1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари
Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари
Download 35.09 Kb.
|
Маъруза -1 кирил
1.2. Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари
Жаҳон хўжалиги ўзининг вужудга келиши ва ривожланишида узоқ ва қийин йўл босиб ўтди. Айрим тадқиқотчилар унинг вужудга келишини Рим империяси даври билан боғлашади (эр.авв.ги II ва эрамизнинг I асрлари). Бунда улар Рим империясини ўша вақтдаги бутунжаҳон хўжалик тизими деб баҳолайдилар. Бошқа олимлар жаҳон хўжалигини фаолият кўрсата бошлаган даврни ХV-ХVI асрлар, яъни буюк жуғрофий кашфиётлар даври билан боғлайдилар. Айнан шу кашфиётлар қимматбаҳо тошлар, металлар, ширинликлар ва қуллар билан халқаро савдонинг тез ривожланишига сабаб бўлди. Аммо бу даврдаги жаҳон хўжалиги чекланган бўлиб, фақат савдогарларнинг сармоялари ишлайдиган соҳа бўлган эди халос. Замонавий жаҳон хўжалиги саноат инқилобидан кейин, капиталнинг монопол босқичига ўтиши давомида вужудга келди. ХХI аср бўсағасидаги жаҳон хўжалиги - ўз миқёсига кўра глобалдир; у тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, халқаро меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятларига, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. Иккинчи жахон урушидан кейинги ўн йилликларда жаҳон хўжалигини ривожланиш етакчи тенденцияларидан бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин-кетин ёпиқ миллий хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий очиқ типдаги хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу даврда АҚШ олимлари “Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган тезислар билан чиқдилар. Бу аввало жаҳон бозорида ўз ҳукмронлигини ўтказиш билан боғлиқ эди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб ва янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати томонидан янги иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф этилди. Бундай “эркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари ҳукмрон иқтисодиётнинг камроқ ривожланган давлатларга қарши қаратилган қуроли, шунингдек америка корпорацияларининг тутиб бўлмас экспансияга интилишлари эди. Жаҳон хўжалигининг вужудга келишидаги биринчи босқич XV-XVI асрларни ўз ичига олади. Ушбу босқич буюк географик кашфиётлар, жаҳон мустамлака тизимининг шаклланиши, жаҳон капиталистик бозорининг пайдо бўлиши ва мануфактура даври ҳисобланади. Бу давр мустамлака мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар савдосининг жадал ривожланиши билан тавсифланади. Жаҳон хўжалиги бу боскичда мамлакатларнинг (биринчи навбатда, мустамлака эгалари ва мустамлакалар) ташқи савдо соҳасидаги ўзаро муносабатларининг йиғиндиси сифатида тал кин этилади ва устун даражада савдо капиталини сарф этиш соҳаси ҳисобланади. Жаҳон хўжалигининг ривожланишидаги иккинчи босқич XVU асрнинг биринчи ярми - XIX асрни қамраб олади. Ушбу босқич жаҳон капиталистик бозорининг шаклланиши, халқаро мехрат тақсимотининг ривожланшпи (саноат тўнтариши, буржуазия инқилоби, мануфактурадан фабрикали ишлаб чиқариш тизимига ўтиш), жаҳон савдосининг халқаро иқтисодий муносабатлар шакли сифатида ривожланиши, милий товарлар экспортининг кўпайиши билан тавсифланади. Мамлакатлар ўртасвдаги 10 савдо интеграциясининг заифлашуви хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви билан боғлиқ қуйидаги тамойиллар ҳисобига ривожланган: - халқаро меҳнат бозорида байналмилаллашув жараёнининг чукурлашуви - 1870-1913 йиллар давомида Европани 36 млн. киши тарк этди ва уларнинг 23 қисми АҚШга кўчиб ўтди. Осиё ҳудудида эса хнгой ва ҳинд эмигрангларининг со ни Европа эмигрантларидан ҳам ошиб кетди; - халқаро кагаггаллар оқимининг кўпайишн - 1914 йилга келиб узок, муддатли хорижий инвестидияларнинг умумий хджми 44 млрд. долларга етди ва ушбу жараёнда Буюк Британия, Франция ва Германия фаол иштирок этди. Халқаро капиталлар ҳаракатида умуман расмий чекловлар бўлмаган. Шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бозорининг б айн ал милаллашуви хам юқори даражага етди. 1913 йилда Лондон фонд бозорларида сотилаётган қимматбаҳо қоғозларда хорижий қимматбаҳо коғозлар улуши 59% ни, Францияда эса ушбу кўрсатикч 1908 йилдаёқ 53% ни ташкил этди; - тўғридан-тўғри хорижий инвесгициялар таъсирида халкаро ишлаб чиқаришнинг ўсиши - 1914 йилга келиб тўғридан-тўғри хорижий инвесгициялар халқаро капитал ҳаракатининг асосини ташкил қилди. Бу даврда Буюк Британия тўгридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг асосий экспортёри ҳисобланган. Жами тўғрқцан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 45% и Буюк Британия хдссасига, 20% и эса АҚШ хиссасига тўғри келган. Асосий импортёрлар АҚШ, Логин Америкасининг ривожланаётган мамлакатлари, Хитой ва Европанинг ривожланган мамлакатлари ҳисобланди. 1914 йилга келиб тўғридан-тўгри хорижий инвестицияларнинг асосий оқими ривожланган мамлакагларга йўналтирилган эди. Жахон хўжалигининг бу даври капитал ишлаб чиқариш соҳасида саноати ривожланган мамлакатларнинг ўзаро алоқалари ва мустамлакалари билан бўладиган иктисодий муносабатлари, халқаро иқгисодий муносабатлар мажмуасини ташкил эта бошлади. Жаҳон хўжалигининг ривожланипшдаги учинчи бос кич 1 ва II жаҳон урушлари даврини ўз ичига олади. Ушбу давр жаҳон мамлакатлари иқгисодиётининг 1920 йилдан кейинги жадал ривожланишига қарамай халкаро молия тизимининг юқори даражада беқарорлиги, индустриал мамлакатлардан узок, муддатли капиталларнинг чикцб кетиши билан ажралиб туради. Жаҳон иқгисодиётининг ривожланишидаги тўртинчи босқич П жахон урушининг охирларндан бошланиб 90-йилларввнг биринчи ярмига қадар давом этди. Ушбу давр халқаро иқгисодий муносабатларни қайтадан йўлга қўйиш ёки янги халқаро иқгисодий тартибни шакллантириш даври сифатида тавсифланади. Бу даврда жаҳон иқгисодиётининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: баркарор иктисодий ўсиш суръатлари; дунё мамлакатларининг иктисодий хдмкорлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида бирлашиш 11 тамойилларининг кучайиши; ташки савдо сиёсатини эркинлаштириш; илмий-техник тараққиётнинг жадал ривожланиши; мустамлакачилнк тизимининг парчаланшпи. Бундан ташкари. бу даврда жаҳон хўжалиги тизимига ривожланаётган мамлакатларнинг фаол жалб этилиши, жаҳоннинг капиталистик ва собиқ социалистик хўжаликлари ўртасидаги халқаро иктисодий муносабатларнинг фаоллашуви рўй берди. Миллий хўжаликларнинг жаҳон икгисодиётига интеграциялашиш жараёни фаоллашиб, улар ўртасида ўзаро боғлиқяик сезиларли даражада кучайди. Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солувчи халқаро ташкилотлар тизими яратилди ва халқаро корпорациялар фаолиятининг фаоллашуви кузатилди. Жаҳон хўжалигининг бешивгчи - замонавий ривожланнш босқичи 90-йилларнинг бошларидан бошланди. Узаро иқгисодий ёрдам кенгаши (УИЁК) ва собиқ Совет Иттифоқининг парчаланиши, Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларининг бозор иқгисодиётига ўтиши> халқаро интеграция жараёнларининг кучайиши ва халқаро корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги субъекта сифатидаги ролининг ортиб бориши жаҳон иқгисодиётининг замонавий ривожланиш босқичидаги асосий омиллар ҳисобланади. Жаҳон хўжалиги XX аср ва XXI аср бўсағасида глобал миқёсга эга эканлиги, бозор шсгисодиети принцнпларига асослашшт, халкаро меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятлари асосида фаолият юритиши ва ишлаб чиқаршпнинг байналмилаллашуви билан ажралиб туради. Замонавий жаҳон иқгисодиёти уч элементни - миллий иқтисодиётлар. уларни боғлаб турувчи халқаро иқгисодий муносабатлар ва хачқаро корпорациялар томонидан яратилган халқаро иқгисодиётни ўз ичига олади. Аммо урушдан кейинги йилларда дунёда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгара бориши билан боғлиқ ҳолда “Очиқ иқтисодиёт” ҳақидаги тезис америка экспансионизмининг манфаатларига йўналтирилганликни йўқота бориб, жаҳон хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви маъносини ола бошлади. Жаҳон иқтисодиётда очиқ иқтисодиётни шаклланишида давлат муҳим роль ўйнади. Давлат товар ва хизматлар олиб чиқишни рағбатлантириб, хорижий фирмалар билан кооперацияларга, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожланишига ёрдамлашиб, ўзига экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантириш функциясини олди. Чет элдан инвестициялар, технологиялар, ишчи кучи ва ахборот воситаларини оқиб келишини енгиллаштирувчи мустахкам ҳуқуқий асос яратилди. Жаҳон иқтисодиётида ва ХИМда “Эркин савдо” ва “Очиқ иқтисодиёт” тушунчаларини фарқлаш лозим. “Эркин савдо” ҳақидаги концепция А.Смитнинг сиёсий иқтисодиётидан бошланиб у ва замонавий америка иқтисодчиларининг кашфиёти эмас. “Очиқ иқтисодиёт” тушунчаси аслида ишлаб чиқариш омиллари, ахборот, миллий валюталарнинг ўзаро алмашувининг эркин ҳаракатини ўз ичига олган товарлар савдоси кўринишида бўлиб ,у “эркин савдо” тезисидан кенгрок тушунчадир. Очиқ иқтисодиётни автаркия, ўз-ўзини таъминлаш иқтисодиёти, ҳаддан ташқари ўз кучига суянишнинг антиподи сифатида ҳам тушуниш лозим. Очиқ иқтисодиётнинг вужудга келиши - бу жаҳон ривожланишининг объектив тенденциясидир. Очиқ иқтисодиёт тамойилларига мос равишда ҳаракат қилиш бу – жаҳон бозори стандартларини тан олиш, унинг қонунлари асосида ҳаракат қилишдир. Очиқ иқтисодиёт ички бозорнинг чет эл капитали, товарлари, технологиялари, ахборотлари, ишчи кучининг оқими учун ақлга тўғри келадиган даражада очиқлигини назарда тутади. Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари қуйидагилардир: - ишлаб чиқаришни ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашиши; - ресурсларни мулоҳазакорлик билан самарадорлик даражасига қараб тақсимлаш; - халқаро иқтисодий алоқалар тизими орқали жаҳон тажрибасининг тарқалиши; - жаҳон бозоридаги рақобат томонидан рағбатлантириладиган миллий ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатнинг кучайиши. Шаклланиб бўлган очиқ иқтисодиёт ва очиқ иқтисодиётга ўтиш бир хил нарса эмас. Очиқ иқтисодиёт давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларида назоратсизлик ва ҳамма нарса мумкин, чегаралар очиқ дегани эмас. Очиқ иқтисодиёт унинг ақлга сиғадиган даражада амалга ошириш механизмини шакллантиришда давлатнинг сезиларли аралашувини талаб қилади. Ҳеч бир мамлакатда иқтисодиётнинг мутлак (абсолют) очиқлиги йўқ. Очиқлик миқдорининг биринчи даражали индиқаторига экспорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улушини киритиш мумкин. Уларнинг комбинацияси алоҳида миллий иқтисодиётларнинг жаҳон бозори билан алоқаларининг миқёси ҳақида тушунча беради. Шундай қилиб, экспортнинг ЯИМга муносабати экспорт квотаси сифатида аниқланади: Download 35.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling