1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


«Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг методлари, тизими ва аҳамияти


Download 1.26 Mb.
bet4/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

1.3. «Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг методлари, тизими ва аҳамияти
Замонавий дунёнинг ривожланиши ўзига инсон Ҳуқуқлари муаммосининг ечилишини уйгунлаштириб келмокда. Уларнинг юксак қадриятини тан олиш ва уларга амал қилиш давлатларнинг ички ишларида демократизмнинг рамзи- га айланиб колди ва бу эса, давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг цивили- зациялашганлигининг англатади. Бу хол қонунийдир ва тушунарли. Инсон Ҳуқуқлари ўзида сайёрамизнинг глобал муаммоларини, яъни, ядровий хавф
ва экологик йук бўлиб кетиш, каби омилларни хам акс эттиради. Бу тушунчалар умумбашарий эзгулик, одиллик, озодлик, тенглик, демократизм, мехрибонлик тушунчаларини акс эттириб, шахснинг давлат билан муносабатларида усту- вор уринни асос килиб олди.
Ҳуқуқий давлат — бу инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги халкаро стандартлар буйича яшовчи, тегишли қонунларга эга бўлган, самарали давлат тизимига эга, ва инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари хакида аниқ маълумотга эга, энг муҳими шу Ҳуқуқларга эхтиёж сезадиган фуқароларга эга давлатдир. Давлат, унда инсон Ҳуқуқлари қанчалик даражада тан олиниши, амал қилиниши, ва ҳимоя этилишига караб, шунчалик Ҳуқуқий деб аталиши мумкин. Бу жихатдан инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги билимлар катта аҳамиятга эга. Ушбу курсни укитиш фанниинг илмий методларига асосланган бўлиши керак. Шу сабабдан асосларни билиш ва объектив билим олишининг шарти бўлган методларни тўғри куллаш катта аҳамиятга эга. Уз навбатида умумий ва хусусий методлар ажратилади. Умумий методлар асосида табиат, фикрлаш ва жамиятнинг умумий ривожланишига доир қонуниятлар ётади. Инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари масалаларини урганишда эса уз ҳарактерига кура хусусий бўлган методлар хам қўлланади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) тизимли метод, бунда инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари масалаларини урганиш бир-бирига боғлиқ шахсий Ҳуқуқ ва эркинликлардан иборат бутун бир тизим сифатида курилади;
2) тарихий метод, бунда инсон Ҳуқуқлари тарихий ривожланиш оркали куриб чиқилади. Шуни таъкидлаш керакки, тарихийлик бу доимий ривожла- нишда бўлган ходисага бахо беришдир;
3) циёсий метод, тушунча ва ходисаларнинг умумий ва фарқли жихатларини аниқлашдир;
4) социологик метод, бу маълумот йигиш ва таҳлил методидир. Бундай метод- да турли суровномалар (оммавий суровнома, интервью, эксперт суровномаси ва бошқалар) утказилади. Олинган маълумотни таҳлил қилиш-статистик гурухлардан фойдаланиш, индекслаш ва бошқалар;
5) мантиқий метод — бу инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари масаласини мантикий таҳлил қилишга каратилгандир. Улар ҳар кандай фан соҳаси учун зарур бўлган шаклларда баён этилади ва инсон Ҳуқуқларини урганишга хам тааллуклидир.
Юкорида курсатилаган методлардан ташкари хам бошқа методлардан фойда- ланилади. Курсатилган методлар айни инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари назария- сини урганишда кенг қўлланади. Ушбу курсни укитиш давомида биз ИИО ходимлари фаолиятида инсон Ҳуқуқларини амалда тадбик этишда кул келиши лозим бўлган дарслик тўзилишидан фойдаланамиз. Фаннинг тўзилишига ИИО ходимлари инсон Ҳуқуқларига амал қилиш борасида уз касбий мажбуриятларини бажариш давомида керак буладиган, энг муҳим масалалар киритилган. Уларга энг аввало, «Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг предмет ва вазифала- ри, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари учун инсон
Ҳуқуқларининг аҳамиятини белгилаб берувчи омиллар, фаннинг методлари, тизими ва аҳамияти, каби қисмлар киради. Дарсликни тўзилишини кейинги қисми инсон Ҳуқуқлари назариясининг ривожланиш боскичларини куриб чиқишга каратилган замонавий инсон Ҳуқуқлари концепциясининг тари­хий илдизларини урганишдир. Бунинг давоми сифатида инсон Ҳуқуқлари ва шахснинг Ҳуқуқий ҳолатини урганиш ва асосий инсон Ҳуқуқларининг мазмунини куриб чиқиш ётади. Инсон Ҳуқуқлари соҳасидаги стандартлар ва уларнинг тизими Ўзбекистон қонунчилигида кандай уз аксини топганли- ги хам урганиб чиқилади.
Кейинги қисмда инсон Ҳуқуқлари буйича миллий институтларни урганиш, уларнинг таснифи, тушунчаси, ва унинг ўзига хос томонларини урганишга каратилган, шунингдек, Ўзбекистонда яратилган инсон Ҳуқуқлари кафолатларининг механизми урганиб чиқилади. Бунинг мантикий давоми сифатида инсон Ҳуқуқларининг халкаро ҳимоя кафолатлари механизми, жумладан БМТ ва бошқа халкаро минтакавий ташкилотларнинг инсон Ҳуқуқлари ҳимояси буйича тизими куриб чиқилади. Ўрганилаётган фан тўзилишида инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро стандартларда Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ажратилган урин алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолиятига доир умумий халкаро хужжатлар, жамоат тартибини сақлашда мансабдор шахсларга юклатилган юридик қоидаларнинг кучи, шунингдек, Ўзбекистон Руспубликасининг инсон Ҳуқуқлари буйича халкаро ҳамкорлиги масалалари ўрганилади. Қийноқка қарши конвенциянинг ички ишлар органлари фаолиятида- ги аҳамиятини ҳисобга олган, мазкур дарсликда Қийноқка қарши кураш тўғрисидаги конвенциянинг ўрганилишига алоҳида урин ажратилган. Шу билан бирга, мазкур Конвенциянинг ички ишлар органлари ходимлари фаолиятидаги урни ва аҳамиятига доир масалалар хам ўрганилади.
«Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг аҳамияти шунда намоён буладики, инсон Ҳуқуқлари куп томонлама масала сифатида ижтимоий фанлар томонидан ўрганилади. Чунки, инсон уз фаолиятининг турли кирралари буйича ижтимоий фанларнинг тадқиқот предмети ҳисобланади.
«Инсон Ҳуқуқлари умумий назарияси» фани ижтимоий фанлар орасида алоҳида уринга эга ва уз моҳиятига кура юридик фан ҳисобланади, чунки, индивиднинг давлат, ва турли ташкилотлар, жумладан, халкаро ташкилотлар билан Ҳуқуқий муносабатини урганади. У инсон Ҳуқуқларига тегишли бўлган турли Ҳуқуқ соҳалари билан ҳамкорликка киришади. Бундан ташкари бу фан фалсафа, политология, социология, психология, иқтисод ва бошқа фан- лар тизимига хам киради.
Инсон ҳуқуқлари ва юридик фанлар. Ҳукукшунослик инсон Ҳуқуқларини амалга оширишнинг юридик жихатларини урганади. Бошқа суз билан айтганда юридик фанлар инсонни у давлат-Ҳуқуқий муносабатларга, турли ижтимоий алокаларга киришганда урганади. Уларга моддий ва процессуал Ҳуқуқларни киритиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари ва фалсафа. Фалсафа — бу табиат, онг ва жамиятнинг умумий ривожланиш қонуниятлари хакидаги фандир. Бу — онг ва борликнинг умумий принциплари хакидаги билимлар тизимидир. Ижтимоий ходисалар тизимида инсон Ҳуқуқларининг моҳияти, қўлланиши, табиатини урганиш, шубхасиз фалсафий асосларга хам эга.
Инсон ҳуқуқлари ва политология. Политология сиёсий жараёнлар, сиёсий бирлашмалар, сиёсий ва давлат ҳокимиятига эришишининг йулларини, шахс, давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатларни урганади. Полито­логия инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари масаласини сиёсий муносабатлар оркали урганади.
Инсон ҳуқуқлари ва социология. Социология — бу жумладан глобал (бутун жамият) ва хусусий ижтимоий тизимларнинг ривожланиши, иш юритишига доир қонуниятларни урганувчи фандир. Социология турли ижтимоий ходисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва инсонлар ижтимоий хатти-ҳаракатининг умумий қонунуниятларини урганади. Инсон Ҳуқуқ ва эркинликлари хам социологиянинг объекти ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари ва ицтисодий фанлар. Иқтисодий фанлар: ишлаб чиқариш муносабатлари, хўжалик ҳаётини ташкил этиш, хўжалик соҳалари, меҳнат муаммолари, молия ва бошқаларни урганади. Иқтисод ва инсон Ҳуқуқлари тўғрисидаги фаннинг якин муносабати инсон Ҳуқуқлари ва иқтисод ўртасидаги боғлиқликни очиб беришга хизмат килади.
Инсон Ҳуқуқлари муаммоси бошқа фан соҳалари томонидан хам ўрганилади.
Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, «инсон Ҳуқуқлари» — бу универсал фан бўлиб, «умум эътироф этилган инсон Ҳуқуқлари» нафақат ахлоқий, бал­ки сиёсий ва юридик тушунчадир.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling