1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-17-мавзу: ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР УЧУН ИНСОН ҲУКУКЛАРИНИНГ ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ


Download 1.26 Mb.
bet32/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

16-17-мавзу: ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР УЧУН ИНСОН ҲУКУКЛАРИНИНГ ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ


9.1. Х,укукни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи халкаро-Ҳуқуқий хужжатларнинг умумий таснифи ва ҳарактеристикаси
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида қуйидаги қоида белгилаб қўйилган: “Ўзбекистон Республикаси халкаро муносабатларнинг тула Ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташки сиёсати давлатларнинг суве­рен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид килмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йул билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халкаро Ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халкнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш максадида иттифоклар тўзиши, хамдустликларга ва бошқа давлатлараро тўзилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин”:
Ўз урнида диққатни яна бир бор шунга каратиш керак-ки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пактда ўрнатилган инсон Ҳуқуқлари нормаларининг акс эттирилиши, ушбу халкаро хужжатларга “доз содеш” ҳарактерини беради.
Шу ерда кайд этиш керакки, БМТ Устави, Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт каби хужжатларда ўрнатилган тамойил ва меъёрларни ўзига концептуал асос килиб олиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштиришнинг комплекс тадбирларни ўзида жамлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартдаги “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш хамда модернизациялаш максад ва вазифаларини амалга ошириш дастури тўғрисида”ги ПК-24-сонли Қарорининг қабул қилиниши хам бежиз эмас.1
Инсон Ҳуқуқлари халкаро нормалар ва миллий қонунчилик хужжатлари билан ҳимояланган бўлиб, бу юридик ҳимоя Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган- лар фаолиятининг барча жабхалари, шу жумладан ИИБга хам тааллуклидир. Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш — Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишининг муҳим қисми, дейиш мумкин, чунки бу органлар уз вазифаларини бажараётганда инсон Ҳуқуқларини нафақат хурмат қилиши, балки уларни фаол ҳимоя қилишлари хам зарур. Бундан ташкари, демократик-Ҳуқуқий давлатларда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали иши, уларнинг инсон Ҳуқуқларига кай даражада хурмат қилиши хамда уларга риоя этишига боғлиқ. Яъни, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган- лар ва фуқаролар ўртасидаги муносабат, инсон Ҳуқуқларининг ҳокимият томонидан муҳофаза қилиниш даражаси демократик жамият курсаткичи ҳисобланади.
Инсон Ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш муаммоси- бу Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлиги муаммосидир. Чунки Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий функциялари — ижтимоий тартибни сақлаш, жиноятчилик билан курашиш, жиноий ишларни тергов қилиш, мухтож бўлганларга Ҳуқуқий ёрдам курсатишдир. Ушбу вазифалардан биронтасини хам фуқаролар билан ҳамкорликсиз хал килиб булмайди. Инсон Ҳуқуқлари тизимли тарзда бўзилиб келаётган давлатда фуқароларнинг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончи йуколишини ва шу сабабли Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлиги пасайишини кузатиш мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлиги ва про- фессионаллиги муаммоси нафақат инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан, балки ҳар бир ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ. Ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилувчи мансабдор шахснинг ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид, жамият барқарорлигига таҳдид сифатида каралиши лозим.
Шу пайтгача биз инсон Ҳуқуқлари буйича асосий, умумэътироф этган халкаро хужжатлар хакида гапирдик ва таҳлил килдик (Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, халкаро пактлар ва хоказо). Инсон Ҳуқуқлари уларда тамойиллар, асосий меъёрлар сифатида баён этилган.
Агар уларнинг ичидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тааллукли бўлган меъёрларни ажратиб оладиган булсак, улар асосан таъкик ва чеклашлар эканлигини курамиз (шахс эркинлиги ва хавфсизлиги, адолатли судлов тамоилини бузмаган холда тергов олиб бориш).
Аммо шундай ху жжатлар хам мавжудки, уларда бу у мумий тамойил ва қоидалар, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини турли жабхаларига оид батафсил қўлланма ва қоидалар сифатида берилган.
БМТ тизимида (Жиноятчиликни олдини олиш буйича конгрессда) турли вактларда юридик кучи, субъектларга йуналтирилганлиги, фаолият доирасидан келиб чиқиб фарқланувчи, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга соладиган халкаро-Ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган.
Халкаро-Ҳуқуқий хужжатларда акс эттирилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун инсон Ҳуқуқларининг халкаро стандартларини қуйидаги асослар буйича таснифлаш мумкин:

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling