1-mavzu: «инсон ҳУҚУҚлари умумий назарияси» фанининг тушунчаси, методи, тизими ва унинг аҳамияти


Сиёсий Ҳуқуқларнинг таркиби, тушунчаси ва турлари


Download 1.26 Mb.
bet11/47
Sana15.02.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1200749
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47
Bog'liq
Ma`ruza Inson huquqlari umumiy nazariyasi

4.2. Сиёсий Ҳуқуқларнинг таркиби, тушунчаси ва турлари
Сиёсий Ҳуқуқ ва эркинликлардан кузланган асосий максад фуқароларга давлат ишларида катнашишга имконият беришдир. Улар шахс, жамият ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни мустахкамлайди. Бу каби Ҳуқуқларнинг яхши таъминланишига, энг аввало конституциявий тузумнинг мустахкамлигига, сиёсий маданият даражасига ва уларнинг бу жараёнда иштирок этишидаги кизикишига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси конституциясида фуқароларнинг қуйидаги сиёсий Ҳуқуқ ва эркинликлари акс этган: бирлашишга бўлган Ҳуқуқ (34-модда) йигилиш, митинг ва намойишлар утказиш Ҳуқуқи (33-модда) давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш (32-модда) фуқароларнинг мурожаат қилиш Ҳуқуқи (35-модда).
Сиёсий Ҳуқуқ ва эркинликларнинг энг муҳим таркибий қисми бу фуқароларнинг бирлашиш Ҳуқуқидир. У сиёсий партияларга бирлашиш- ни, профессионал касаба уюшмаларига бирлашиш ва бошқа шу каби бирлаш- малар тўзиш Ҳуқуқларини уз ичига олади. Конституцияда жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланган куп партиявийлик ва сиёсий хилма хиллик (плю­рализм) хакида айтиб утилган бўлиб, бунга мисол тарикасида президент ва пар­ламент сайловларини олишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасидаги сайлов тизими ва тамойиллари Конституци- яда (XXIII боб), “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги (1991), “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги (1991), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993), “Халк депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1999), “Фуқаролар сайлов Ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994), “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998) қонун каби қонунчилик хужжатларида уз аксини топган ва бу қонун хужжатлари давр утиши хамда давлат ва жамият ҳаётидаги ислоҳотларни ҳисобга олган холда доимий равишда такомиллаштириб борилмокда.
Конституция ҳар бир фуқарога сайланиш тамойилини мустахкамлаган холда:
давлат вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш Ҳуқуқи (117-модда); хохиш ирода билдиришдаги тенглик ва эркинлик.
Ўзбекистонда сайлов Ҳуқуқи факатгина унинг фуқароларига берилган. Чет элликлар ва фуқаролиги булмаган шахсларга бундай Ҳуқуқлар берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Халк депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар тўғрисида”ги қонун асосида сайловлар замирида ётувчи қуйидаги тамойиллар уз аксини топган:
умумий сайлов Ҳуқуқи;
сайловнинг куппартиявийлик асоси;
сайловнинг яширин овоз бериш оркали утиши;
ошкоралик.
Барча сайловчилар ягона Ҳуқуқий макомга эга. Ўзбекистон Республикасинг барча фуқаролари дини, ирки, миллати, тили, мулкий ҳолати ва ижтимоий келиб чиқишидан каътти назар тенг сайлов Ҳуқуқига эгадир.
Номзодлар илгари сурилганда Ўзбекистон қонунчилиги буйича уларнинг умумий сонидан 30% аёллар бўлиши керак.
“Олий Мажлисга сайловлар тўғрисида”ги қонунга асосан сайловчиларнинг ярмидан купрог овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистондаги сайлов тизими можаритар сайлов тизимининг куриниш- ларидан биридир.
Замонавий жамиятнинг мавжуд бўлишидаги асосий восита бу маълумот ва маълумот алмашинувидир. Унинг маданий-мафкуравий аксини кейинги пайтларда кенг таркалган инсон ва инсон турмуш тарзини ахборот ячейкаси сифатида курадиган назария ташкил этади.
Шу муносабат билан ахборотга бўлган Ҳуқуқни, яъни ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш Ҳуқуқини инсоннинг асосий Ҳуқуқлари қаторига кири- тиш қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-модда- сига биноан “Ҳар ким фикрлаш, суз ва эътикод эркинлиги Ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш Ҳуқуқига эга, амал- даги конституциявий тузумга қарши каратилган ахборот ва қонун билан бел- гиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Ахборотга бўлган Ҳуқуқ уз ўзидан қадрли эмас. Ахборот ва шахснинг ахборот Ҳуқуқи инсоннинг ривожланишга, таълим, маданият ва муомалага бўлган эхтиёжини кондирибгина колмай, унинг бошқа Ҳуқуқ ва эркинлик­ларини хам руёбга чиқаришнинг кафолати ҳисобланади. Демак, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш имконияти фуқароларнинг давлат ишларини бошқарувида хамда ҳокимият органлари ва жамоат ташкилот- лар фаолияти устидан назорат қилишда реал иштирок этиш учун пойдевор ҳисобланади.
Ахборот олишга бўлган Ҳуқуқ турлича йуллар билан руёбга чиқарилиши мумкин: шахслараро муомала воситасида (шунингдек, йигилишларида ва митинг- ларда, фуқароларнинг йигинларида); билвосита — ахборотни моддий ташув- чилар, укув муассасалари ёрдамида; оммавий ахборот воситалари ёрдамида (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 67-моддаси).
Оммавий ахборот эркинлиги масаласида купгина холларда халкаро Ҳуқуқий хужжатларга назар ташланган.
Маълумотга бўлган Ҳуқуқ ўзида инсон Ҳуқуқ ва эркинликларининг 4-энг ёш авлоди сифатида талкин қилинади.
Маълумот кидириш — бу жойлашган жойи номаълум бўлган маълум бир маълумотни топишга каратилган ҳаракатдир
Маълумот олиш — бу маълумот юбориш бўлиб унда субъект маълумот олиш имкониятига эга булади.
Маълумот таркатиш — маълумот олувчилар сонини купайтиришга бўлган ҳаракат.
Айнан газета, журнал ва телевизион курсатувлар асосида одам ҳаёти давоми- даги асосий маълумотларни олади. Замонавий ҳаётда айнан оммавий ахбо- рот воситалари одамларда маълум бир фикр ва карашларни шакллантиради, шунинг учун шахс ривожи нуктаи назаридан оаммавий ахборот воситаларнинг эркинлиги демократик Ҳуқуқ ва эркинликлар орасида асосийларидан бўлиб ҳисобланади. Бундан ташкари бу ҳолатда нафақат маълумот олиш, балки тўғри маълумот олиш масаласига хам катта эътибор каратиш керак.
Демократик тизимни, сиёсий ва маданий плюрализмни таъминлашда омма- вий ахборот восталарининг эркинлиги муҳим урин эгаллайди.
Ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги асосий асосий Ҳуқуқлардан бу бирлашиш Ҳуқуқидир. Унинг асосида фуқаролар маълум бир бирлашмаларга ва каса- ба уюшмаларига бирлашиши мумкин. У ҳар бир фуқарога жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш имкониятини беради. У турли хил бирлашма ва партия- ларнинг Ҳуқуқий асосини белгилайди.
Бу Ҳуқуқ жуда катта сиёсий, ижтимоий ва Ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, инсон фаолиятида муҳим уринни эгаллайди. У фуқароларга берилган турли хил Ҳуқуқлардан тулалигича фойдаланиш имкониятини беради. Унинг асосида одамлар узлариннинг турли туман муаммоларини хал қилиши, маълум бир эхтиёжларини кондириши ва ҳимоя қилиши мумкин.
Бирлашмалар давлат институтларига таъсир қилиш билан бир қаторда уни турли туман салбий ҳолатлардан хам ҳимоя килади.
Бирлашиш Ҳуқуқи бир нечта бошқа конституциявий Ҳуқуқлар билан хам чам- барчас боғлиқдир. Куп холларда бирлашмалар митинг, йигилишлар ва намойиш- лар куринишида намоён булади. Улар бирлашмавий уз карашларини ифода этиш куринишига эгадир. Фуқароларнинг сайлаши ёки сайланиши ёки махаллий органларда иштироки хам бирлашмалар асосида амалга оширилиши мумкин. Референдум утказилиши хам бирлашмалар асосида амалга оширилиши мум- кин. Бирлашиш Ҳуқуқи бевосита оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фикр ва суз эркинлиги билан чамбарчас боғлиқ. Бу каби Ҳуқуқларнинг борлиги бир- лашиш Ҳуқуқининг бирламчи белгиси бўлиб ҳисобланади.
Бирлашишга бўлган Ҳуқуқнинг ўзига хос куриниши бу диний бирлашма- лардир. Улар оркали дин ва эътикод эркинлиги таъминланади.
Бирлашиш Ҳуқуқи фуқаролик жамияти шаклланишида асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда суверенитетни акс эттирувчи ва ҳокимятнинг ягона манбаи сифатида халк ҳисобланди. Давлат ишларини бошқаришда улар бевосита ёки узларининг вакиллари оркали иштирок этишлари мумкин. Бу Ҳуқуқ ҳар бир фуқарога сиёсий ҳаётга аралашиш имкониятини беради. Бу ҳолатларнинг асоси халкаро Ҳуқуқий нормаларда уз аксини топган. 1948 йилги Инсон Ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 21-моддасида, 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлар тўғрисидаги халкаро Пактнинг 25-моддасида “ҳар бир фуқаро хеч бир камситишларсиз ва асосланмаган чеклашларсиз дав- лат ишларида ўзи ёки ўзининг сайлаган вакиллари оркали иштирок этиши Ҳуқуқига эга” деб таъкидланади.
Бу Ҳуқуқ аниқ куринишларда ва алоҳида конституциявий нормалар асосида амалга тадбик этилади:
давлат ҳокимяти органларига ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш орган- ларига сайлаш ва сайланиш Ҳуқуқи; референдумда катнашиш Ҳуқуқи; давлат хизматига киришда тенг имкониятларга эга бўлиш Ҳуқуқи; одил судлов Ҳуқуқи; мурожаат қилиш Ҳуқуқи;
Конституцияда кайд этилган Ҳуқуқлар орасида шундай Ҳуқуқлар мавжудки, уларнинг таъминланиши бутун тизимнинг ишлаш даражасини объектив белги- лаб беради. Бу каби Ҳуқуқларга биринчи навбатта мурожаат қилиш Ҳуқуқини киритсак булади.
Мурожаат қилиш Ҳуқуқи асосида инсон давлат масул идораларини маълум бир мамсалага этиборини каратади ёки шу асосида маълум бир ҳимоя сурашади. Улар мурожаатининг куриб чиқилиш кафолати масаласида қонун хужжатлари асосида барча давлат идоралари ва мансабдор шахслари зиммасига бу каби мурожаатларни куриб чиқиш учун маълум бир қонуний муддатлар белгиланган ва уларга амал қилиниши мажбурийдир.
Мурожаат қилиш Ҳуқуқи икки хил маънога эга:
биринчидан, шахсни давлат ишларида иштироки сифатида, бунда у давлат органларига маълум бир таклифни куриб чиқишни сурайди;
иккинчидан, қонун томонидан белгиланган Ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида. Бу каби мурожаатлар асосида инсонлар судга, про- куратурага ва бошқа ваколатли идораларга мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқароларни мурожаат қилиш Ҳуқуқи давлат аппарати ва фуқаролар ўртаси- даги муносабатларни янада мустахкамлайди ва уз Ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда энг асосий восита бўлиб хизмат килади. У асосида давлат органлари ва мансабдор шахслари устидан назорат амалга ошади ва хаддан ташкари бюроктратияга чек куяди. Фуқароларнинг мурожаати оркали тезкор оператив равишда ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Норматив-Ҳуқуқий хужжатларда ва юридик актларда биз фуқароларнинг мурожаатлари қуйидаги турларини куришимиз мумкин: таклиф шикоят, ариза.
Таклиф — бу фуқароларнинг давлат органлари, махаллий уз-ўзини бошқариш органлари, мулк шаклларидан катъи назар корхона, муассаса хамда ташкилотлар, жамоат бирлашмаларини ташкил этиш тартиби ва фаолиятини яхшилашга, давлат ва ижтимоий ҳаётнинг Ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, давлат ва жами- ятнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий ва бошқа фаолият соҳалари маса- лаларини хал қилишга йуналтирилган фуқароларнинг мурожаатидир. Мазкур турдаги мурожаатнинг максади давлат ва жамоатчилик тўзилмаларини ташкил этиш ва фаолиятини яхшилаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларида муам- мовий масалаларни хал қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳисобланади. Ўзининг мазмунига кура таклифда муайян муаммолар ва уларни хал қилиш йуллари курсатилади. Шу билан бирга таклиф — бу фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркин- ликларини бўзилиши билан боғлиқ булмаган мурожаати хамдир.
Ариза, у хам таклифга ухшаб, фуқаронинг муайян субъектив Ҳуқуқ ва манфаат- ларини бўзилиши билан боғлиқ булмаган мурожаатидир. Унинг предмети аввалом- бор, фуқаронинг қонуний Ҳуқуқ ва эркинликларини (мисол учун, ФХДЁ органларига никохни руйхатдан утказиш тўғрисида ариза бериш) тегишли органлар оркали руёбга чиқариш ҳисобланади. Ариза билан мурожаат қилиш качонки, фуқаронинг Ҳуқуқ ва эркинликлари тегишли органларнинг ҳаракатларига бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг бундай ҳаракатларисиз бундай Ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш мумкин булмайди ёки қийинрок кечади. Шундай килиб, ариза куриб чиқиш учун мажбурий бўлган, асосли бўлган холда эса — бу буйича тегиш- ли чораларни қабул қилиш тўғрисидаги илтимос ҳисобланади. Ундан ташкари, аризанинг вазифаси турли хил камчиликлар, ҳисобга олинмаганликлар, суистъе- молчиликлар тўғрисида тегишли қарор қабул қилувчиларни хабардор қилиш ҳисобланади. Шундай килиб, аризани икки хил мазмунда: ариза-илтимоснома ва ариза-хабар сифатида куриб чиқиш мумкин.
Шикоят — бу фуқаронинг бўзилган Ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари тўғрисидаги мурожаати. Шикоятнинг предмети давлат ҳокимияти органлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан, бу қарорлар ёки ҳаракат (ҳаракатсизлик) окибатида жисмоний шахсларнинг Ҳуқуқлари, эркинли­клари ва қонуний манфаатлари бўзилган булса, уларга бахо бериш учун такдим этилади. Агар, фуқаронинг Ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари- ни амалга оширишига тускинлик қилинган булса, фуқарога ноқонуний равишда бирор бир мажбурият юклатилган булса ёки у ноқонуний жавобгарликка тортил- ган булса, унда бўзилган Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва тиклаш буйича чоралар курилиши керак. Шикоят ўзида мурожаат қилувчи субъект ёки унинг вакили бўлган шахснинг Ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги илтимо- сини акс эттиради. Шикоят қилишнинг икки тури мавжуд: судлов ва маъмурий.
Ҳуқуқий хужжатларда ва қонунчиликда купинча фуқаролар мурожаатларининг, илтимоснома, хат, мурожаатнома каби бошқа шакллари хам алоҳида курсатилади. Бирок, батафсил куриб чиқиладиган булса, хулоса қилиш мумкинки, улар тула равишда юкорида курсатиб утилган уч хил бўлинишга тула мос тушади.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling