1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


-мавзу: АСОСИЙ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА МАЗМУНИ


Download 1.26 Mb.
bet10/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

4-мавзу: АСОСИЙ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ВА МАЗМУНИ


4.1.Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг мазмуни ва моҳияти
Инсон Ҳуқуқлари моҳияти турли жихатлардан келиб чиқувчи инсон Ҳуқуқлари комплекс ижтимоий ходиса бўлиб, унда ижтимоий хакикат ва жамият онги- нинг турли хил шакллари бирлашади.
Инсон Ҳуқуқларининг ижтимоий-иқтисодий жихатининг моҳияти мав- жуд жамият ижтимоий-иқтисодий шартлари билан таърифланади. Улар меҳнат эркинлиги, шахс ривожланиши, яхши яшаш даражаси, инсоният ривожланишида- ги тараккийпарвар иқтисодий эхтиёжларни ва одамлар ижтимоий манфаатларини курсатади. Ва, бу инсон Ҳуқуқи моҳиятининг энг муҳим жихатларидан биридир.
Ҳуқуқий нуктаи назардан инсон Ҳуқуқлари моҳияти юридик категория ҳисобланади, халкаро норма ва давлат ички Ҳуқуқ нормаларида (конституциявий, маъмурий, фуқаро Ҳуқуқи, жиноий, жиноий процессуал ва бош.) кайд этилади. Турли инсон Ҳуқуқлари субъективдир. Бу дегани, юридик фанда ишлаб чиқилган субъектив Ҳуқуқ куринишлари, асосан, инсон Ҳуқуқларига хам тегишлидир.
Субъектив Ҳуқуқ — бу давлат тарафидан кафолатланган чора-тадбир, яъни мумкин бўлган (рухсат этилган) шахснинг хулкидир, унинг конституциявий макоми муҳим элементидир. Алоҳида субъектларга (алоҳида шахсларга, гурухларга, ижтимоий ташкилотларга ва хоказо) тегишли бўлганлиги учун бу Ҳуқуқ, субъектив деб аталади ва унинг амалга оширилиши субъектлар хохишига боғлиқ булади.
Хамма субъектив Ҳуқуқларнинг юридик тавсифи яна Ҳуқуқий нормалар фаолияти билан боғлиқдир ва Ҳуқуқий муносабатлардан ташкарида мавжуд була олмайди. Асосан субъектив ҳуқуқ юридик фактлар келтириб чицарган ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш жараёнидан келиб чицади.
Ҳар бир субъектив Ҳуқуқ, инсон Ҳуқуқлари хам, мураккаб тўзилишга эга, яъни элементлар, қисмларга бўлинган, ваколатлардан ташкил топган.
Ҳар бир инсон Ҳуқуқларининг юридик мазмуни аниқ Ҳуқуқка эгалик (Ҳуқуқий имкониятлар) ни акс эттиради. Уларнинг ўзаро алокаси алоҳида тўзилишни ташкил этади. Шуни кайд этиш керак-ки, инсон Ҳуқуқларини ташкил этувчи Ҳуқуқий имкониятлар одатий субъектив Ҳуқуқлар тўзилиши билан ухшашдир.
Шундай килиб, инсон Ҳуқуқларидан бошлаб субъектив Ҳуқуқ тўзили- ши хам бир нечта элементдан ташкил топган:
аниқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш (Ҳуқуқий хулк); ўрнатилган хатти-ҳаракатни жавобгар шахсдан талаб қилиш (Ҳуқуқий талаб). Инсон Ҳуқуқларига эга ҳар бир шахс, инсон Ҳуқуқларининг халкаро стандартларини эътироф этиши ва амалга оширилишини давлатдан талаб қилишга Ҳуқуқи бор;
керак бўлганда, уз талабларини (Ҳуқуқий-судлашиш) мажбурий йул билан амалга ошириш учун давлат органларига мурожаат қилиш. Х,ар бир инсон уз Ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун нафақат давлат органларига, балки халкаро таш- килотларига мурожаат қилиш Ҳуқуқига эга.
Инсоннинг шахсий Ҳуқуқи тушунчаси — бу субъектив Ҳуқуқ билан узвий боғлиқ бўлган, яъни инсон тугилганидан кулга киритадиган ва бевосита, объектив амалга ошириладиган, инсон табиатидан келиб чиқадиган хамда жамият ривожланиши жараёнидаги энг юкори ижтимоий қадриятлар ёки эхтиёжлардан бирини кондиришдир.
Шахсий (фуқаровий) Ҳуқуқ ва эркинликлар Ўзбекистон Конституция- сида биринчи уринга чиқарилган. Инсоннинг шахсий Ҳуқуқ ва эркинликла- рининг устуворлиги конституциявий тасдиқланган. Бундай йуналиш шахс мустакиллигини таъминлаш, индивидуал тушунча, унинг ривожланишида- ги ички йуналиш, шахснинг ўзини англаши максадида тўзилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида шахсий Ҳуқуқ ва эркинлик- лар қуйидаги тартибда белгиланган: яшаш Ҳуқуқи; (24-модда) шахсий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; (27-модда) шахсий эркинлик ва дахлсизлик Ҳуқуқи; (25-модда) шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оилавий ҳаётига арашишдан, уз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан ҳимояланиш Ҳуқуқига эга; (27-модда) ёзишмалар ва телефонда сузлашувлар сирини ошкор килмаслик Ҳуқуқи; (27-модда) турар жой дахлсизлиги Ҳуқуқи; (27-модда) ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш Ҳуқуқи; (29-модда) мулокот, тарбия, таълим ва ижод қилишда уз она тилидан фойдаланиш, тил- ни эркин танлаш Ҳуқуқи; (4, 42-моддалар) эркин равишда бир жойдан иккинчи жойга кучиш, келиш жойини ва яшаш жойини танлаш Ҳуқуқи; (28-модда) виждон ва диний эътикод эркинлиги Ҳуқуқи; (31-модда) фикрлаш ва суз эркинлиги Ҳуқуқи; (29-модда)
Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлар тартиби Конституцияда яшаш Ҳуқуқи билан бошланади. Бу асосий, инсоннинг табиий Ҳуқуқи, унинг хавфсизли- ги кафолатидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, давлат томони­дан инсон ҳаёти учун ижобий мухитни яратиш ва шахс шаънини ҳимоялаш мажбуриятини курсатади. Конституцияга бундай тарбиявий-ахлоқий омил- ларнинг киритилиши амалий маънога эга, яни шахс ғоясини жамиятнинг энг юкори қадрияти сифатида эътироф этади. Улим жазосини, олий жазо сифати- да бекор қилиниши, инсон Ҳуқуқларининг халкаро стандартлари, Республи­ка қонунчилигида ва амалиётида қўлланилаётганлигининг яккол тасдигидир.
Ўзбекистон Конституциясида ўрнатилган, Ҳуқуқ ва эркинликларнинг катта гурухи, шахс эркинлиги ва дахлсизлигини таъминлашга йуналтирилган. Ҳибсга олиш, қамоқда сақлаш факат суд қарорига биноан амалга оширила- ди ва суд қарори чиқарилгунча кадар гумонланувчи 72 соатдан ошмаган муд- дат давомида хибсда сақланишига йул қўйилиши мумкин. Х,ар ким шахсий ҳаётининг дахлсизлик Ҳуқуқига, шахсий ва оилавий сирлари дахлсизлигига, шахсий қадр-қиммати ва обрусининг дахлсизлик Ҳуқуқига эга. Бунга, ёзиш- малар, телефон сузлашувлари, почта, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир сақланиши, шунингдек уй-жой дахлсизлиги хам киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барчага суз ва фикр эркинлигига кафолат беради. Шу билан бир қаторда диний, ижтимоий ва миллий карама — қаршиликларни уйготувчи таргибот ва ташвикот ишларини қилишга, диний, иркий ва миллий устунликларга йул куймайди. Бу масалада хеч кимга нисбатан мажбурлов қўлланилмайди.
Шундай килиб шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлар шахс автономияси ва унинг ташки таъсирдан ҳимоясини таминлайди
Учта шарт амалда бўлгандагина шахс ўзини ҳимояланган хис килади: биринчидан, Конституцияда барча шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлар акс этган бўлиши керак;
иккинчидан, шахснинг ҳаётига ва эркинлигига таъсир қилувчи давлат ара- лашуви қонун билан аниқ белгилаб берилиши керак;
учинчидан, шахс унга нисбатан аралашувларга қарши самарали ҳимояси мавжудлиги, бу хам уз навбитида давлат органлари позициясини юмшатади.
Шахснннг шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси — бу давлатнинг барча органлари мажбуриятидир. Инсон уз ҳаётини ўзи белглашига ишони- ши ва шунга яраши килган ҳаракатлари учун ўзи жавоб беришини англаши керак. Одамда турли туман шахсий хусусиятлари бўлиши мумкин, лекин бу хеч бир вакт унинг давлат органлари билан муносабатларига таъсир килмаслиги керак. Шахсий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг ривожланиши ва мустахкамланиши- дан бутун жамият манфаатдордир.
Инсоннинг шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлари орасида яшаш Ҳуқуқи асосий уринни эгаллайди. Ўзбекистон Конституциясида “Яшаш Ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий Ҳуқуқидир. Тнсон ҳаётига суикасд қилиш энг огир жиноятдир” — деб айтилган (24-модда).
Инсон ҳаёти ҳар кандай ривожланган давлатда энг олий қадриятдир ва индивиднинг бирламчи Ҳуқуқидир. Яшашга бўлган Ҳуқуқнинг таъминла- ниши — давлатда демократиянинг кай даражада эканлигини белгиловчи асо- сий омил ҳисобланади. Унинг мавжудлиги бевосита бошқа Ҳуқуқ ва эркинликларнинг мавжудлигини таъминлайди. Агар инсон ҳаёти хавфнинг объекти булса у холда, шахснинг барча Ҳуқуқлари уз маъносини йукотади. Айнан, бар­ча Ҳуқуқлар тизимида яшаш Ҳуқуқининг юксак аҳамиятга эгалиги ҳаётнинг қадрияти сифатида мутлак мазмун касб этади. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки бу Ҳуқуқ ажралмасдир.
Яшаш Ҳуқуқи бир неча Ҳуқуқий воситалар мажмуи билан таъминлана- ди ва булар уз аксини асосий қонун ҳисобланган Конституцияда, соҳавий қонунчиликда топади.
Биринчидан, бу конституциявий кафолатлар яхши ҳаётни таъминлаш ва инсонни эркин ривожланишини, кам таъминланган фуқароларни давлат томонидан куллаб-кувватланишини ва бошқа ижтимоий ҳимоя кафолатини таъминлайдиган кафолатлардир. Қийноқка солинмаслик Ҳуқуқи ва бошқа шафкатсиз муносабат ва тазйикка дучор этилмаслик, хамда тиббий, илмий ва бошқа тажрибалардан ҳимоя; шахсий мулкка эга бўлиш Ҳуқуқи; меҳнат қилиш Ҳуқуқи, хавфсиз ва гигиенага жавоб берадиган шарт-шароитларда ишлаш, давлат томонидан ўрнатилган минимал микдордан кам булмаган иш хакини олиш; дам олиш Ҳуқуқи; ижтимоий таъминот олиш Ҳуқуқи; согликни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш Ҳуқуқи; тоза атроф-мухит Ҳуқуқи.
Иккинчидан, бу Ҳуқуқий нормалар инсон ҳаёти ва соглиги учун хавф солувчи моддалар (препаратлар), куроллар, механизмлар, физик кучларни қўлланилишига чегара белгилайди. Асосан, норматив-Ҳуқуқий актлар- дан Жиноят кодекси, Жиноят-процесуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс хакида гап бормокда.
Учинчидан, инсон ҳаёти ва соглиги учун зарар келтирадиган ёки шундай хавф тугдирадиган жавобгарлик чоралари. Бундай чоралардан аксарияти Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг махсус қисмида мустахкамланган, яъни касддан одам улдириш, касддан баданга огир тан жарохати етказиш, хавф остида колдириш. Ута хавфли жиноятлар бутун дунёга ва инсониятга хавф солувчи сифатида куриб чиқилади, яъни такикланган оммавий киргин куроллари ишлаб чиқариш ва таркатиш, уруш олиб боришнинг такикланган усул ва воситаларидан фойдаланиш, геноцид.
Санаб утилган Ҳуқуқий нормалар ҳаётга бўлган Ҳуқуқни таминловчи ҳаракатларнинг қонуний ёки қонуний эмаслигини белгилаш учун хам ишлатилади.
Эркинлик ва шахс дахлсизлиги Ҳуқуқи — инсон тугилиши билан кулга киритадиган энг муҳим Ҳуқуқлардан бири бўлиб, қонунга хилоф булмаган холда хохлаган фаолият юритиш Ҳуқуқидир. Конституциявий эркинлик Ҳуқуқи ижтимоий тухфалар ичида энг қадрли Ҳуқуқлардан бири бўлиб, нафақат шахс- нинг талабларини ҳар томонлама кондирадиган, шарт-шароитларини яратади- ган, балки жамиятнинг демократик ривожланишини таъминлайдиган Ҳуқуқдир.
Эркинлик Ҳуқуқи аниқ қонун-қоидалар комплексини уз ичига олиб, шахсий ҳаётда амалга ошириладиган (турар жой танлаш Ҳуқуқи, бир жойдан иккинчи жойга кучиш Ҳуқуқи, фаолият эркинлиги ва хоказо...), сиёсий ҳаётда (фикрлаш эркинлиги, суз эркинлиги ва хоказо.) ва касбда (меҳнат эркинлиги, ижод эркинлиги ва хк.) танланадиган имкониятларни акс эттиради.
Фанда бир нечта «эркинлик» тушунчаси ажратиб курсатилади: тор маъно- да — хибсга олиш ва қамоқда сақланиш оркали чекланадиган физик эркинлик; кенг маънода — индивидуал эркинлик, фуқаровий Ҳуқуқ тизимида куринадиган, энг кенг маънода — бутун инсон Ҳуқуқлари тизимида қўлланиладиган эркин­лик (бундай маънода «эркинлик» термини Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси мукаддимасининг биринчи абзацида қўлланилади.)
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги шахснинг индивидуал ҳаётига ташкаридан аралаш- масликни назарда тутиб, бунга физик (ҳаёт, инсон соглиги) дахлсизлик ва пси­хик дахлсизлик (ахлоқий, диний — шахс шаъни ва виждони). Шахсий дахлсизлик Ҳуқуқи — конституцияда мустахкамланган, ҳар бир инсоннинг субъек- тив Ҳуқуқи хамда унинг эркинлиги ва хавфсизлигига кимнингдир ноқонуний тазйикидан давлат ҳимоясидир.
Эркинлик ва шахсий дахлсизлик Ҳуқуқини давлат институтлари таъмин- лайди. Унинг амалга оширилиши, ҳимоя ва Ҳуқуқ нормалари билан кафолат- ланиши даражаси Ҳуқуқий давлат шаклланишида керакли дебоча бўлиб хиз- мат килади ва давлатнинг Ҳуқуқий режимни демократиялашганлик даража- сини курсатади.
Ҳар бир кишига виждон эркинлиги, эътикод эркинлиги, индивидуал эътикод ёки купчилик билан хохлаган динга эътикод қилиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик кафолатланади.
Кундалик ҳаётда виждон тушунчасининг ягона маъноси йук. Ҳар хил одам- лар (турли ёшга ва ижтимоий катламга тегишли) бу тушунчага ҳар хил маъно беришга уринадилар. Бизнинг назаримизда, ушбу тушунчани ҳарактеристи- касини уйгун тарз ёритадиган таърифлардан бир нечтаси келтирамиз.
Виждон — бу ахлоқий онг, яхши ва ёмонга ички ишонч, хатти-ҳаракатларини тарбиявий жихатдан бахолаш; уз хатти-ҳаракатларига ахлоқий жавобгарлик онги; одоб ва ахлоқ билан ўзини тута билиш кобилиятини курсата олишдир. Ушбу тушунчанинг мазмун ва моҳияти куп кирралигидан келиб чиқкан холда бу термин ҳар хил соҳаларда уз таърифини топган: ижтимоий-тарбиявий, фал- сафий, Ҳуқуқий ва одоб-ахлоқий.
Ҳуқуқий мезонда виждон тушунчаси, «виждон эркинлиги» тушунчаси билан бирга келади, Худога бўлган муносабатда, иймон келтириш эркинли­ги — хохлаган динга эътикод қилиш имконияти, динга бетараф муносабат­да бўлиш ёки динни рад этадиган, хеч қайси динга ишонмаслик Ҳуқуқи каби тушунчалар билан курсатилади.
Виждон эркинлиги — фуқаро томонидан турли диний қадриятлардан бирини танлаш эркинлигини ўзида акс эттиради, хамда, унинг эътикод эркинлигидан фарқи, диний ва динсиз маънавий қадриятлардан бирини танлаш эркинлигидир.
Виждон ва эътикод эркинлиги қуйидагиларни уз ичига олади:
биринчидан, фуқароларнинг қайси динга мансублигидан катъи назар, тенг Ҳуқуқли эканлиги, диний эътикоди фуқаровий Ҳуқуқини чегаралашига ва диний карашлардан жанжал ва кура олмасликни келтириб чиқаришга йул куймайдиган тенглик;
иккинчидан, диний, атеистик рухдаги бирлашмаларни давлатдан ажратиш;
учинчидан, замонавий куринишдаги давлат тизими, қонун олдида дин- нинг ва диний бирлашмаларнинг тенглиги;
Дин эркинлиги, фуқаро уз шахсий жавобгарлиги ва давлат томонидан маж- бурланмасдан диний муаммоларини хал қилишни англатади. Унда алоҳида шахснинг Ҳуқуқи мужассамлашган давлат тарафидан аралашмаслик, диний карашларга ва уларни таркатишга нисбатан давлат томонидан кайд этилган нормалар натижасида амалга оширилади; дин эркинлиги Ҳуқуқи алоҳида шахс- нинг давлат чегараларисиз уз диний фаолиятини мустакил амалга оширишни уз ичига олади. Атеистлар ва динга уз муносабатини шакллантирмаган шахс­лар уни қабул этиш ёки рад этишига мажбурланмайди.
Фикр ва суз эркинлиги Конституциявий Ҳуқуқнинг энг муҳимидан бири.
«Фикр эркинлиги» ва «суз эркинлиги» тушунчаларини бирма-бир куриб чиқамиз. Фикр эркинлиги — бу инсоннинг табиий уолатидир. Фикр эркинли­ги ғоя эркинлиги билан узвий боғлиқдир. Фуқаровий жамиятида хеч ким ўзи хохламаган холда унга бирон бир ғоя ёки фикрларларни сигиштира олмайди. Фикр эркинлиги уз навбатида идеологик эркинлик билан боғлиқ.
Эркин фикр — бу инсонга тугилганида бериладиган хусусиятдир. У бу оркали турли вокеа ходисаларга уз карашларини ифодалайди ва шаклланти- ради. Ташки оламга бўлган шахснинг субъектив муносабати ва карашлари бу унинг ҳаётини бир қисмидир ва унинг такрорланмаслигини белгилайди. Фикр эркинлиги шахснинг ички психологик ижтимоий ва сиёсий жараённинг ажралмас бир қисмидир.
Фикр одамнинг аклий фаолиятининг махсули сифатида, уни ураб турган оламга нисбатан муносабатини ва уни кандай англаганини акс этади. Биз фикр эрклигисиз ҳаракатимиз эркинлигини тасаввур кила олмаймиз. Бу икки тушун­ча бир бири билан чамбарчас боғлиқ ва ажралмасдир. Фикр эркинлиги хеч канака қонуний йул билан чекланиши мумкин эмас, лекин маълум бир консти- туциявий тизимни, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш максадида бу каби айрим чекловларга йул қўйилиши мумкин.
Фикрни ва карашларни айтишга ёки айтмасликка мажбурлаш бу инсон Ҳуқуқ ва эркинлигининг купол бўзилиши ва давлатдаги мутаносибликнинг бўзили- ши ҳисобланади ва жиноий ва бошқа жазо турларининг қўлланилишига олиб келади. Ҳокимятни куч билан эгаллашга каратилган фикрлар билан чиқкан шахсларга нисбатан бу масалада жиноий ва маъмурий жазо сифатидаги чеклов- лар қўйилган. Бундан ташкари бу каби фикрлар диний, иркий ва сиёсий хавф- сизликка каратилган булса хам уларга нисбатан жазо чоралари мавжуд.
Суз эркинлиги — инсонниг энг асосий конституциявий Ҳуқуқларидан бири. Иқтисодий, сиёсий караш ва фикрларнинг хилма-хиллиги ҳаётга фун- даментал демократик тамойилларнинг кириб келишига замин яратмокда ва туртки булмокда.
Суз эркинлиги бир нечта элементлардан ташкил топган: биринчидан, ҳар бир инсоннинг эркинлиги уз фикрини, ғоясини, уйлари- ни ошкора гапира олади.
иккинчидан, нашр эркинлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари цензура- дан эркинлиги, ахборот олиш Ҳуқуқи, маълумот манбаига кира олиш Ҳуқуқи.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига кура ҳар бир айбланувчи унинг айбдорлиги тасдиқланмагунча, қонунда кайд этилгандек ва суд қарори ишга тушмагунча айбдор ҳисобланмайди. Бундай Ҳуқуқ айб- сизлик презумпцияси деб аталади.
Хакикат ўрнатилмагунча, айбсиз шахс айбдор деб тан олинмаслигини кафо- латидир. Хакикатни кидириш — суриштирув органлари, тергов олди суриш- тируви, прокуратура ва суд мажбуриятидир. Хакикат айблов хукми асосида куриниши керак.
Айбсизлик презумпциясининг мазмуни қуйидаги ўрнатилган Ҳуқуқий тизим билан очилади:
жиноят содир этган шахснинг айби тортишувсиз тасдиқланган ва ўрнатилган қонуний акт тўзилган бўлиши керак;
айбдор сифатида жалб этиш қарори, айблов хулосасида, айблов тасдигига нисбатан хамма шубхалар, айбланувчи фойдасига хал қилинади;
суд, прокурор, терговчи ёки тергов олиб бораётган шахс, қонун томони- дан курилган ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив чораларни курган холда, жавобгарликни нафақат юмшатувчи, балки огирлаштирувчи ҳолатларини хам аниқлаши керак;
исботлаш жавобгарлиги айбланувчи буйнига қўйилмайди; айбланувчи ва бошқа иштирокчиларни куч ишлатиш, зурлаш, куркитиш ва бошқа ноқонуний йуллар билан сурок қилиш такикланади;
айбланувчи томонидан уз айбини тан олиниши, факатгина иш буйича мав- жуд исботлар тупламини тасдиқлаган холда қабул қилинади;
ҳар кандай далиллар суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи учун олдин- дан ўрнатилган кучга эга эмас;
айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган процессуал Ҳуқуқлар буйича ҳимоя Ҳуқуқи берилади;
терговни амалга оширувчи шахс, судя, прокурор, терговчи айбланувчига қонун билан белгиланган воситалар ва усуллар оркали ўзига қўйилган айблар- дан ҳимояланиши ва шахсий мол-мулкига бўлган Ҳуқуқни ҳимоя қилиши қонун билан кафолатланган;
судланувчининг жиноят содир этганлиги айби суд тергови жараёнида исбот- ланмаган булса суд хукми тахминларга асосланмаган холда чиқарилиши керак;
ҳар бир жиноят одил жазога тортилиши ва унга нисбатан қонуннинг тўғри қўлланилиши лозим ва айбсизларни жиноий жавобгарликка тортилишига йул қўйилмайди;
хеч ким қонунда белгиланган ҳолатлардан ташкари айбдор сифатида жалб қилина олмайди.
Инсон, унинг Ҳуқуқлари ва эркинлиги энг олий неъматдир. Инсон Ҳуқуқ­ларини тан олиш, ҳимоя қилиш — давлатнинг мажбуриятидир.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling