1-Mavzu: jahon tarixida o ‘rta asrlar tarixini o'rni. Rim imperiyasining inqirozi


Император Юстиниан даврида (527-565) Византия


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana24.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1051261
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Mavzu yuzasidan taqdimot (2)

Император Юстиниан даврида (527-565) Византия 
дипломатиясининг асосий принциплари шаклланиб
улар қуйидагилар бўлган:

Амалиётда эски Рим анъаналарини сақлаш ва қўллаб бориш. Айниқса «бўлиб ташла ва
ҳукмронлик қил» сиёсати кенг тарқалган эди.

Дипломатик мақсадларга эришиш учун иқтисодий муносабатлардан кенг фойдаланиш. Ҳар бир
савдогар товарларини олиб борган мамлакатларнинг иқтисодий аҳволи ҳақида маълумот олиб
келиб, Византиянинг қудратлилиги тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориши керак эди.

Византия ҳукмдорлари уларни ўраб турган ва маданий ривожланиш жиҳатдан пастроқ бўлган
мамлакатларга маданий тасъир ўтказиш, сиёсий таъсир ўткизиш учун муҳим йўл деб
ҳисоблаганлар.

Христианликнинг тарқалиши византия дипломатиясининг асоси бўлиб, католик черковдан
ажралгандан сўнг, архиепископ Константинопольский
бошчилигида провослав черкови
Византия дипломатиясига ҳизмат қилади. Болқон, Кавказ, Яқин Шарқ, черковнинг эмас,
дипломатиясининг ҳам имтиёзи эди.

Византия дипломатияси кенг равишда дипломатик ва дипломатик бўлмаган кураш йўлларидан
фойдаланар эди. Яширин қотилликлар, тахт тўнтаришлари, фитналар, никоҳлар- бу
Византиянинг дипломатиясидаги воситалар ҳисобланади.


Византияда министр-магистрликнинг ташкил
этилиши

675 йилда алоҳида ташқи ишлар бошқармаси ташкил этилиб, унга биринчи
министр-магистр раҳбарлик қилар эди. Унда жуда ҳам кўп ишчилар бўлиб,
бу ташкилот ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқар,
императорга тавсиялар берар, амалиётда император қарорларини рўёбга
чиқарар эди. Бошқа ҳокимият махкамалари чет эл ишлари бўйича
министрлик билан биргаликда иш олиб бориши керак эди. Ташқи ишлар
бўйича махкаманинг фаолияти доираси кенглиги ва дипломатик
сиёсатининг таъсири муҳим рол ўйнаган.

Қадимги Рим анъаналарини ривожлантирар экан, Византия сиёсатчилари
алоҳида «варварларни бошқариш тўғрисида фан» ни ишлаб чиқиб, унинг
асосий мақсади, яқин ҳудудларда халқларнинг империяга хавф солишини
эмас, балки хизмат қилишини таъминлаш эди. Уларни пулга, ҳарбий куч
сифатида Византия империяси томонидан уруш олиб бориш учун, ҳизматга
оладилар, шунингдек пул ҳисобига уларни «федерат» лар, яъни вассал
иттифоқчилар
этиб
тайинлар
эдилар.
Уларнинг
болалари
Константинополда тарбияланиб, уларга Византия аёлларини никоҳлаб
берар эдилар ва бой совғалар хадя этиларди.


Византияда маданий дипломатияга эътибор

Византия дипломатиясининг яна бир бошқа йўналиши бу
маданий дипломатия ҳисобланар эди. Бу йўналишни грек
тилидан бошқа тилларга, грек адабиётидаги, фанидаги ва
фалсафасидаги энг яхши асарларни таржима қилинишида
қўришимиз
мумкин.
Араб
маданиятида
грек
фани
ва
санъатининг таъсири катта эди. Араб тилида грек китоблари
Марказий Осиёга ҳам етиб боради. Асосан булар география,
тарих, астрономия, медицина фанларидаги китоблар эди.

Санъат, таълим ва маданият Византия дипломатиясининг
муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Улар Византиянинг Осиёдаги
таъсирини кучайишида муҳим роль ўйнайди. Ҳар бир савдогар
ўз товарлари билан кетиши керак эди.

Шунингдек, Византия дипломатияси диний дипломатияга
алоҳида эътибор бериб, у Шарққа христианликни тарқатиш
билан узоқни кўзловчи империянинг давлат эҳтиёжларига
ҳизмат қилар эди. Улар империя манфаатларига хизмат
қилишда катта сиёсий ролни ўйнайдилар.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling