1-Mavzu: jahon tarixida o ‘rta asrlar tarixini o'rni. Rim imperiyasining inqirozi
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
1-Mavzu yuzasidan taqdimot (2)
Византиянинг Болқондаги сиёсати
VII аср охирида Болқонда биринчи болгар давлати пайдо бўлиб, у келиб чиқиши турклардан ҳисобланган Болгарлар биринчи Болгар подшолигининг дастлабки санаси бўлиб 679 йил, яъни Византия императори Константин IV (668-685 йиллар) ва бу вақтда Днестр, Дунай ва Прут оралиғидаги ҳудудда ҳукмронлик қилган болгар хони Аспарух билан тузган шартномаси вақти бўлиб ҳисобланади. Бу шартномага кўра, Византия Қора денгиз бўйидаги Кичик Дунай ва Болқон ўртасида жойлашган ерларни берар эди. VIII аср охирига қадар Биринчи подшолик даври тарихида Византия билан узлуксиз уруш олиб борилган. Византиянинг Эрон билан олиб борган уруши натижасида Болгар подшоҳлиги ўзининг ҳудудларини кенгайтиришга муваффақ бўлади. Константин V (741-775 йиллар) ҳукмронлиги даврида яна Болгар- Византия урушлари авж олади. Византия Болгар подшоҳлигининг мустақиллигини тугатмоқчи эди, аммо қатор мағлубиятлардан сўнг Константин ўз ҳукмронлигининг сўнгги йилида тинчлик сулҳи тузишга мажбур бўлиб, унга кўра иккала томон ҳам бир-бирларига қарши уруш олиб бормасликлари керак эди. Болгар хони Круш хон (802-815) ҳукмронлиги даврида Болгария янада мустаҳкамланади. У Сердика (ҳозирги София) ни, сўнгра Фракия ва Македонияни босиб олади ва Константинополга яқин келади. Бу ерда Болгария Константинополнинг маданияти таъсири остида қолади. Византия черковига хизмат қилиш эвазига Болгария Загора вилоятига эга бўлиб, бу билан жанубга томон силжир эди. Подшох Симон (892-927 йиллар) даврида Болгария кучли давлатга айланади ва Византия ва Фракия эгалланади. Симон болгар ва греклар подшохи номини олади. Византия армияси мағлубиятга учраган жойда унинг дипломатияси маваффақиятга эришган эди. У Болгарияга қарши икки йўналишда фаолият олиб боради. Киев Руси билан тузилган иттифоқ богарларнинг ва уларнинг шимолдаги асосий кучларини чалғитар эди, иккинчиси Болгарияни парчалаш мақсадида Македония ва сепаратистик ҳаракатларни қўллаб қувватлар эди. Рус билан келишувлар 907, 911, 914 йиллар тузилади. 907 йилдаги тинчлик сулҳига кўра бу иккала томон элчилар юбориб, дўстона муносабатлар ўрнатиши ва савдо сотиқни ривожлантириш керак эди. Шунингдек. улар ҳарбий иттифоқ тузиш тўғрисида келишиб, бу келишув Болгарияга қарши қаратилган эди. 911 ва 914 йиллардаги келишувлар энди конкрет характерига эга бўлиб, унга кўра Рус Византиянинг Болгарияга қарши урушида ишончли шимолий иттифоқчисига айланди. Византиянинг Болгарияга руҳий таъсири ички келишмовчилик ва Македонияда сепаратистик ҳаракатларни кучайтиришга йўналтирилган эди. Подшох Петр даврида (927-969 йиллар) болгар боярлари бир неча бор қўзғалон кўтариб, бу кўзғолонлар шафқатсизлик билан бостирилади. 963 йилдаги Македон қабилаларининг қўзғолони ғарбий Болгариядаги ҳукмронлигини тугатади ва македонияликлар ўзларининг подшохларини сайлайдилар Болгария иккига ажралади. Византия императори Никофор Фока рус князи Святослав билан биргаликда Болгарияга хужум қилиш тўғрисида келишув тузишга муваффақ бўлади. Бу хужум натижасида 1018 йилда Болгар давлати тугатилади ва Византиянинг энг асосий душмани йўқотилиб, Болқон ярим ороли Византия қўлига ўтади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling