1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг Ҳуқуқий мазмуни ва аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet14/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

5.2. Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг Ҳуқуқий мазмуни ва аҳамияти
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг тинчлик, хавфсизлик ва давлат- лараро ҳамкорликни куллаб — кувватлаш ва мустахкамлаш максадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тўзилган эди. Инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари­ни ҳимоя қилиш унинг фаолиятида муҳим йуналиш ҳисобланади.
БМТнинг дастлабки эришган муҳим ютукларидан бири, бу Бош Ассамблея томонидан 10 декабрь 1948 йилда Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларация­сининг қабул қилиниши бўлган.
Ассамблея Декларацияни “барча халклар ва барча давлатлар томонидан бажарилишига интилишини таъминлаш вазифаси” эканлигини эълон килди. У бутун дунёдаги аъзо-давлатларни Декларацияда мустахкамланган Ҳуқуқ ва эркинликларни хурмат қилиш ва таъминлашга чакирди. Ҳар йили 10 декабр бутун дунёда Декларация қабул қилинган кун сифатида Инсон Ҳуқуқлари куни, деб байрам қилинади. Декларациянинг тарихий аҳамияти шундаки, у бутун дунёда тан олинган ва умумий бўлган Ҳуқуқ ва эркинликлар руйхатини ўзида мужассамлаштирган биринчи халкаро ҳарактердаги хужжатдир.
Декларацияда қуйидаги умум эътироф этилган инсон ҳуқуқларининг тулиқ руйхати келтириб утилган:
Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлар:яшашга бўлган Ҳуқуқ, эркинлик ва шахсий дахлсизлик Ҳуқуқи (3-модда); кулликнинг таъкикланиши (4-модда); қийноқларнинг таъкикланиши, инсон қадр-қимматини камситувчи ёки ноинсоний муомалар ва жазолашларнинг таъкикланиши (5-модда); ҳар бир инсоннинг Ҳуқуқий субъект була олишининг тан олиниши (6-модда); асосий Ҳуқуқларини бўзилишига сабаб бўлган ҳаракатларга қарши суд ҳимоясига бўлган Ҳуқуқ (7-модда); Ҳуқуқларни суд томонидан самарали тикланишига бўлган Ҳуқуқ (8-модда); узбошимчалик билан қамоқка олиш, ушлаб туриш ёки сургун қилишдан ҳимоя қилишга бўлган кафолат (9-модда); мустакил ва бетараф судга бўлган Ҳуқуқ (10-модда); айбсизлик презумпцияси, қонуннинг оркага кайтиш кучининг йуклиги (11-модда).
Инсоннинг уни ураб турган гурухи ва ташки дунё билан бўлган муносабатлари доирасидаги Ҳуқуқлари:
шахсий ҳаётга бўлган Ҳуқуқ (12-модда);
эркин кучиб юришга ва яшаш жойини эркин танлашга бўлган Ҳуқуқ (13-модда);
бошпанага бўлган Ҳуқуқ (14-модда); фуқароликка бўлган Ҳуқуқ (15-мод- да);
никох муносабатларида эркак ва аёлнинг тенг Ҳуқуқлилиги. Оиланинг жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилинишига бўлган Ҳуқуқ (16-модда); мулкка индивидуал ва ўзаро эгалик қилиш Ҳуқуқи (17-модда).
Диний эркинликлар, фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар: фикр, виждон ва дин эркинлиги (18-модда); эътикод эркинлиги ва уни эркин ифодалаш. Маълумотларга эркин эга бўлиш (19-модда); тинч йигилишлар ва ассоциациялар тўзиш эркинлиги (20-модда); уз мамла- катини бошқаришда иштирок этиш Ҳуқуқи; муайян муддатларда утказиладиган сайловларда иштирок этиш Ҳуқуқи (21-модда).

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling