилиш билан ва, нихоят инсоннинг, унинг Ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб, конституциявий тарзда эътироф этиш билан боғлиқдир.
Қонунларни, уларни маъно, мазмунини ва куллашни белгилаб берувчи ажралмас Ҳуқуқларнинг даражасида расмий мустахкамлаш буйича қонунчилик ва ижро ҳокимиятининг фаолияти, бу Ҳуқуқларни кафолатлаш ҳар бир давлат ҳокимиятини органлари каби, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолия- тида қонунчиликни курсаткичининг муҳим курсаткичи ва омили эканлигини хеч бир муболагасиз кайд этиш мумикн.
Ўзбекистонда Ҳуқуқий давлатнинг шакллантириш бевосита қонунийлик режимини таъминлаш муаммоси билан билан бевосита боглангандир. Қонуний режими тушунчаси остида кенг маънода, авваломбор, давлат ҳокимиятининг ўзи томонидан, унинг органлари ва мансабдор шахслари томонидан, шунингдек кенг жамоатчилик томонидан демократик қонунларга каттик ва сузсиз риоя қилиш талаби тушунилади. Мустахкам қонунийлик давлатнинг ривожланган- лиги ва демократик эканлигининг жиддий курсаткичи, ижтимоий-иқтисодий қайта куришда тараққиёт гарови, нихоят инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркин- ликларини таъминлаш ва уларни муҳофаза қилишнинг кафолати ҳисобланаади. Қонунийлик масалаларини Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятига, айникса, бунинг устига “ҳарбийлашган” ҳисобланувчи ички ишлар орган- лари фаолиятига куллаш, сузсиз долзарб ҳисобланади.
Давлат аппаратида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби вазифаларни бажаришда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзига хос махсус уринни эгаллайди. Бу эса, уларга, иш олиб боришнинг тезкор-кидирув услублари, мажбурлаш- нинг турфа хил воситалари, Ҳуқуқбузарларга нисбатан ук отиш куролларини куллашгача даражада каттик куч билан таъсир курсатиш каби ўзига хос давлат-ҳокимиятчилик ваколатлари бекордан бекорга берилмаганлигини курсатади. Буларнинг хаммаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар узларининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш буйича кенг ваколатларини амалга оширишида қонунийлик ва инсон Ҳуқуқларига риоя қилиш масалаларини кескин килиб қуйишига сабаб булмокда. Дукукни муҳофаза қилувчи органлари инсон Ҳуқуқлари ва эркин- ликларини кафолатлаш буйича уз ваколати ва мажбуриятларини амалга оши- ришида, мазкур органлар ва уларнинг ходимлари ишида қонунийликка риоя қилиш ахволининг хусусиятини курсатиб берувчи бундай фаолиятнинг қатор асосий йуналишлари (томонлар)ни ажратиб курсатиш мумкин.
Куриб чиқилаётган масалада шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ равиш да қонунийлик муаммосининг учта блоки принципиал равишда муҳим, улар қуйидагилар билан боғлиқдир: биринчидан, уларни ҳимояси (муҳофазаси) билан; иккинчидан, уларни амалга оширилишини таъминлаш билан; учинчидан, уларга риоя қилиниши билан.
Мазкур масалаларни бир-биридан ажратган холда куриб чиқиш жуда қийиндир, чунки уларни бир-биридан тула ажратган холда хал килиб булмайди (мисол учун, жабрланувчининг жиноий йул билан бўзилган Ҳуқуқларини терговчи, айбдорнинг ҳимояга бўлган Ҳуқуқини таъминлаб бериши керак, унинг айбсизлик презумпцияга бўлган Ҳуқуқига ва бошқа Ҳуқуқларига риоя қилиши шарт). Шу билан бирга, ҳар бир гурух масалалар ўзининг функци­онал спецификасига эга, яъни, бир томондан қонунийликка риоя этилиши- нинг курсаткичлари булса, иккинчи томондан эса қонунийликни бўзилиши окибатларининг кескин эканлиги ва бошқалар.
Шахс Ҳуқуқ ва эркинликларининг курсатиб утилган кафолатлари амалиётда деярли равишда шаклланди, қонунчиликнинг матнидан келиб чиқилмокда, айрим холларда эса унинг маъносидан келиб чиқилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кура, инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ва улани ҳимоя қилиш — давлатнинг мажбуриятидир.
Инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан фаол ҳаракатларни талаб килмасдан, балки, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларини бўзилишига имкон берувчи ёки уларни бузадиган ҳаракатларга йул куймасликни талаб этиши, шахс Ҳуқуқларига риоя этишнинг ўзига хос томонлари ҳисобланади. Кенг маънода айтганда эса, инсон Ҳуқуқлари ва эркинликларининг руйхатини Конституцияда ва қатор тармоклараро нормалар- да мустахкамлаб қўйилишига тааллуклидир. Ходимлар томонидан бирин- чи уринда, қуйидаги Ҳуқуқларга сузсиз ва хеч кандай қаршиликсиз риоя этилиши шарт: шахснинг шаъни ва қадр-қиммати, қийноқка солишдан, зурлик ва шафкатсиз муомала қилинишдан эркинлиги, шахсий ҳаётининг дахлсизли- ги Ҳуқуқи, шахсий ва оилавий сир сақлаш Ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияига бўлган Ҳуқуқи ва бошқалар. Икккинчидан, айрим ҳолатларда хусусан, жиноятни бартараф этиш, очиш ва тергов қилиш ҳолатлари билан боғлиқ равишда қонун буйича чекланиши мумкин бўлган айрим Ҳуқуқ ва эркинликларга риоя этиш- нинг ўзига хослиги ҳисобланади. Буларга, шахсий дахсизлик Ҳуқуқи, уй-жойнинг дахлсизлиги, ёзишмаларнинг сир сақланиши, телефонда сузлашувларнинг сир сақланиши ва бошқа шу кабилар киради.
Нихоят, куриб чиқилаётган ҳолатда, ҳар кимнинг яшаш Ҳуқуқи, каби нафақат каттик рвишда риоя қилиниши, балки уз ваколатларидан келиб чиқкан холда, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан фаол муҳофаза қилиниши лозим бўлган Ҳуқуқлар алоҳида муҳим урин эгаллайди. Крнуний равишда курол ишлатиш билан инсон ҳаётига мукаррар равишда таҳдид солиш хавфи иложи борича минимал бўлиши хамда бартараф этилаётган жиноятдан кутилаётган окибат билан мутаносиб бўлиши керак.
Муаммо жуда хам кескин ва долзарбдир, чунки уз олдида турган вазифала- рини бажариши жараёнида ходимлар купинча инсон Ҳуқуқлари ва эркинликла- ри билан тукнаш келадилар. Алоҳида жаноят-процессуал ҳаракатларни (тинтув, олиб қуйиш, мулкни хатлаш, айбдорни қамоқка олиш ва бошқалар), тезкор-кидирув чора-тадбирларини утказиш, маъмурий мажбурлаш чораларини куллаш (хужжатларни текшириш, танспортни текшириш, шахсни ушлаш, жарима куллаш, хайдовчилик гувохномасидан махрум қилиш ва бошқалар); ва, нихоят, жисмо- ний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ук отиш куролларини куллаш, қоидага кура, фуқароларнинг маълум ҳаётий фаолиятига аралашув, уларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш, моддий жихатдан махрум қилиш, хаттоки уларнинг ҳаёти ва соглигига таҳдид солиш каби ҳолатлар билан боғлиқдир.
Бундай турдаги ҳаракатларнинг (албатта, булар учун далилий асослар бўлган такдирда) кону нийлигининг биринчи даражали шартлари хатти-ҳаракатларни қонунчиликда кузда тутилган максадларга эришиш ва вазифа- ларни хал этиш учунгина амалга ошириш, шунга тенг равишда ўрнатилган процедуралар ва тартибларга риоя килан холда хатти-ҳаракатни содир этиш, бундай ҳаракатларни инсоннинг асосий Ҳуқуқлари билан ўзаро мутаноси- билига хизмат килади.
Бирор бир шахсга нисбатан асоссиз куч ишлатишга, ҳокимият томони- дан индивиднинг Ҳуқуқларини чеклашга йул қўйилмасликнинг истисносиз муҳим аҳамиятга эга эканлиги айбсизлик презумпциясининг шак шубхасиз умумий принципи ҳисобланади. Жиноят содир этишда айбланаётган ҳар бир айбланувчи, унинг айби қонунда кузда тутилган тартибда исботланмас ва суд- нинг хукми қонуний кучга кирмас экан, у айбдор ҳисобланмайди. Ҳокимият томонидан мажбурлаш чоралари қанчалик каттик қўлланса, “қонунийлик” — “инсон Ҳуқуқлари” богланиши шунчалик каттик бўлишлиги, диққатга сазовор- дир. Киймати бир хил бўлган, биттасига риоя килмаслик, иккинчисига риоя килмасликка олиб келади. Мисол учун, шахсни қамоқка олишнинг, ҳар доим салбий томонлари борлиги шак-шубхасиздир: шахс эркин булмайди; оиладан ажралиб колган булади; атрофдагилар олдида обрусизланади, чунки, “айб- дорлар камалмайди” деган фикр таркалган (ва, бу фикр, кейинчалик қамоқдан озод қилинганда хам, айрим вактларда сақланиб колмокда); ишлаш имкония- тидан ва ҳаёт учун пул топиш имкониятидан махрум булмокда. Қамоқка олиш инсоннинг (айникса, айбсизни) газабини келтиради, унинг иродасини синдира- ди, соглигига зарар етказади, инсонга ва унинг оиласига маънавий ва моддий зарар етказади. Агар, қамоқка олиш ноқонуний булса, унда албатта, консти- туциявий Ҳуқуқ ва эркинликларни ва шахсий дахлсизликни, яхши обрусини, соглигини, кучиб юриш ва бошқа Ҳуқуқларнинг бўзилишига олиб келади. Йул- йулакай кайд этамизки, фуқарони қамоқка олинишининг асоссизлиги, қонунга зид эканлиги расмий равишда аниқланса, уни озодликка чиқиши билан унинг янги муаммолари — реабаилитация (ижтимоий куникма) олиши ва етказил- ган зарар учун товон пули олиш муаммолари пайдо булади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига оид меъёрий-Ҳуқуқий хужжатлар купинча инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларига қўлланиладиган у ёки бу ҳаракатларнинг қонунийлиги тўғрисидаги айрим фундаментал қоидаларни аниқлаштиради ва белгилаб беради. Умуман олганда, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ бўлган хамма ҳолатларда инсонга, унинг Ҳуқуқ ва эркинликла- рини чеклашнинг асослари ва сабабларини, шу билан боғлиқ равишда унда вужудга келадиган Ҳуқуқлар ва мажбуриятларни тушунтириб беришлари лозим. Кайд этиш керакки, бундай Ҳуқуқий тартиб, ушлаш ва қамоқка олиш­нинг асосий шарти ҳисобланади.
Хусусан, АКШда бундай ҳолат, 1966 йили Олий суднинг машхур “Миран­да Аризона штатига қарши” иши буйича қарор чиқаришига сабаб булди. Уша пайтда, суднинг қарори (зурлаш ва боскинчилик тўғрисидаги) ушланган шахс- га, унинг ўзига нисбатан маълумотлар беришдан воз кечиши Ҳуқуқи, адвокат билан учрашиш ва суралаётган саволларга адвокат олдида жавоб бериш Ҳуқуқи, шунингдек, ушланганнинг маълумотлари судда унга қарши ишлатилиши мум- кинлиги тўғрисида полиция ходимлари томонидан огохлантирилмаганлиги учун хам бекор қилинган эди. АКШ Олий суди қарорининг мазкур прецедент кучидан келиб чиқиб, полиция ўзига, уни “Миранда ишидан огохлантириш” (“Мкапйа ^агшпд”), деб номлаб, кучирма килиб олди ва барча полиция ходимларини гумонланувчиларни (ушланганларни), уз Ҳуқуқлари билан таништириш мажбуриятини юклади. Мазкур қоидани кулламаслик, поли­ция фаолиятида қонунийликни бўзилиши деб ҳисобланади ва шу билан бир қаторда олинган “исботлар”, уз кучини йукотади, уларга асосланган суд хукми бекор қилинади.
Демак, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг инсон Ҳуқуқ- лари ва эркинликлари кафолатлаш буйича узларининг ҳар томонлама вако- латлари ва мажбуриятларини лозим даражада амалга ошириши улар фаоли- ятини қонуний эканлигининг муҳим курсаткичи экан. Уз навбатида, ходим- лар томонидан қонунийлик табабларига риоя қилиш инсон ва фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширилишининг самарадорлигига хам етарли даражада таъсир курсатади. Айни, мазкур ҳолатда ахолининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан муносабати шаклланади ва ишон- чи ортади.
Хулосалар шак-шубхасиздир. Дукукни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти- да қонун бўзилиш ҳолатлари жамият учун икки баробар хавфлидир: тўғридан- тўғри зуравонлик ишлатиш билан муайян шахсга бевосита зарар етказиш ёки қонунда талаб қилинган ёрдамни курсатмаслик йули билан зарар етказишдан ташкари, улар фуқароларда Ҳуқуқий нигилизмни, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимга ишончсизликнинг тугилишига олиб келади. Бундай килмишлар давлатдаги бутун қонунийлик режимига салбий таъсир курсатиши мумкин. Инсонлар Ҳуқуқнинг кучига, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тар- тибга риоя қилишига ва уз ваколатига мослигига, ва нихоят узларини жиноий тажовузлардан ҳимояланганлигига, уз Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш имкониятларига бўлган ишончини йукотади. Даттоки, жиноятчига нисбатан хам Ҳуқуқий нормаларни бўзилиши — бу нафақат, унинг Ҳуқуқларини, бал­ки Қонун билан бошқариладиган мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг ҳаётга бўлган Ҳуқуқларини поймол қилишдир.
Афсуски, халигача бази ходимлар ҳар доим хам инсон Ҳуқуқларининг маз- мун, моҳиятини, унинг қадрини тушунмайдилар уларни эса, кандайдир декла- ратив (тавсиявий) ва “биз учун тўғри келмайди” Ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид вазифаларни хал қилишдаги асосий восита деб, инсон Ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини инкор этиб келадилар. Шу ерда ходимлар ривожланган жамиятда, фуқаролар Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун эмас, балки Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соликни туловчи-фуқаролар учун керак эканлигини принципиал равишда тушунишлари керак, холос. Куплаб ривож- ланган демократик давлатлардаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаоли- ятининг амалиёти билан танишиш, шуни курсатмокдаки, одамлар, улардаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни, улар авваломбор инсон Ҳуқуқларини хурмат қилишлари учун хам хизмат қилишади.
Кайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, хусусан ички ишлар органлари, уз фаолиятида қонунийликни мустахкамлаш, инсон Ҳуқуқларига риоя қилиш буйича куп саъй-ҳаракатлар килмокда. Бунга, қонунийлик масалаларига тааллукли махсус идоравий меъёрий-Ҳуқуқий хужжатларни қабул қилиниши мисол бўлиши мумкин. Жумладан, бу — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 4 июлдаги “Ички ишлар органлар ходимларининг касбий маданиятини тўғрисида”ги № 96-сонли буйругидир.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling