1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet1/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi



1-mavzu: «ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМИЙ НАЗАРИЯСИ» ФАНИНИНГ ТУШУНЧАСИ, МЕТОДИ, ТИЗИМИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ


1.1. «Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг предмети ва вазифалари
Ўзбекистонда демократик Ҳуқуқий давлат курилишининг асосий шартларидан бири шахснинг асосий Ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини рагбатлантириш ва жамиятдаги ҳар бир инсон Ҳуқуқларининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлагинидек, «биз уз олдимизга куйган демократик давлат ва фуқаролик жамияти куриш максадидан воз кечмаймиз, мукаддас заминимизда яшаётган ҳар бир инсон учун эркин, хеч ким ва хеч нимадан кам булмаган фаровон ҳаёт барпо этиш йулидан кайтмаймиз»1.
Ўзининг ташки ва ички сиёсатида Ўзбекистон Республикаси 1993 йил БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари буйича Иккинчи умумжаҳон конференциясида тасдиқланган инсон Ҳуқуқлари шак шубхасиз универсал хусусиятга эга, уларнинг ҳимояси эса тегишли давлатларнинг қонуний эхтиёжидир деган принципга асосланади2.
Юртимизда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш буйича максадли иш олиб борилмокда, қонун хужжатларининг бутун бир тизими ишлаб чиқилган хамда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш буйича миллий институтлар муваффакиятли ишлаб келмокда.
Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришгач, кушилган биринчи халкаро- Ҳуқуқий хужжат бу — Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эди. Бу, Ўзбекистоннинг инсон Ҳуқуқларини ривожлантириш, ҳимоя этиш ва кафолатлаш буйича хакикий максадларини билдиради. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари буйича 70 дан ортиқ халкаро Ҳуқуқий хужжатларни ратификация килган.
Ўзбекистон Республикаси инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари буйича асосий хужжатларга кушилиши билан халкаро Ҳуқуқнинг асосий умумий эътироф этил- ган принциплари боскичма-боскич миллий Ҳуқуқий тизимга имплементация килиб борилмокда.
Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро-Ҳуқуқий хужжатлар имплементациясида БМТ конвенциявий хужжатлари буйича ҳисоботлар механизми муҳим уринга эга. 2011 йил бошида Ўзбекистон Республикаси кушилган БМТнинг асосий хужжатлари буйича Ташкилотнинг тегишли Қўмиталарида инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги асосий хужжатлар буйича миллий ҳисоботлар такдим этилиб, куриб чиқилган, жумладан,
«Хотин-кизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция»;
«Иркий камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция»;
«Бола Ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция»,
«Қийноқ хамда муомала ва жазолашнинг каттик, шафкатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция»,
«Иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт»;
«Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро пакт» хужжатлари буйича ҳисоботлар топширилган.Шуни таъкидлаш керакки, халкаро-Ҳуқуқий стандартларни Ўзбекистон миллий қонунчилигига имплементация қилиш жараёни барқарор, тизимли ва ортга кайтмас ҳарактер касб этмокда. Ушбу ходисанинг натижасида бир қатор қонун ва қонуности хужжатларининг халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари талабла- рига мослиги буйича қайта куриб чиқиш амалга оширилмокда.
Табиийки, у ёки бу соҳада режаларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши хали муаммонинг ечилишини билдирмайди, балки стратегик устуворликни аниқлаб олиш ва қўйилган вазифаларни тўлиқ хал этилиши муаммонинг ечимидир.
Халкаро хамжамият эндиликда ривожланишга бўлган Ҳуқуқка алоҳида эътибор каратмокда. Ушбу Ҳуқуқ халклар ва инсон учун узвий бўлиб, асосий инсон Ҳуқуқларининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу Ҳуқуқ якуний равишда 1986 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Ривожланишга бўлган Ҳуқуқ тўғрисидаги декларацияда кайд этилган. Ушбу Декларацияда қуйидагича таъкидланади: ривожланиш — ҳар томонлама иқтисодий, маданий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт бўлиб, у ривожланиш натижасида унда иштирок этган барча шахсларнинг ундан яратилган фаровонликдан тенг равишда адолатли фойдаланиши ва унда фаол иштирок этишига йуналтирилгандир. Таъкидланганидек, инсон ривожланиш жараёнининг асосий субъекти бўлиб, ривожланишга бўлган Ҳуқуқнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозим.
Купчилик демократик давлатлар тажрибаси шуни курсатмоқдаки, мил­лий даражада инсон ҳуқуқлари, ва айницса «биринчи авлод» ҳуқуқ ва эркинлик­ларини таъминлаш ва уимоялашнинг самарали механизмини яратмай туриб,
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни ташкил этиш мумкин эмас.1 Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалий таъмин этиш ҳар бир давлатнинг барқарор ва изчил ривожланишининг асосидир. Демакки, инсон Ҳуқуқларининг замонавий концепциясини урганиш, муаммо- нинг тарихи ва назарияси билан боғлиқ масалаларни тадқиқ қилиш Ўзбекистон юридик фани учун муҳим ва долзарб масаладир.
«Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанини урганишга киришишдан аввал ушбу фаннинг предмети, максад ва вазифаларига аниқлик киритиб утиш лозим.
Фаннинг предмети — бу ушбу фан урганадиган масалалар доирасидир. Бошқа фан соҳаларини такрорламайдиган уз предметига «Инсон Ҳуқуқларининг умумий назарияси» фани хам эга. Унда инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари, улар- нинг тарихий ривожланиши, имплементацияси, уларнинг универсал кафолат- лари механизми, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа инсон Ҳуқуқларига таъсир этувчи омиллар ўрганилади.
Ушбу фаннинг предмети инсон цивилизациясининг энг олий қадрият- ларидан бири, индивидуал ва ижтимоий борликнинг турли кирраларини камраб олувчи -инсон Ҳуқуқлари тизимидир.
«Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» предмети уч блокдан иборат билимларни камраб олади:

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling