1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари концепцияси хозирги ривожланиши боскичининг хусусиятлари


Download 1.26 Mb.
bet7/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

2.3. Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари концепцияси хозирги ривожланиши боскичининг хусусиятлари
Дозирги кунда давлатлар, шу жумладан мустакил Ўзбекистоннинг ривож- ланиш тарихи шахс Ҳуқуқ ва эркинликлари институтининг ривожланиши ва такомиллашуви билан чамбарчасдир. Инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари ижти- моий муносабатларнинг ривожланиш даражасига фаол таъсир курсатувчи қадриятлар йуналишидир. Улар инсон ва умуман, жамиятнинг ҳар томонла- ма ривожланишига кулай шарт-шароит яратиш оркали давлатнинг алоҳида шахслар билан ўзаро муносабатлари даражасини белгилаб беради.
Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқлари концепциясининг вужудга келиши ва ривож- ланиши давлат мустакиллигининг кулга киритилиши билан бевосита боғлиқдир. Бунда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг умумэътироф этилган халкаро андо- залари соҳасини объектив таҳлил этиш хамда уларни миллий қонунчиликка имплементация қилишнинг аниқ имконияти пайдо булди.
Дозирги кунда мустакил давлатлар доирасида инсон Ҳуқуқлари концепция­си борасида тупланган тарихий тажрибани урганиш ва куллаш учун шарт-шароитлар яратилмокда. Эслаш жоизки, мустакил Ўзбекистон кушилган биринчи халкаро хужжат Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ҳисобланади.
Албатта, инсон ва фуқаро Ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳар кандай декларацияни Ҳуқуқий давлат шароитида амалга оширишгача — масофа узок, аммо тарих- нинг курсатишича, максадга эришиш йулини белгилаб берувчи бундай декла- рациясиз талаб қилинган даражадаги Ҳуқуқий хакикатга эришиш йули ундан хам узокдир. Ушбу муносабатда Ўзбекистон Республикаси ўзини Ҳуқуқий демо- кратик давлат ва халкаро хамжамиятнинг ажралмас қисми сифатида эътироф этган холда тарихида илк бор конституциявий даражада инсон, унинг Ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эълон килди. Давлат инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлигидан келиб чиқкан холда шу оркали инсон ва фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш буйича давлат ички ва халкаро мажбуриятларни уз зиммасига олади.
Ўзбекистон Республикасининг хозирги ривожланиш боскичлари инсон ва фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизи- мини доимий равишда такомиллаштириб борилаётганлиги билан таърифла- нади. Мустакиллик йиллари инсон Ҳуқуқлари ғояси жамоатчилик онгидан мустахкам урин олди ва шу йиллари мамлакатда амалга оширилган умумий демократик жараёнлар билан қонуний богланган. Ўзбекистон Республикаси- нинг Президенти Ислом Каримов рахбарлигида мамлакат гуманитар соҳада жаҳон хамжамиятининг асосий стандартлари (андозалари)ни қабул килди, инсон Ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш буйича ўзига мажбурият олди, бу Ҳуқуқлар табиий ва ажралмас эканлиги, инсонга тугилганидан бошлаб мансублиги, барчага, аввало давлат ҳокимиятига бирдек амал қилиши, улар- нинг хеч бир тускинликсиз амалга оширилишининг кафолатланиши шартли- гига кушилди.
Ўзбекистон, Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оши- ра туриб, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари принципларига мувофик миллий тизимда боскичма-боскич шакллантирди.
Ўзбекистон ички ва ташки сиёсат соҳасида янгиланиш ва тараққиётнинг уз мустакил йулини танлади. Мамлакат универсал халкаро ташкилотларга, шунингдек етакчи минтакавий халкаро ташкилотларга аъзо булди ва улар фаолиятида фаол катнашди, улар ичида БМТ ва унинг ихтисослашган муас- сасалари асосий ҳисобланади. Бундан ташкари, Ўзбекистон инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий халкаро хужжатларга кушилди. Мустакиллик даврида Ўзбекистон сиёсатида инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асо­сий принциплар шаклланди. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишда миллий манфаатларнинг устуворлиги;
иккинчидан, демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг тадрижийли- ги ва боскичма-боскичлиги;
учинчидан, уз халкаро мажбуриятлари билан умумэътироф этилган демо­кратия ва инсон Ҳуқуқлари принципларига содиклик;
туртинчидан, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, инсон Ҳуқуқлар соҳасида халкаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ушбу принципларга асосланиб мамлакатда халкаро стандартларни инсон Ҳуқуқ ва эркинликларига жорий этиш амалга оширилмокда. Таъкидлаш жоиз- ки, Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ва механизмла- рини ривожлантириш асосий масала -инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро мажбуриятларга огишмай риоя қилиш ва демократик Ҳуқуқий давлат куриш максадида амалга оширилади.
Мустакиллик йиллари мамлакат парламенти томонидан инсон Ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш соҳасига тааллукли 15 та кодекс ва 500 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Асосий қонунчилик хужжатларидан қуйидагиларни алоҳида кайд этиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”; “Конститу­циявий суд тўғрисида”; “Сиёсий партиялар тўғрисида”; “Бола Ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”; “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”; “Ахборот олиш эркинлиги ва кафолатлари тўғрисида”; “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”; “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”; “Аёллар- га кушимча имтиёзлар тўғрисида”; Фуқароларнинг Ҳуқуқ ва эркинликларни бузадиган ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”; “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”; “Фуқаролар сайлов Ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”; “Адвокатура тўғрисида”; “Одам сав- досига қарши курашиш тўғрисида” ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидан.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг амалий тизими мавжуд ва уларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий Ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунлар киради.
Инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг негизи — мамлакатимиз- да инсон ва фуқаро Ҳуқуқ ва эркинликларининг юридик кафолати бўлган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси зиммага олган халкаро мажбуриятлари ижроси- ни бажарилиши юзасидан уз вактида ҳисобот беради. Ўзбекистон 1998 йил- дан бошлаб БМТнинг тегишли Қўмитасига мунтазам равишда миллий маъ- рузалар жунатиб туради. Мустакиллик йиллари Конвенция ва Пактларнинг бажарилиши тўғрисида 30 дан ортиқ миллий маърузалар тайёрлаб жунатилди.
Мамлакатда қонунчилик асослари яратилиши билан параллел равишда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институцио- нал расмийлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу жара- ёнда давлат асосий ташаббускор булди. Инсон Ҳуқуқлари буйича БМТнинг Иккинчи Жаҳон конференциясининг (Вена, 1993 й.) ҳар бир мамлакатда инсон Ҳуқуқлари институти ташкил қилиш буйича чакиригига жавобан Ўзбекистонда қуйидаги демократик институтлар ташкил этилди:
- Конституциявий суд;
- Олий Мажлиснинг Инсон Ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман);
- Ўзбекистон Республикасининг Инсон Ҳуқуқлари буйича Миллий маркази;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Амалдаги қонунчилик хужжатлари мониторинги институти;
- Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилот­лар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буйича Қўмитаси. Ўзбекистонда инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат
тизимидан ташкари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи нодавлат ташкилотларнинг ривожланишига хам катта аҳамият берилмокда. Улардан қуйидагиларни ажра- тиб курсатиш мумкин: “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини урганиш мар­кази, Судьялар ассоциацияси ва Адвокатлар палатаси, Хотин-кизлар Қўмитаси ва бошк. Мамлакатимизда хаммаси бўлиб 5000 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар руйхатга олинган.
Ўзбекистондаги миллий институтлар ва нодавлат ташкилотлар турли халкаро ташкилотларнинг вакиллари билан узвий ҳамкорликда ахборот-маърифий фао- лият буйича катта ишларни амалга оширмокдалар. Ўзбекистонда ҳар йили инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар ва ушбу соҳадаги асосий халкаро стандартлар буйича 50 дан ортиқ семинар-тренинглар, укув курсла- ри, конференциялар, давра сухбатлари утказиб келинмокда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг барча мактаблари ва олий таълим муассасаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ”Инсон Ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти” кафедрасида “Инсон Ҳуқуқлари уму­мий назарияси” фани укитилади. Ушбу кафедра базасида 2011 йилда “Инсон Ҳуқуқлари буйича ресурс маркази” очилди ва бу ерда ички ишлар идоралари тингловчилари, курсантлари ва ходимлари ўртасида инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги билимларни таргиб қилиш борасида ҳар томонлама ва кенг микёсдаги ишлар олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси сайтида Ресурс марказига багишланган алоҳида сахифа ажратилган.
Бундан ташкари, давлат институтлари ахборот-маърифий доирада илмий- ноширлик ишларини амалга оширадилар. Ўзбекистоннинг инсон Ҳуқуқлари муаммолари билан шугулланаётган барча вазирлик ва идоралари узларининг хусусий босма нашрларига эга бўлиб, уларнинг сахифаларида бу масалага усту- вор аҳамият берилади. Даммаси бўлиб 20 дан ортиқ ихтисослашган юридик газета ва 5 та журналда инсон Ҳуқуқлар муаммоси ёритиб борилади. Инсон Ҳуқуқлар буйича Миллий марказ томонидан узбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиладиган “Демократлаштириш ва инсон Ҳуқуқлари”, “Ижтимоий фикр. Инсон Ҳуқуқлари” журналлари етакчи нашрлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида ижтимоий сиёсатни амалга оширишда аёллар ва болаларга алоҳида эътибор каратилмокда. Хусусан,
1997 йилнинг Ўзбекистон Республикасида Инсон фаровонлиги йили; 1998 — Оила йили; 1999 — Аёллар йили; 2000 — Соглом авлод йили; 2001 — Аёллар ва болалар йили; 2002 — Карияларни куллаб-кувватлаш йили; 2007 — Ижтимоий ҳимоя йили; 2008 — Ёшлар йили; 2010 — Баркамол авлод йили; 2011 — Кичиқ бизнес ва хусусий тадбиркорлик; 2012 — Мустахкам оила йили деб ата- лиши шундан далолат беради.
Шунингдек, нодавлат ташкилотлари фаолиятида хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Ўзбекистон учун хосдир. Мамлакатда руйхатга олинган нодавлат ташкилотларининг ярмидан ортиги хотин-кизларга тегиш- ли ёки аёллар томонидан бошқарилади.
Инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро хужжатларни урганиш ва амалда куллаш борасида Ўзбекистон Республикаси бу соҳада давлат фаолиятининг йуналишлари ва шаклларини тўғри белгилаб олиш имкониятини бермокда. Халкаро кон- венциялар бир қанча зарур вазифаларни бажариб, давлат томонидан инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари кандай асосий йуналишлар буйича кафолатланганли- гини аниқлайди. Уларга қуйидагилар киради: консультатив функция — инсон Ҳуқуқларини таъминлаш қоида ва стандартлари; тузатиш киритиш функци- яси — инсон Ҳуқуқларини амалга оширишнинг Ҳуқуқий ва ташкилий меха- низмларини такомиллаштириш; превентив функция — инсон Ҳуқуқлари бўзи- лишининг олдини олиш; назорат функцияси — давлатнинг инсон Ҳуқуқларига риоя қилишга доир маъруза ва ҳисоботларини, инсон Ҳуқуқларининг бўзили- шига доир мурожаатларни куриб чиқиш; давлатга ёрдам курсатиш функцияси -моддий, Ҳуқуқий, методик, техник ва хоказо.
Ўзбекистон Республикаси учун инсон Ҳуқуқлари буйича мажбурий бўлган асосий халкаро хужжатларнинг аҳамиятига оид масаланинг таҳлили, инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратишга ёрдам бер- ганлигини курсатди, ва айникса:
биринчидан, халкаро стандартларни миллий қонунчилик ва Ҳуқуқни куллаш амалиётига боскичма-боскич имплементация қилишнинг ўзига хос модели яратилди1;
иккинчидан, инсоннинг конституциявий Ҳуқуқ ва эркинликларига риоя эти- лиши хамда парламент мониторинги ва Ҳуқуқ ва эркинликларга дахлдор ижро ҳокимияти органлари устидан назоратни хам уз ичига олган халкаро норма ва принципларнинг бажарилиш мониторингининг миллий тизими шакллантирилди;
учинчидан, халкаро стандартлар ва талабларга асосланган холда қонунчилик, ижроия ва суд органлари томонидан инсон Ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш буйича кумаклашадиган кушимча миллий институтлар ташкил қилинди;
туртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратурада ўзининг худудий таркибий бўлинмаларига эга бўлган инсон Ҳуқуқлар буйича махсус бошқармалар ишлаб турибди;
бешинчидан, инсон Ҳуқуқлари масалалари буйича мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, урта махсус ва олий таълим уку в муассасалари талабалари,
(Масалан, улим жазосини бекор қилиш тўғрисида халкаро стандартлар ва 2008 йили «Хабеас корпус» института киритилгач, жамият, суд-Ҳуқуқ тизими, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бутун ахоли бу узгаришларга уч йил тайёргарлик курди) тегишли институтлар, марказлар, малака ошириш курслари доираси- да инсон Ҳуқуқлари соҳасида уз билим даражасини ошираётган давлат хиз- матчилари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизими ходимлари, педагоги­ка, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларини уз ичига олган таълим тизими шакллантирилди;
олтинчидан, Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб, ҳар йили инсон Ҳуқуқ- ларининг муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жихатларини хал қилишга багишланган амалиёт киритилди. Масалан, агар 1997 йилини инсон Ҳуқуқ ва манфаатларига багишланган булса, 1999 йил — аёллар Ҳуқуқларига, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга багишланди, 2005 йил — согликни сақлаш, 2006 йил — хайрия ва тиббиёт ходимларига, 2007 йил — ахолини ижтимоий ҳимоя қилишга, 2010 йил — баркамол авлодни ҳимоя қилишга ва 2011 йил — кичиқ бизнес ва тадбиркорликни куллаб-кувватлашга багишланди;
еттинчидан, Ўзбекистонинг БМТ олдида турли тоифадаги фуқароларнинг Ҳуқуқлари буйича мамлакатнинг халкаро мажбуриятларини уз вактида бажар- ганлиги тўғрисидаги миллий маърузанинг тайёрланиши ва жунатилишида ифодаланадиган халкаро талабларга жавоб берадиган ҳисобот бериш тизи- ми шаклланди;
Ўзбекистон умумэътироф этилган халкаро хужжатларнинг қоидаларини бажариш доирасида ўзининг сиёсий, иқтисодий ва суд-Ҳуқуқ тизимини янада ривожлантириши, инсон Ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун ҳар томонлама кулай шарт-шароитлар яратишини давом эттириш лозим.
Шундай килиб, Ўзбекистоннинг инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги куплаб халкаро хужжатларга кушилиши, шахснинг Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халкаро Ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида мустахкамланган инсон Ҳуқуқларини хурмат қилиш, унга риоя этиш ва ҳимоя қилишга интилиш, шунингдек инсониятнинг ушбу соҳада туплаган тажриба- ларидан фойдаланиш, инсон Ҳуқуқларини таъминлашнинг оптимал механизм- ларини яратиш борасидаги муаммоларига жиддий муносабатидан дарак беради.


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling