1-Mavzu: jahon tarixida o ‘rta asrlar tarixini o'rni. Rim imperiyasining inqirozi


ВИЗАНТИЯ ДИПЛОМАТИЯСИ ВА У ЕРДАГИ


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana24.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1051261
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Mavzu yuzasidan taqdimot (2)

ВИЗАНТИЯ ДИПЛОМАТИЯСИ ВА У ЕРДАГИ 
ЭЛЧИЛИК ШАРТНОМАЛАРИ.

Тарихда Византия ўзининг шахсий дипломатик мактабларини
яратиб, у ҳалқаро муносабатларда муҳим қадам бўлган.
Византиянинг дипломатияси санъат даражасига етиб, Византия
империясининг минг йиллик тарихида катта роль ўйнаган.

330 йил 11 майда император Константин Рим империяси
пойтахтини
Босфор
қироллигига
кўчиради.
Бу
ерда
аргонавтларнинг қадимги ҳудудлари бўлиб, улар бу ерда Визант
ибодадхонасини денгиз худоси Посейдон номига қурган эдилар.
Бу ҳудуд Эгей денгизи, (Дарданел бўғози) Мармар ва Қора
денгизини боғлаб турувчи Босфор қирғоғида жойлашган эди.
Босфор Осиё ва Европани ажратиб туради. Афсоналарга кўра бу
ерда Финикия подшоҳининг кизи Зевс томонидан ўғирланган
бўлиб, шу даврдан бошлаб бу континент Европа деб аталган.


Византия дипломатиясининг асосий
стратегик мақсади

Византия дипломатиясининг асосий стратегик мақсади империя ҳудудларини
кенгайтириб ва уни мона империяга айлантириш хисобланар эди. Бу ерда
ҳарбий санъат ва юқори даражадаги дипломатия бир-бирини тўлдириб ҳарбий
юришлар дипломатик муваффақият билан тугар эди. Буларнинг ҳаммаси
келишув ва шартномаларда ўз аксини топарди. Дипломат ва ҳарбийлар
биргаликда император раҳбарлигида иш олиб борар эди. Византия
дипломатияси
узоқ ва яқин
дипломатияга бўлинар эди. Узоқ дипломатия
империя билан чегарадош бўлмаган мамлакатда, яъни Марказий Осиё, Хитой,
Рус ерлари бўлиб, бу ерда муҳим ролни иқтисодий ва маданий муносабатлар
ўйнаган. Бу мамлакатларни империя иттифоқчиларига айлантиришга катта
эътибор берилиб, уларни душманларига қарши урушларда ишлатиш мумкин
эди. Яқин дипломатия Византия билан чегарадош давлатлар билан олиб
борилиб, бу мамлакатнинг ҳавфсизлиги учун қилинар эди. Бу ерда сиёсий
фитна, керакли вақтларда армиядан фойдаланиш, бир халқни иккинчисига
қарши қўйиш, сунъий конфликтларни яратиш, ҳарбий иттифоқ тузиш муҳим
роль ўйнар эди.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling