1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа
Download 1 Mb.
|
1-мавзу
а-кўтармада; б-ўймада; 1 -атмосфера ёғинлари; 2-юза сувлари; 3-сингувчи сув; 4-бугсимон сув; 5-пленкали сув; б-капилляр сув; ГCC-грунт сувлари сатҳи
Атмосфера сувлари ёмғир ва эриган кор кўринишида текис ва керакли даражада сув ўтказмайдиган копламани устидан йўл ёқасига, кейин ён қияликлардан - ён ариқларга окади. Ёғинлар жадал бўлганда оқувчи сувлар йўл ёқасини ва қиялигини ювиши, ариқлардан тошиши, уларни ювиб йўл пойига сингиши, уларни намлаши мумкин. Бўйлама қиялиги бўлган йўлларда оқимни таъсири кўчаяди ва йўл тўшамасини четида йўл ёқасини ювилиши, улардан сув оқиб ўтган жойида кўтармани ювилиши руй беради. Йўл пойини сақлаш учун уни юзаси ва йўл ёқаси мустаккамланади, сув қочирувчи ариқлар ковланади, ҳар хил сув қочирувчи иншоотлар қурилади. Ўймаларда сув, атроф жойлардан оқиб келувчи, йўл ёқасини ювиб сурилиш ҳосил қилиши мумкин. Сувни ўймага киришини тўсиш керак ва уни тоғ ён бағри ариғи ва сув қочирувчи ариқ билан олиб кетиш керак. Грунт сувлари ер юзига яқин жойлашганда йўл пойи грунтини намлайди, ва уни сатҳини пасайтириш учун дренаж қуриш керак бўлади. Қиш вақтларида грунт ғоваклигини тулдирувчи сув, музлаганида ҳажмини оширади ва йўл пойини шиширади. Йўл пойини алоҳида кўп кенгайиши, сув ва грунт чегарасида грунт сувлари ҳарорат градиенти ва юза тортиш кучлари таъсирида капиллярлардан кўтарилиб йўл пойини юқори қисмида грунтни ўта намлайди ва музлашида ҳажмини кенгайтиради, йўл пойида музлашдан кўпчиш, баҳорда уни бузилиши рўй беради. Йўл пойи грунтини музлашдан кўпчиши ёки ҳажмини рухсат берилгандан ошиши йўл тўшамасини бўзилишга (пучения) олиб келади. Ҳар доимо грунт сувларини, капиллярлар орқали кўтарилишида, сатҳини пасайтириш билан йўл пойини ўта намланишдан сақлаш мумкин эмас. Бу музлашга турғун грунтларни йўл пойини музлаш чуқурлигида қўллаш билан таъминланади. Агар қандайдир сабаб билан бундай музлашга турғун йўл пойини юқори қисмини яратиш мумкин бўлмаса, унда иссиқлик ўтказмайдиган асосни қўшимча қатлами ва йўл пойида капиллярларни тўсувчи қатлам кўлланади. Йўл пойига юқори қисмидан кирувчи сувни қочириш учун асосни қўшимча қатлами дренажловчи, унга келувчи сувни ютиб йўлдан четга олиб кетувчи кўринишида қурилади. Оқим миқдори керагидан ортиқча бўлса, уни дренаж қувурлари системаси билан олиб кетилади. Бундай сувни олиб кетиш усули йўл пойини музлаш чуқурлигида жойлашган юза ётувчи дренаж деб аталади, у грунт сувларини ушаб қолувчи ва олиб кетувчи, музлаш сатҳидан пастда ётувчи, чуқур дренаждан фарк қилади. Жанубий худудларда йўл пойини юқори қисмини грунтини намланиши сув ўтказмайдиган йўл тўшамасини пастки юзасида конденсатцияланадиган буғ ҳолатдаги сув билн намланишидан бўлади. Йўл тўшамасини капилляр ва конденсатцияланган сувлар билан намланишдан сақлаш ва йўл пойини турғунлигини таъминлаш учун унга буғ ва сув ўтказмайдиган қатлам қурилади. Органик материал билан ишланган ёки синтетик матерал кўринишидаги қатламлар сувни капиллярлар орқали кўтарилишига ва йўл пойини юқори қатламида ва йўл тўшамасида йиғилишига қаршилиқ қилади. Тоғли ҳудудларда йўлларни юқоридан келувчи селлар (грунт ва тошли сув оқимлари), қор уюмлари, сув оқимлари босади. Ер ости сувлари ён қияликларни кучириб қолмасдан, йўл пойи ва йўл тушамаси билан биргаликда грунтни катта массасини ҳосил қилади. Доимо музлайдиган туманларда йўл пойи ва йўл тўшамасини бузувчи музлашлар ҳосил бўлади. Текис ва унча баланд бўлмаган жойларда ёғин миқдори кўп бўлганда, қувурларни олиб кетиш, кўприкларни бўзилиши ва уни олдида йўл пойини ювилиши мумкин. Йўл пойини бундай бўзилишга қарши туриш махсус иншоотларни (селни йўналтирувчи, оқимни бўлувчи, кўчкига қарши, муз сурилишига қарши ва бошқа иншоотлар) қуриш билан амалга оширилади. Сув қочириш учун ҳар хил иншоотларнинг комплекси умумий «йўлдан сув қочирувчи» номи билан аталади, улар икки гуруҳга - қурувчи ва доимийга бўлинадилар. Биринчи гуруҳга йўл пойини қуриш даврида уни намлашдан сақловчи иншоотлар ва тадбирлар киради. Ўймалар, ариқлар ва бошқа иншоотларни тепадан қиялик бўйича сув пастга оқиб кетиши ва иш жойида ушланиб ҳолмаслигини таъминлаб қурилади. Агар кучли грунт сувларининг оқими бўлса дренаж системаси ёки иглофильтрлар билан сувни ютувчи ҳимоя керак бўлади. Бу ишларни амалга ошириш ишни ташкиллаштириш лойиҳасида кузда тўтилади. Иккинчи гуруҳга ҳамма сув қочирувчи иншоотлар: юза сувларини олиб кетувчи сув қочирувчи ариқлар ва лотоклар, грунт сувларини пасайтириш учун чуқур дренажлар, грунт сувларини ушлаб ҳолиш учун дренажлар, дренажловчи, буғ ва сув ўтказмайдиган , иссиқлик ўтказмайдиган капилляр тусувчи ва музлашга мустаҳкам қатламлар киради. Айрим сув қочирувчи иншоотлар йўл пойини ажралмас бир қисми ҳисобланади. Бунга юза сув қочирувчи иншоотларни ҳаммаси, ушаб қолувчи ва чуқурликдаги дренажлар, буғ ва сув ўтказмайдиган , капиллар тусувчи қатламлар киради. Сув қочирувчи иншоотлар асосан қуритиш ва йўл тўшамасини сув - иссиқлик тартибини яхшилашга мўлжалланган, йўл пойини қуриб бўлгандан сўнг йўл тўшамасини қурилишида қурилади. Уларга дренаж ва иссиқлик ўтказмайдиган қатлам, шунингдек қумли дренажли қатламни куритиш учун дренажлар киради. Йўл пойини қуришда асосий масала - йўлга оқиб келувчи сувни қабул қилувчи иншоотлар қатори кўринишида юза сув қочирувчи системани яратиш ва уларни яқин сув ҳавзаларига олиб бориш. Юза сув қочирувчи система таркибига ўймалардаги ва баландлиги 1,5 м гача бўлган кўтармалар буйлаб қурилган ён ариқлар, ён томонда қазилган резервлар, ўймаларда тоғ ён бағри ариқлари, ботқоқликни қуритиш учун ариқчалар, сувни йўлдан олиб чиқиб сув ҳавзасига қуювчи ариқлар, тоғ йўлларидаги лотоклар ва бош. киради. Айрим сув қочирувчи иншоотлар йўл пойини қуришгача ишни бошлаши керак. Шунинг учун кўтармани қуриш резерв ва ариқларни қазишдан бошланади. Ўймани уйишдан аввал тоғ ён бағри ариқларини қилади, кўчкили тоғ ён бағри ва ботқоқлик қуритилади. Қиялиги 1:1,5 бўлган ён ариқларга, айрим ҳолларда 1:2,5 ‰ дан кам бўлмаган бўйлама қиялик берилади. Текис жойларда айрим йўл бўлагида бўйлама қияликни 3‰ гача камайтириш мумкин. Ён лотоклар ва ариқларнинг чуқурлиги, ён қиялиги 1:3 бўлганда, 0,5 м дан ошмаслиги керак. Ариқларни ковлаш бўйича иш жараёнлари қуйидагилардан иборат. Жойларда ариқни ўқини веха билан белгиланади, кейин автогрейдер билан чегараланган чуқурча (борозда) ўтказилади ва бульдозер билан кўндаланг кесилади, грунтни кўтармага сурилади ёки атрофга ёйилади. Ён қияликни текислаш ва унга аник шакл бериш откосник бўлган автогрейдер билан бажарилади. Катт бўйлама қиялик (20‰ ) бўлганда, ариқларда секин-аста ўт уса бошлайди. Енгил эрийдиган грунтларда туби ва ён деворлари мустаккамланади. Қишлок хўжалиги учун фойдаланилмайдиган ерларда йўлларни қуришда кўтарма ён резерв грунтидан қурилади. Резервнинг тубига кўтарма томондан қиялик берилади. Агар резервни кенглиги катта бўлса, кўтармадан узоқ томонда резервдан сувни кочириш учун ариқча ковланади. Айрим ҳолларда резервни кенглиги 6 м дан катта бўлганда уларни тубига қиялиги резерв ўқига каратилган кўндаланг кесим берилади. Ўймалар кўтармага ўтган жойда ёки сув ҳавзасига яқин ён келганда ариқлар четга чиқарилади. Кўтармани ён қиялигини ювилиб кетишдан сақлаш учун ундан сувни оқизиш учун йиғма бетон лотоклар қилиб ён қияликка жойлаштирилади. Бўйлама қиялик 20-30‰ дан катта бўлганда, айниқса енгил эрийдиган грунтларда, ариқлар мустаҳкамланади. Ариқларни ён қиялиги ва туби ўлчами 40х40х12 см бўлган бетон плиталар билан ёпилади Плиталарни грунтни устига қуйилади. Агар ариқни қиялиги 30‰ дан катта бўлса, плитани сув ювишини олдини олиш учун, уларни қалинлиги 10-12 см ёки 5-20 мм ўлчамли гравий, бўлган майда чақиқтош қатламини устига ёткизилади, улар орасидаги чокларга битум мастикаси ёки цемент эритмаси қуйилади, агар уларни парвариш килиш ва нормал талаб қўйиш мумкин бўлса. Тоғли туманларда, тошли грунтларда ён ариқ ўрнига тошдан ёки тайёр бетон буюмларидан лотоклар ёткизилади (9- расм). 9-расм. Катнов қисмидан сувни йигиш ва четлатиш учун лотоклар: Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling