1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти
учинчидан, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини профессионал ҳимоя қилиш малакасини шакллантириш; туртинчидан
Download 1.26 Mb.
|
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари учун инсон Ҳуқуқларининг аҳамиятини белгилаб берувчи омиллар
учинчидан, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини профессионал ҳимоя қилиш малакасини шакллантириш;
туртинчидан, инсон Ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш. Умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқларининг аҳамиятини ҳисобга олган холда, уларни ҳимоя қилиш жараёнлари ва механизмига эътибор каратиш лозим: 1) бундай ҳимоянинг конституциявий, судлов, жиноий-Ҳуқуқий, жиноий- процессуал, маъмурий-Ҳуқуқий чораларини очиб бериш; 2) инсон Ҳуқуқларининг таъминланиши ва ҳимоясининг халкаро Ҳуқуқий тизимини ва бу соҳадаги ривожланишининг кейинги тенденцияларини урганиш; 3) тингловчиларда инсон Ҳуқуқлари озодлик ва тенгликнинг муҳим шарти эканлиги хакида тўғри тасаввурни уйготиш; 4) инсон Ҳуқуқлари маданияти ва Ҳуқуқий жамият шаклланиши учун шаро- итлар яратиш. «Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» укув курси умумэътироф этилган инсон Ҳуқуқлари — мураккаб, серкирра ходиса бўлиб, инсониятнинг узок Ҳуқуқий тарихининг натижаси, энг олий ижтимоий қадрият эканлигини курсатиб беришга каратилгандир. Инсон Ҳуқуқлари шахснинг эхтиёжи ва имкониятла- рини, унинг эркинлиги ва масъулияти меъёрини акс эттиради. Мавзуларнинг ўрганилиши тарих, этика, фалсафа, политология, давлат ва Ҳуқуқ назарияси ва бошқа ижтимоий фанлар билимларига асосланади. Таълим жараёнида конституциявий Ҳуқуқ, давлат ва Ҳуқуқ назарияси, фуқаролик Ҳуқуқи, меҳнат Ҳуқуқи, оила Ҳуқуқи, экология Ҳуқуқи, маъмурий Ҳуқуқ, жиноят Ҳуқуқи, жиноят-ижроия Ҳуқуқи, жиноят-процессуал Ҳуқуқи, халкаро Ҳуқуқ ва бошқа фанлар буйича билимлар шаклланади. 1.2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари учун инсон Ҳуқуқларининг аҳамиятини белгилаб берувчи омиллар Инсон Ҳуқуқлари — мураккаб, серкирра тушунча бўлиб, у замонавий цивилизациянинг хал қилувчи қадриятларидан бири ҳисобланади. Унга ягона таъриф бериш қийин, чунки бу тушунча нафақат Ҳуқуқий, балки, фалсафий, сиёсий ва ахлоқий тушунчадир. Инсон Ҳуқуқларининг аҳамияти шундан келиб чиқадики, бу энг аввало, индивидга тегишли тушунча бўлиб, унинг эркинлиги жамият ва давлатда ўрнатиладиган ижтимоий ва Ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланади. Инсон Ҳуқуқлари асосий моддий ва маънавий курсаткичларга эришиш, уз кобилият ва истеъдодини амалга ошириш чорасидир. Инсон Ҳуқуқларида энг муҳим умумбашарий қадриятлар уз аксини топади ва улардан ҳар бир инсон кимлиги ва каерда яшашидан катъи назар (жинс, ирк, миллат ва хоказо) фойдаланиши лозим. Ушбу тушунчалар Ҳуқуқ устуворлиги, адолат, қонуннинг самарадорлиги, багрикенглик, плюрализм каби умуминсоний қадриятлар қаторида туради. Инсон Ҳуқуқлари умумбашарий бўлиб, ҳар бир инсонга тегишли ҳисобланади (халкаро хамжамият барча инсонларни тенг Ҳуқуқли деб тан олади), улар бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва ўзаро ухшашдир. Уларнинг кучи нафақат Ҳуқуқий нормаларда акс этиши, балки универсал ахлоқий норма ва умуман қонунчиликнинг ахлоқий асоси эканлигидадир. Умуман олганда, Ҳуқуқлар инсон ва жамият, индивид ва давлат ўртасидаги муносабатларни акс эттиради. Уз моҳиятига кура улар фуқаро ва давлат муно- сабатида миллий ва халкаро Ҳуқуқий тизимлар принциплари ва нормалари билан кайд этиладиган муносабатларни ўрнатувчи шартнома муносабатлари- нинг асосидир. Бундан ташкари, улар давлатда фуқаро (шахс) нинг макомини белгилаб, индивидга уз иродасига мувофик ҳаракат қилиш имконини яратиш- ни, маълум бир манфаатларга эга бўлишни ёки халкаро ташкилотлар ва давлат томонидан ҳимоя этилишини белгилаб беради. Инсоният томонидан умумбашарий дея англанган барча қадриятлар орасида инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари энг олдинги қаторда туради. Тараққиёт жараёнида икки ярим минг йил давомида англанган, шакллантирилган инсон Ҳуқуқлари замонавий тушунча ва замонавий шаклга эга булди. Бу тушунча- лар замонавий цивилизациянинг асосий қадриятлари сифатида келажакда хам халкаро муносабатлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб колаверади. Инсон Ҳуқуқларининг фалсафий тушунча сифатидаги аҳамияти шу билан белгиланадики, у асосий омили инсон бўлган гуманизм принципларига асосланган дунё курилиши, дунёкараш хакида тасаввур хосил килади. Демакки, унинг Ҳуқуқ ва эркинликлари инсоннинг жамиятдаги урни ва роли хакидаги фалсафий карашлардан келиб чиқади. Инсон Ҳуқуқларини жамиятдаги муносабат- ларнинг асоси бўлган инсоний қадриятлар тизими деб караш хам адолатли ҳисобланади. Шунингдек, инсон Ҳуқуқларини ижтимоий регуляторлар тизими, деб караш хам тўғридир. Инсон Ҳуқуқлари-Ҳуқуқий тушунча бўлиб Ҳуқуқий нормаларга асосланган шахснинг давлат ҳокимияти билан ўзаро муносабатлардаги урнини аниқлаб беради. Ички ишлар органлари ходимлари давлат вакиллари бўлиб, улар жамоат тар- тибини сақлаш буйича уз хизмат вазифасини бажариш давомида баъзан инсон Ҳуқуқларини чеклашга мажбур бўлиб коладилар. Ушбу муносабат билан ички ишлар органлари ходимлари учун «озодлик» ва «инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари» тушунчаларини ажратиб олиш жуда хам муҳим аҳамият касб эта- ди. Биринчи ҳолатда «озодлик» кенг фалсафий маънода тушунилиб, инсонга хос, уз хохиш иродасига мувофик ҳаракат қилиш имкони сифатида ишлати- лади. Озодлик шахс ва жамиятнинг шаклланиши ва ривожланишининг энг муҳим шарти ҳисобланади. Озодлик инсонга уз имкониятларини амал- га ошириш, жамият муваффакиятларига уз хиссасини кушиш имконини бера- ди. Инсон эркинлиги соф юридик маънода тушуниладиган конституциявий- Ҳуқуқий тушунча бўлиб, индивид-нинг қонун билан чекланган доирада объектив ва субъектив Ҳуқуқларини амалга оширишига тўғри келади. Шу уринда, ички ишлар органлари ходимлари инсон Ҳуқуқлари буйича ўрнатилган халкаро стандартлар, миллий қонунчиликда кузда тутилган меъёрлар доирасида иш тутишлари, қонунга риоя этишлари лозим. Шу билан боғлиқ равишда инсон Ҳуқуқларининг ички ишлар органлари ходимлари учун аҳамиятини белгилаб берувчи омиллар тўғрисидаги саволлар пайдо булади. Инсон Ҳуқуқларини ички ишлар органлари ходимлари томонидан урганиш зарурияти қуйидаги омиллар билан белгиланади: биринчидан, инсон Ҳуқуқлари маданияти ИИО ходимларининг касб махоратининг таркибий қисми ҳисобланади; иккинчидан, БМТ хужжатларига кура ИИО ходимлари инсон Ҳуқуқларини урганиш мажбурий бўлган давлат хизматчилари сирасига киради; учинчидан, ИИО ходимлари томонидан Ҳуқуқни амалда куллаш фаолия- ти уларнинг Ҳуқуқий онгини доимо ошириб боришни талаб килади ва инсон Ҳуқуқлари хакидаги билимлар бу жараённинг таркибий қисмидир; туртинчидан, ИИО ходимларининг барча фаолият турлари (жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, тезкор кидирув фаолияти) инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларга риоя қилишни талаб килади; бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси бажарилиши мажбурий ҳарактерга эга бўлган инсон Ҳуқуқлари буйича барча асосий шартномаларни ратификация килган; олтинчидан, Инсон Ҳуқуқлари буйича барча халкаро шартномаларнинг қоидалари ИИО ходимлари касбий фаолиятига бевосита боғлиқдир. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling