1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа
Download 1 Mb.
|
1-мавзу
3-расм. Ўсимлик қатламини суриш чизмаси:
а-кичик кенгликдаги тайёрланадиган йўл минтақаси В ва унча катта бўлмаган n олинадиган қатлам; б- катта кенгликдаги тайёрланадиган йўл минтақаси ва катта бўлган олинадиган қатлам кўтармада (I) ва ўймада (II); в-универсал бульдозерни бўйлама ўтиши; а-ўсимлик грунтини уюми; 1, 2, 3, 4...-грунтни кесиш кетма-кетлиги; ш-вақтинчалик йўл учун минтақа. Йўл полосасини кенглиги, суриладиган грунт қатламини қалинлиги ва қулланилаётган бульдезернинг кучига боғлиқ ҳолда ишни ҳар хил чизма асосида олиб борилади. Ўсимлик грунти вақтинчалик ағдаргичга ётқизилади ёки маҳсулот берувчи грунт қатлами сифатида ишатиладиган жойга бирдан оборилади. Вақтинчалик ағдаргичлар йўлга ажратилган худудни четига ёки шу мақсадда ажратилган махсус майдонларга жойлаштирилади. Ерни рекультивацияси ёки маҳсулот берадиган қатламни қурилиш жараёнида қисман бўзилган ёки умуман бўзилган жойларда қўлланади. Бундай жойларга биринчи галда вақтинчалик йўллар эгаллаган жойлар, йўл машиналарини тўхтаб турадиган жойлари, грунтли, қумли ёки гравийли карьерлар, ён резервлар киради. Ерларни тиклаш ишлари икки босқичда олиб борилади: техник ва биологик. Биринчи босқич бузулган худудларни тартибга келтиришдан иборат: майдонларни текислаш ва режалаштириш; қияликни камайтириш; махсулдор қатламни ёйиш. Иккинчи босқичда тўғри кайта ишлашни ташқил қилиб, грунт қатламини культивациялаб ва маълум кайта эқиш билан ерни махсулдорлиги ва струхтураси тикланади. Иккинчи босқичдаги ишларни ердан фойдаланувчиларни узлари бажаришади. Тикланаётган ернинг қиялиги, махсулдор грунтли қатламни минимал қалинлиги, шамол ва сув эррозиясига қарши мустаҳкамлашни кераклиги, сувни олиб кетишни ташкил қилиш, қирғоқларни тиклаш - талаблари ер майдонларини кейинчалик фойдаланиш мақсадига мос равишда аниқланади. Ерлар, одатда ҳар хил қишлок хўжалик экинларини экиш учун ўрмонлар экиш ва сув ховзалари учун мўлжалланган бўлади. Вақтинчалик йўлга ажратилган майдони тозалангандан кейин, ўсимлик қатлами олингандан сўнг, йўл пойини қуриш бўйича ишлар бошланишдан аввал, геодезик асосдаги пунктларни белгиловчи белгиларни сақланганлиги текширилади. Йўл пойини белгилаш жойларга келажакдаги кўтармани кўндаланг ўлчамларини (асосининг чегарасини) ва ўймаларни юқори қошини аникловчи асосий нуқталарни жойни қиялиги, олинадиган ўсимлик қатламини қалинлигини ва ён ариқларни ва резервларни жойлашишини ҳисобга олиб тушириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Бу чегаралар автогрейдерда кесиладиган чикурча (4 расм) ёки ҳар 25-50 м да қоқиладиган қозиқ билан белгиланади. 4-расм. Автогрейдер билан кўтарма асосини чегарасини чуқурча билан белгилаш Белгилаш, лойиҳавий материаллар ва ишчи чизмаларга қараб, бажарилади, унда келажакда қуриладиган йўлдаги кўтарма ва ўймани намунавий кўндаланг кесими, ҳар бир пикетни ишчи белгиси билан кўндаланг кесими келтирилган бўлади. Эгриларда белгилаш ишлари бирмунча мураккаброқдир. Тикланган трасса - мустаҳкамланган нуқта эгрини боши ва охири ва трасса йўналишини кесувчи - бурчак учига эга бўлади. Бу маълумотларга асосан, келажакдаги йўл пойи ўқи бўйича оралиқ нуқталарни геодезик бўлиш керак бўлади. Эгрини белгилаш трасса бўлинганидан сўнг эгрини ўртасига қараб бошланади. Белгилашда ҳар бир эгри чизиқли бўлакни аввал уларни йўл ўқида жойлашган нуқталарини эгридаги ўрни аникланади. Бу нуқталарда эгрига ўтказилган нормални йўналиши аникланади, ундан сўнг ҳар бир нормал бўйича йўл ўқидан берилган жойдаги йўл пойи кўндаланг кесимидаги ҳамма нуқталарни ҳолати аникланади. Айлана ва ўтувчи эгрини очик, енгил ўтувчи жойларда белгилаш тўғри бурчакли координат усули билан бажарилади, бекик жойда - бурчак ва хорда усули билан. Очиқ жойларда, узоқни улчагичларни ишлатиш кулай бўлганда, поляр координат билан нуқталарни эгрини боши ва охирида кушув усули қўлланади. Кўп жойларда давом этувчи хорда усулидан фоидаланилади, эгрини радиуси кичик бўлганда - айланма эгрини марказидан поляр координат усуллари. Белгилашда йўлнинг тузилмасини кўндаланг кесимини оҳирги кўриниши ҳисобга олинади. Муҳаммал турдаги копламали йўлларда йўл тўшамасини тагигача аввал қуриладиган йўл пойини кенглиги йўл полотносини лойихавий кенглигига караганда ён қияликни қиялиги 1:m қийматни ҳисобга олиб В-А қийматга катта бўлади, бунда кўтармани кошини пасаитириш Йўл тўшамасини остига тенг бўлади. Кўтарманинг юқорисидаги кенглиги (5-расм). 5- расм. Йўл пойини кенглигини аниклаш учун чизма Ҳамма керакли нуқталар қозиқлар билан махкамланади. Қозиқларга сувда ювилмайдиган буёқ билан пикет ва плюс, кўтарма ва ўймани белгиси ёзилади. Пикетаж кўрсатилмаган бўлакларда ёки улар машина билан бўзилган жойларда, нуқталар реперлар ёрдамида қўйилади. Қозиқлар ер машиналари ёки автомашиналар билан босилиб кетиш хавфи борлиги учун, ишчи худуддан ташқарида қўшимча қозиқлар ўрнатилади, улар босилган қозиқлардаги нуқталарни тиклашга ёрдам беради. 6- расм. Тоғ ён бағрида кўтармани белгилаш чизмаси: Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling