1-мавзу. ЙЎл пойини қуришда тайёргарлик ишлари технологиялари режа


Download 1 Mb.
bet7/8
Sana18.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1680542
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

Сув-буғ ўтказмайдиган қатламлар йўл пойини ҳамма кенлиги ёки материални иқтисод қилиш мақсадида, ҳар бир томонидан 0,5 м узайтириб қатнов қисмини кенглиги бўйича ёткизилади. Сув ўтказмайдиган қатламлар намликни ҳар қандай кўринишини йўл тўшамасига ўтишини тўхтатади. Баландлиги 1 м дан кам кўтармаларда, ўсимлик қатлами олингандан сўнг, грунт сувларини қуйишини олдини олиш учун жойлардаги грунтларни 5 -10 см чуқурликда юмшатиш, унга 2-3 л/м2 органк боғловчи материал қуйиш фреза билан бир марта ўтиб аралаштириш ёки икки-уч марта автоғрейерни ўтиш ва аввал енгил каток, кейин оғир кпток билан зичлаш йўли билан сув ўтказмайдиган қатлам қуриш мумкин. Боғловчи материал сифатида гудрон, қовишқоқлиги 25/40 бўлган суюк битум, нефт, эмульсия, саъноат чиқиндилари - стирол махдулотлари, қайта ишдатилган ёғ, флюс, смолани регенерацияси ва бошқаларни ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон шароитида кўтармани баландлиги 1 м дан кўп бўлганда, кўтармани қошидан (17-расм) 0.6-0,8 м чуқурликда ёткизилади. Бундай чуқурликда сув ўтказмайдиган қатламни жойлашса, юқорида ётган грунтлар музлашга учрамайди.

17-расм. Буғ ўтказмайдиган қатламни тузилмаси.
1-қоплама; 2- асос; 3-фильтрация коэффициенти 2 м/сут бўлган қўмли грунт;
4-йўл пойи грунти; 5-буғ ўтказмайдиган қатламча; 6-грунт сув сатҳи; 7-четки
минтақа

Жойлардаги грунтларни қайта ишлашдан ташқари, корхонадан тайёр олиб келинган битумоминерал аралашмаси ёки гидроизолдан қалинлиги 3­3,4 см сув ўтказмайдиган қатлам қурилади. Хозирги вақтда энг яхши ечим - юқори босимли полиэтилен, поливинилхлорид ва полиизбўтанли синтетик пленкани ёткизитдир. Полимер пленка полотнисини кенглиги 2,4 дан 12 м гача ва қалинлиги 0.1 дан 2 мм гача бўлади. Кенглиги қанча катта бўлса, полотнони сваркалаш ёки клейлашга шунча кам меҳнат сарф бўлади ва сифати яхшиланади. Пленкани қалинлиги қанча катта бўлса. Шунча у ишончлидир.


Тайёргарлик ишларига пленка полотносини тайёрлаш, уларни чокини сваркалаш ёки клейлаш киради. Тайёрланган полотно текисланган йўл пойини устига эркин ҳолда тортмасдан ёткизилади. Ёткизилган майдон шундай бўлиши керакки, смена давомида ҳамма полотнони грунт билан ёпиш мумкин бўлсин. Текисланган грунт четига ёки йўл ёқасига автомобил - самасвал туккан грунт ёки дренажловчи материал тупни бульдозер билан пленкани устига ёйилади. Бульдозер пленкани бузмаслик учун «ўзидан» усули билан грунт суради. Синтетик пленкани қуллаб сув ўтказмайдиган қатламни қуриш бўйича ишчи жараёнлар қуйидагилардан иборат: йўл пойини зичлаш ва текислаш, синтетик плёнкани ёзиш, мухофазаловчи қатлам учун грунтни олиб келиш, грунтни плёнкага суриш, грунтни зичлаш ва йўл тўшамасини кейинги қатламини қуриш. Сув ўтказмайдиган қатлам сифатида, грунтни юқори қисмида, кобикди сув утказмайдиган материалдан ёки синтетик пленкадан қатлам қуриш қўлланади (18-расм).



18-расм. Синтетик пленка билан йўл тўшамасини йўл пойидан


ажратиш чизмаси. 1-йўл пойи; 2-чангли қум ёки супес грунтли асосни қўшимча қатламчаси; 3-синтетик пленка; 4-асос сув-буг ўтказмайдиган қатлам ўрнига, шу мақсадда капилляр тусувчи қатлам қуриш мумкин.
Капилляр тусувчи қатламлар (19-расм) кўтармаларда қошидан ҳисоблаб 1 м чуқурликда ҳамма кенглиги бўйича жойлаштирилади. Бу каталмларни мақсади - капилляр сувларни кўтарилишини олдини олиш. Капилляр тўсувчи қатламлар ўзида капилляр сувларни кўтарилишига қаршилиқ қиладиган йирик гравий, чақиқтош ёки шлакли (ўлчами 5-10 мм дан катта) асосий қатламдан иборат. Капилляр тусувчи қатламларни шурхак грунтларда қурилган кўтармаларда қуриш муҳим аҳамиятга эга. Капилляр тўсувчи қатламларни устига ва остига ботқоқланишга қарши қатлам қурилади.



19-расм. Капилляр тўсувчи қатламчалар:


7-йўл тўшамаси; 2-йўл пойи грунти; 3-капилляр тусувчи қатламча; 4-грунт сувлари сатҳи; 5-капилляр сувларини худуди; 6-эркин сув худуди; Z-қатламчани ётиш чуқурлиги
Ботқоқланишга қарши қатламлар шлаклардан, тоза тош майдасидан (0-5 мм), асбест саъноатини чиқиндиларидан, кам золли торфлар ва чиришга учрамайдиган бошқа жойлардаги материалалрдан қурилади. Ботқоқланишга қарши қатламни қалинлиги 3-5 см қабул қилинади. Тоза гравийли қумда капилляр кўтарилишни баландлиги 5 см дан ошмайди. Ботқоқланишга қарши қатламларни материали капилляр хусусиятга эга бўлмаслиги керак, аммо ботқоқланиш бўлса ҳам у қатламни қалинлиги 10-15 см атрофида бўлиши мумкин. Замоновий материал сифатида ботқоқланиш қатлами ҳар қандай геотекистилдан қурилади.
Капилляр тусувчи қатламни қуриш қуйидаги технологик жараёнлардан иборат: кўндаланг кесимини 30‰ дан кам қилмасдан текислаш йўли билан кўтармани юасини тайёрлаш ва юқориги қатламни (30-40 см) зичлаш коэффициентини 1,0 дан кўплигини ҳисобга олиб зичлаш; кўтармани қабул қилиш ва уни зичлигини ва кўндаланг қиялигини текшириш; йўл пойини ҳамма кенглиги бўйича геотекстил полотносини ёткизиб остки ботқоқланишга қарши қатламни қуриш; капилляр тусувчи материалдпн 20-40 мм қалинликда қатлам қуриш; геотекистил полотносидан юқори ботқоқланишга қарши қатлам ётқизиш; кўтармани юқори қатламига грунт туқиш; аввал енгил каток кейин оғир каток билан ҳамма капилляр тусувчи қатламни зичлаш.
Капилляр тусувчи қатламни қуриш бўйича ишлар тугагандан сўнг унинг устига йўл пойини юқори қисми учун грунт туқиш давом этади.
Сув ўтказмайдиган ва капилляр тусувчи қатламларни қуриш натижасида йўл пойини юқори қисмида кам намликни сақлашга эришилади.
Бу йўл тўшамасида музлашдан кўпчишни олдини олади. Грунтларни юқори қатламида эластиклик модулини ошиши натижасида кимматбаҳо бўлган йўл тўшамасини қалинлигини камайтириш мумкин.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling