1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа
Download 1 Mb.
|
1-мавзу
1-ўқ бўйича кўтарма баландлигини белгиси; 2-кўтарма; 3-ер юзаси
7-расм. Ўймани бўлиш чизмаси: а-горизонтал йўл бўлагида; б-бир хил кўндаланг қияликли тоғ ён бағрида; 1-сатҳни белгилашда ишлатиладиган қиялик лекаласи; 2-веха; 3-шаблон; 4-қозиқ Кўтармасини баландлиги 1,5 м гача бўлган йўлларда, ўқ бўйича пикет ва кўтармани баландлигини кўрсатувчи қозиқлар қоқилади, бўлажак кўтармани юзини билдирувчи, ёнига ва юқорисига кўндаланг кесимли планкали веха қўйилади. Катта баландликдаги кўтармаларда ўқ бўйича фақат қозиқ қоқиб чегараланади. Ўймаларни белгилаш жойларда йўл ўқини аниклашни талаб килмасдан, қиялик лекаласидан фойдаланиб, ўймани юқори қошини аниклаш талаб қилади. Чуқурлиги катта ўймали йўл бўлаклари учун ер машиналари билан уларни ковлашда, ён ариқчаларни қош чизиғи бўйича белгили қозиқлар ўрнатилади. Сув олиб кетувчи ариқлар ва тоғ ёнбағри ариқларини белгилаш уларни ўқ бўйича қозиқларни ўрнатиш, уларга берилган нуқтада ариқни чуқурлигини ариқдан ташқаридаги қозиқка - уни кенглигини белгилаш билан амалга оширилади. Ишни олиб боришда ариқни ўлчами ва юзаси шаблонлар билан назорат клинади. Қурилиш учун йўлга вақтинчалик ажратилган полосани мустаҳкамлаш йўл пойи элементларини белгилаш билан бир вақтда амалга оширилади. Доимий ажратилган полоса, одатда, вақтинчалик ажратилган поласани ичида бўлади, шунинг учун уни чегараси йўл пойини пардозлаш иш тўлиқ тугагандан ва вақтинчалик подъезд йўлларини тугатгандан сўнг мустаҳкамланади. Йўл-қурилиш ишларини бажариш учун ҳар бир аниқ жой бўлакларидаги йўл пойини ўлчамларига боғлиқ йўлга ажратилган вақтинчалик полосани қисқартиришга ҳаракат қилинади. Уни кўтармани асосини кенглигига ва ўймани ўлчамларига қараб, ён ва банкет олди ариқларга, банкет, шунингдек вақтинчалик подъезд йўлларини жойлашишига қараб белгиланади. Вақтинчалик ва доимий фойдаланиш учун ерни ажратиш табиатни қуруқлаш, қишлок хўжалик ерларидан унумли фойдаланиб ва табиатни табиий ресурсларини ҳисобга олиб амалга оширилади. Вақтинчалик ва доимий мустаҳкамланган йўл полосасини ажратилган ер режаси шаклида мустаҳкамлаш журнали билан расмийлаштирилади, кейин керакли ташкилотлар томонидан тасдиқданади. Агар вақтинчалик йўл полосасини атрофида ҳар хил бино ва иншоотлар бўлса, уларни кўчириш ни автомобиль йўлларини лойиҳасининг маълумотларини сметаси ва чизмаси асосида расмийлаштирилади. Кўчириш ёки тугатилиши керак бўлган боғларга, қишлок хўжалик экинларига буюртмачи билан биргаликда далолатнома тузилади. Вақтинчалик ва доимий ажратилган жойларни чегараси оралигида, қурилиш тугатилгандан сўнг, ердан фойдаланувчига йўлга ажратилган худудни расмийлаштиришда тузилган далолатномада кайд этилган ҳолатда қайтарилади. Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги уни сув-иссиқлик тартибига боғлиқ бўлади. Йўл пойида, йўл бўйича ҳаракатни чегаралаш ёки бекитиш мумкин бўлган, вақтидан аввал деформация ва бўзилишлар бўлмаслиги керак. Сув-иссиқлик тартиби деб йўл пойининг ҳар хил нуқталарида йил давомида ҳарорат ва намликни конуний ўзгаришига айтилади. Сув-иссиқлик режими фақат йўл-иқлим худудини хусусиятларига қараб ажратилмасдан, йўлни жойларда жойлашиш шароитига, йўл пойини тузилмасига (кўтармада ёки ўймада), атмосфера ёғинларини таснифига, музлаш чуқурлигига ва бошқа омилларга қараб форқланади. Агар бу ўзгаришлар йўл пойи ўзининг мустаҳкамлиги ва турғунлигини йўқотадиган чегарадан ташқарига чиқиб кетса, биринчи галда уни намланишдан ва ҳароратни тез ўзгаришидан сақловчи иншоот қуриш керак. Умумий ҳолда йўл пойини намланиш турлари 33- расмда келтирилган. 8-расм. Йўл пойини намланиш турлари. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling